Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.03K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
118 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#ЁХБ_хабари
#огоҳ_бўлинг

2020 йил 7 май куни соат 19-11да Олмалиқ шаҳар ФВБ 2-ёнғин қутқарув қисмининг диспечерлик хизматига Олмалиқ шаҳар Улуғбек кўчаси, 59-уй 22-хонадонда ёнғин содир бўлганлиги ҳақида хабар тушди.

Ёнғин жойига шаҳар ФВБ 2-ёнғин қутқарув қисмининг 2 та бўлинмаси соат 19-21да етиб боришди. Бўлинмалар етиб боришганида юқоридаги манзилнинг 12 кв. метрида - ошхона жиҳозлари, балкондаги тапчан ва мебел ёнган.

Соат 19-36да ёнғин бутунлай бартараф этилган. Уй эгаси 1963 йилда туғилган Хон Игорь ОКМК АЖда электрик вазифасида ишлайди.

Ёнғинда 60 кв.метр майдон сақлаб қолинган бўлиб, тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар мавжуд эмас.

Ҳозирда ёнғин сабаби бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#хотира

Олмалиқ шаҳри 7-умумтаълим мактабида фаолият юритган фахрий муаллим-устозлар хотирасига...

@Olmaliq_shahri
#хотира_ва_қадрлаш

Куба президенти Фидел Кастро Рус тан олган, Россия эстрада юлдузи Алла Пугачёва таъзим қилган, украиналик ака-ука боксчи Кличколар отаси сифатида кўрадиган, саховатпешалик бўйича дунёга донғи тарқаган инсон…

Шунча ишларни бажариб юрган Алланияз мактабдаги дарсларини бирон маротаба бўлсаям қолдирмаган. Ҳаттоки, бир вақтлари туман мактабларида инглиз тили фани ўқитувчиси етишмай қолган. Шундай пайтларда ораси 4-5 км келадиган 3 та мактабларга қатнаб ишлашига тўғри келган ва у буни доимо уддалаб келган. Яна мактаблар орасига пиёда қатнаган. Мана шу касбида у 42 йил фаолият юритган.

БАТАФСИЛ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#хотира

Олмалиқ шаҳар, 22-умумтаълим мактабининг 7-«М» синф ўқувчиси Саидаъзимхон Умархўжаевнинг «АЖДОДЛАРГА МУНОСИБ АВЛОД БЎЛАЙЛИК» мавзусидаги видеоролиги.

@Olmaliq_shahri
#саховат_ва_кўмак

Куни кеча Олмалиқ шаҳридаги 7535-ҳарбий қисм 1- батальон ҳарбийлари шаҳар 28-сайлов округи депутати ҳамкорлигида "Кўрпасой" маҳалласида истиқомат қилаётган 15 нафар ногиронлиги мавжуд фуқароларга 7 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат жамланмалар улашилди.

@Olmaliq_shahri
Сардоба сув омборида рўй берган фавқулодда вазият, оқибатлари ва уларни бартараф этиш борасида амалга оширилган ҳақида ушбу инфографикада батафсил танишинг.
•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•


Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#хотира

Бундан 3 йил аввал 18-умумтаълим мактаби раҳбари, минг-минглаб ёшларга таълим-тарбия берган устоз Топилова Нортожи Нишонбоевнани Олмалиқда танимайдиган инсон бўлмаса керак.

Бугун устоз орамизда йўқ. Аммо унинг меҳнати, номи дилларда мангу яшайди.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Cирдараёга_кўмак

Олмалиқдан Сирдарёга навбатдаги хайрия карвони

📌 Жорий йил 1 май куни Сардоба тўғонида юз берган фалокат жабрланувчиларига республикамизнинг барча ҳудудларидаги аҳоли қатори Олмалиқ шаҳри фуқаролари, жумладан, ёшлар ҳам бефарқ қараб турмади.

🔶 Шаҳар аҳолиси бир куч бўлиб, Сардобадаги юртдошларига кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотларини йиғиб беришди. Бунда шаҳар ҳокимлиги, "Ёшлар-келажагимиз" жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши вакиллари ҳамкорлигида ташкил этилган штаб орқали аҳолидан йиғилган хайрия маҳсулоти ва буюмлар вилоятдаги марказлашган штаб орқали сардобаликларга етказилди.

@Olmaliq_shahri
#COVID19

❗️Тошкент вилояти шаҳар ва туманлари бўйича яшил, қизил ва сариқ ҳудудлар белгиланди

🔴Қизил (охирги 14 кун ичида коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланган) ҳудудлар: Янгийўл шаҳри, Оққўрғон тумани, Зангиота тумани, Паркент тумани.

🟡 Сариқ (охирги 14 кун давомида коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланмаган, бироқ ушбу касалликка чалинган ва даволанаётган шахслар мавжуд бўлган) ҳудудлар: Aнгрен шаҳри, Чирчиқ шаҳри, Бекобод тумани, Қибрай тумани, Қуйи Чирчиқ тумани, Ўрта Чирчиқ тумани, Чиноз тумани, Юқори Чирчиқ тумани, Тошкент тумани.

❇️Яшил (коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланмаган ёки аниқланган шахслар тўлиқ соғайган) ҳудудлар: Олмалиқ шаҳар, Оҳангарон шаҳар, Бекобод шаҳри, Нурафшон шаҳри, Оҳангарон тумани, Бўстонлиқ тумани, Бўка тумани, Пискент тумани.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#аҳоли_бандлиги

УЗ: Олмалиқ шаҳридаги “Elegant garment textile” корхонасида 1 минг 200 иш ўрни яратилади

❇️Жорий йил январь ойидан Олмалиқ шаҳридаги собиқ “Чевар текстиль” корхонаси ўрнида ўз фаолиятини бошлаган мазкур корхона раҳбарининг таъкидлашича, бугунги кунга келиб трикотаж маҳсулотларига талаб ошиб бораётгани боис, ишлаб чиқариш қуввати кенгайтирилди.

📌Ҳозирги кунда корхонада 400 га яқин ишчи-ходим меҳнат қилмоқда.

🚌Корхона ишчи-ходимлари Оҳангарон, Пискент, Бўка, Нурафшон ва бошқа туман, шаҳарлардан қатнаб ишламоқда.

💳Уларнинг ойлик маоши ўртача 750 минг сўмдан 1 миллион 200 минг сўмгача бўлиб, ходимларнинг ишга келиб-кетиши ва тушлик корхона ҳисобидан қопланмоқда.

Жорий йил сентябрь ойида корхонанинг қолган 70 фоизи тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, 1 минг 200 ишчи-ходимга мўлжалланган иш ўрни яратилиши режа қилинган.

Батафсил Uza.uz сайтида ўқинг

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#ғалаба75

📌Жорий йилда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан уруш ва фронт орти қатнашчиларига ҳар йилгидан-да алоҳида эътибор қаратилаётгани рост.

🔶Бугун Олмалиқ шаҳрида истиқомат қилаётган 101 ёшли Абдураҳим ота Мавлоновга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Россия Федерацияси томонидан юборилган "Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллигига" эсдалик юбилей медаллари топширилгани шулар жумласидандир.

🤝Медалларни шахсан Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов ва шаҳар Мудофаа бўлими бошлиғи Фаёз Сирочев отанинг хонадонига бориб, тақдим этишди.

🤲 Юксак мукофотларни олган Абдураҳим ота қўлларини дуога очар экан, юртимиз тинч ва фаровон бўлишини, Президентимизнинг умрлари зиёда бўлишини тилаб, шаҳар ҳокимлигига ҳам алоҳида миннатдорлик изҳор этди.

@Olmaliq_shahri