Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.96K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#rasmiy_munosabat

Kuni kecha Olmaliq shahrining "Ramazon" mahallasidagi bir necha xonadondagi ichimlik suvi joʻmraklaridan qonli suv oqishi kuzatilgan.

Shahar "Suv ta’minoti" korxonasi mas’ullarining holat yuzasidan dastlabki ma’lumot berishicha, bu kushxonadagi oqova suv va ichimlik suv quvurining teshilib, oʻzaro qoʻshilib ketishi sababli kuzatilgan.

Ushbu holat zudlik bilan mas’ullar tomonidan nazoratga olinib, hozirda ta’mirlash-tiklash ishlari olib borilmoqda.

🌐Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#танлов

Балли, қизлар!

🇺🇿 “Имли аёл-жамият кўзгуси” шиори остида “ХХI аср аёли” хотин-қизлар фестивали доирасида Олмалиқ шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 2-умумтаълим мактабида "Балли, қизлар" кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўтказилди.

📙Тадбирда бўлим бошлиғи Х.Турғунбоев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан хотин-қизларга яратилаётган шарт-шароитлар, уларнинг жамиятдаги ўрни,  айниқса ўқувчи қизларни келажакда Давлатимиз равнақи,  ривожи учун ўзининг улкан ҳиссасини қўшиши учун ҳар доим елкадош бўлиб,  ўз фарзандидек тарбиялашга бор куч қудратини аямаслигини билдирди.

📌Тадбир якунида бўлим бошлиғи Х.Турғунбоев томонидан кўрик-танловда ҳар бир мактабдан иштирок этган ва ғолибликни қўлга киритган ўқувчи қизларни фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари билан тақдирлади.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Инсон тафтини инсон олади

⚡️“Нуроний” жамғармаси Олмалиқ шаҳар бўлими, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Республика бошқаруви, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими ходимлари, Мудофаа вазирлигига қарашли 92166-ҳарбий қисм шахсий таркиби, ўқувчи ёшлар “Кексалар ҳафталиги” доирасида "Ҳилол" МФЙда истиқомат қилувчи Абдураҳмон ота Абдуманноповнинг хонадонида бўлишди.

📌Отахон ўтган асрнинг 80-йилларида “Пахта иши” ёхуд “Ўзбеклар иши” деб аталган ёлғон айбловлар билан жиноий жавобгарликка тортилган, мустақиллик йиллари оқланган, ҳалол меҳнати билан халқ ичида ҳурмат қазонган. Абдураҳмон ота 20 йил колхозда бош агроном бўлиб, кунни-кун, тунни-тун демай ишлаган даврларини хикоя қилар экан, ўша вақтларда халқимизнинг пахта режасини бажариш учун жуда оғир шароитларда аёллар, ёш болаларнинг меҳнат қилганлигини эслаб, бугунги кунга шукроналар келтириш жоизлигига тўхталиб ўтди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#Кексалар_ҳафталиги
#йўқлов

⚡️“Нуроний” жамғармаси Олмалиқ шаҳар бўлими, “Нуроний” жамғармаси Тошкент вилояти бўлими ходимлари, Мудофаа вазирлигига қарашли 92166-ҳарбий қисм шахсий таркиби, 24-умумтаълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчи ёшлари "Чамбил" МФЙда истиқомат қилувчи 2-жаҳон уруши қатнашчиси Ашир ота Усаровни йўқлашди.

📌Ҳарбийлар ва ёшлар отахонга Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Республика бошқаруви раиси С.Турдиев ҳамда “Нуроний” жамғармаси Тошкент вилояти бўлими раиси А.Носировнинг табригини етказдилар.

Ашир ота меҳмонларга уруш йиллари бошидан кечирганларини ҳамда урушдан кейинги меҳнат фаолиятлари тўғрисида сўзлаб, тинчлик буюк неъмат эканлигини таъкидладилар.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм ва маданият масканлари имкониятини тўлиқ ишга солиш ва “Яшил макон” кузги мавсумини ташкил этиш бўйича йиғилиш бошланди.

Давлатимиз раҳбари дунёдаги ҳозирги мураккаб вазиятда ҳар бир давлат турист жалб қилиш учун барча имкониятларини ишга солаётганини кўрсатиб ўтди. Биз ҳам бундай кескин рақобат шароитига мос бўлиб ишлашимиз шартлиги қайд этилди.

Ўтган 8 ойда:

- юртимизга хориждан 4,3 миллион турист келди, улардан 1,4 миллиард доллар тушум бўлди;

- 15 мингта янги меҳмон ўринлари яратилиб, уларнинг сони 137 мингтага етди;

- 540 та дам олиш ва кўнгилочар маскан барпо этилди, 70 та туризм маршрути очилди.

Шунингдек, 6 та хусусий авиакомпания иш бошлади, янги 23 та самолёт олиб келинди, 20 та халқаро ва 6 та ички қатнов йўлга қўйилди, Самарқанд аэропортида ҳафталик халқаро рейслар 46 тадан 85 тага кўпайди, 1 минг 300 та замонавий автобус харид қилиниб, 38 та маршрут очилди.

Қўшимча дам олиш кунлари ва чегирма берилгани ҳисобига ички сайёҳлар сони 15 миллион нафарни ташкил қилиб, ўтган йилга қараганда 2 баробарга ўсди.

Facebook|Instagram|Twitter
#Хавфсизлик_учун

⚡️Миллий гвардия Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси Олмалиқ шаҳар Қўриқлаш бўлими сизга жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини ва фуқаро хонадонларини ишончли қўриқлаш орқали содир этилиши мумкин бўлган ҳар хил турдаги жиноятчилик ҳамда турли кўринишдаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган, замонавий қўриқлаш сигнализасия воситаларидан фойдаланган ҳолда, шартнома асосида сифатли қўриқлаш хизмати кўрсатилишини маълум қилади.

📌Олмалиқ шаҳар Қўриқлаш бўлимида ташкил қилинган 1-2-3-сонли Техник қўриқлаш марказ(ТҚМ)лари туну-кун узлуксиз хизмат кўрсатиб келмоқда.

Мурожаат учун телефон:
☎️ 70-61-4-18-21
☎️ 70-61-4-18-22
📱99-905-15-02

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#таълим

Мактабларга замонавий компьютерлар топширилди

⚡️Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида имзоланган ҳамкорлик келишуви асосида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Хитой Халқ Республикаси Тижорат вазирлиги билан 2022 йил 7 декабрь куни имзоланган шартномага мувофиқ Ўзбекистонга техник кўмак берилишига келишилган эди.

📌Куни кеча ушбу келишувга мувофиқ Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 29 мартдаги 76-сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида Олмалиқ шаҳар ММТБ тасарруфидаги 18-, 19-умумтаълим мактабларига АКТ жорий этиш ва рақамлаштириш шўъбаси мутахассиси томонидан  замонавий компьютерлар жамланмаси етказиб берилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube