Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.93K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Азиз ҳамшаҳарлар, ҳурматли ёшлар!

⚡️Сизларни 10 ноябр куни соат 9:00 да "Тожмаҳал" тўйхонасида Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги, шаҳар Ёшлар ишлари бўлими  ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан бўлиб ўтадиган "ЗАКОВАТ" интеллектуал ўйинига таклиф этамиз. 

📌Ушбу мусобақада фаол қатнашиб, фахрли ўрин олган ёшлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Мурожаат учун:
☎️ +998-94-414-92-09

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#мулоқот

Ёшлар бўйича олиб борилган ишлар таҳлил қилинди

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокими ўринбосари Соҳиб Ахмедов ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлим бошлиғи Наврўз Алимов бошчилигида маҳаллалардаги ёшлар етакчилари иш фаолияти танқидий ва таҳлилий муҳокама қилинди.

📌Учрашувда  ёшлар етакчилари томонидан маҳаллалардаги ёшлар билан ишлаш бўйича 10 ойлик фаолият якунлари юзасидан олиб борилган ишлар таҳлил этилди. Танқидий руҳда ўтган мулоқот давомида сусткашликка йўл қўйган 5 нафар ёшлар етакчиларига огоҳлантириш берилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Бугун Халқаро конгресс марказида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Тошкент саммити ўз ишини бошлайди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлайди.

Саммит очилишининг жонли трансляциясини қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг:

Facebook
YouTube

Сегодня в Международном конгресс-центре начнет свою работу Ташкентский саммит Организации экономического сотрудничества. На нем выступит Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев.

Смотрите прямую трансляцию открытия саммита по следующим ссылкам:

Facebook
YouTube

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#ободлик

⚡️Олмалиқ шаҳри А.Навоий маҳалласидаги 2 қаватли барак уйларнинг фасад қисми шаҳар ҳокимининг ташаббуси билан "Сафия Надежда" МЧЖ ҳамда шаҳардаги коммунал ташкилотлар ҳомийлигида ҳашар йўли билан таъмирланмоқда.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн олтинчи саммитидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на шестнадцатом саммите Организации экономического сотрудничества

Address by the President of the Republic of Uzbekistan H.E. Shavkat Mirziyoyev at the 16th Summit of Economic Cooperation Organization

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#эътибор

Саломатлигимиз посбонлари эътироф этилди

⚡️ Ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси – Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан шаҳримиз Тиббиёт бирлашмаси ходимлари учун шаҳар ҳокимлиги томонидан "Марҳамат" тантаналар мажмуасида байрам тадбири ташкиллаштирилди.

📌Тадбир аввалида шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Шермуҳаммад Бегиев томонидан шаҳар ҳокимининг соҳа вакилларига йўлланган байрам табриги ўқиб эшиттирилди.

🎁 Шундан сўнг узоқ йиллар тиббиёт соҳасида меҳнат қилган фахрийлар ҳамда бир қатор соҳа вакиллари шаҳар ҳокимининг фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

🎉 Байрам тадбири шаҳар Маданият бўлими ижодий гуруҳи томонидан ижро этилаётган шўх куй-қўшиқ ва рақслар билан кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube