Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.96K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#кексалар_ҳафталиги

Инсон тафтини инсон олади

⚡️Бугун, 5 октябрь куни “Кексалар хафталиги” доирасида “Нуроний” жамғармаси Олмалиқ шаҳар бўлими ҳамда шаҳар Нуронийлар жамоатчилик Кенгаши аъзолари “Инсон тафтини инсон олади” шиори остида шифохоналарда даволанаётган 10 нафар нуронийлар ҳолидан хабар олишди.

📌 Мутасаддилар даволанаётган нуронийлар билан суҳбатлашиб, шифохонада уларга яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар. Нуронийлар ҳам ўз навбатида бугунги тинч осуда юртимизда улар учун яратилган шароит ва имкониятлар ҳақида гапириб, шукрона келтиришди ҳамда юртимизга тинчлик, халқимизга омонлик тилаб дуолар қилишди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#кексалар_ҳафталиги

Аср билан юзлашган онахон билан юзма-юз

⚡️“Нуроний” жамғармаси Олмалиқ шаҳар бўлими, "Маҳалла " хайрия жамоат фонди шаҳар бўлими, Абдулла Қодирий МФЙ ходимлари ҳамда 8-умумтаълим мактаби билан ҳамкорликда “Кексалар хафталиги” доирасида, ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи 100 ёшни қаршилаган Ҳосилой ая Қувондиқованинг хонадонида бўлишиб, “Аср билан юзма-юз” тадбири ташкил этишди.

📌Тадбирда шаҳар Нуронийлар жамоатчилик Кенгаши аъзолари, маҳалла фаоллари ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этишди. Ҳосилой ая меҳмонларга ўз оиласи ва ҳаёт йўли ҳақида сўзлаб бердилар ҳамда бугунги кекса нуронийларга берилаётган эътибордан мамнун эканлигини билдириб, юртбошимизга узоқ умр сўраб, дуога қўл очди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#mol_mulk_soligi #yer_soligi

Jismoniy shaxslar yer va mol-mulk soligʻini teng ikkiga boʻlgan holda, yarmini 15-aprelgacha qolgan yarmini 15-oktabrga qadar toʻlashi belgilangan

📩 Soliq toʻlovchilarga qulaylik yaratish maqsadida ularning uyali telefonlariga 15-oktabrgacha toʻlashi lozim boʻlgan yer va mol-mulk soliqlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar SMS koʻrinishida yuborilmoqda.

❗️Agar 15-aprelgacha toʻlanishi lozim boʻlgan summa toʻlanmagan boʻlsa u qarzdorlik sifatida alohida koʻrsatilgan.

SMS ostida "Batafsil" hamda "Toʻlash" yozuvi bor."Batafsil" yozuvi orqali toʻlov xabarnomasi yuklab olinadi. Xabarnomadan obyekt manzili, maydoni, kadastr qiymati, soliq stavkasi, summasi, soliq organi masʼul xodimi aloqa raqami va boshqa maʼlumotlar oʻrin olgan.

📲"Toʻlash" yozuvi bosilganda esa “Soliq” mobil ilovasi joylangan platforma ochiladi. Agar ilova foydalanuvchi qurilmasiga oʻrnatilgan boʻlsa ilovaning “Soliqlarni toʻlash” oynasidan toʻlovni tez va oson amalga oshirish mumkin. Oʻrnatilmagan boʻlsa plaftorma orqali yuklab olinadi.

🔖Toʻlov xabarnomasida koʻrsatilgan koʻchmas mulk maydoni, kadastr qiymati, yer uchastkasi egallagan maydon toʻgʻrisidagi maʼlumotlar haqiqatda mavjud obyekt va yer maydonidan farq qilsa yoki sizga tegishli boʻlmasa kadastr idoralariga murojaat qilish lozim.

📚Shuningdek, yer va mol-mulk soliqlaridan imtiyoz olish uchun hujjat mavjud boʻlib, soliq imtiyozi qoʻllanilmagan boʻlsa my.soliq.uz sayti orqali, shuningdek koʻchmas mulk joylashgan yerdagi soliq organiga soliq imtiyoziga boʻlgan huquqini tasdiqlovchi hujjatlarni taqdim etish orqali imtiyozdan foydalanish mumkin.

❗️E'tibor bering: SMS Soliq_uz manzilidan (Perfectum abonentlariga 6079 raqamidan) yuborilmoqda. Boshqa manzildan yuborilgan SMSlar soliq organiga tegishli emas.

Тelegram |Facebook |Youtube| Instagram |Twitter | Threads
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ekologik_tadbirlar

Toshkent viloyatida atrof-muhit ifloslanishining oldini olish, qattiq va maishiy chiqindilar bilan bog'liq ishlarni amalga oshirish hamda chiqindi poligonlariga joylashtirish borasida bir qancha maqsadli tadbirlar amalga oshirilmoqda.

📹Jarayonlar bilan "O'zbekiston 24" telekanalining "Ekologiya 24" dasturida tanishishingiz mumkin.

🌐Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

Олмалиқ шаҳрида фаолият юритаётган корхона, ташкилотлар раҳбарлари диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан “гендер тенглик фаоли” миллий танлови эълон қилинади!

Танловда гендер тенгликни таъминлаш соҳасида юқори натижаларга эришган, ушбу йўналишда жамият ривожи йўлида ташаббус кўрсатаётган, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ўз соҳасига тегишли йўналишларда долзарб вазифаларни амалга ошираётган корхона, ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари ҳамда оммавий ахборот воситалари қатнашиши мумкин.

Танлов қуйидаги номинациялар асосида ўтказилади.

Танловнинг асосий номинациялари:
“Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол давлат органи”;
“Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳокимлик”;
“Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол нодавлат нотижорат ташкилоти”;
“Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол тадбиркорлик субъекти”;
Танловнинг қўшимча номинациялари:
“Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши тв-дастур”;
“Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган интернетдаги энг яхши веб-сайт ёки портал”;
“Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши нашр”.

Мурожаат учун телефон: 70-614-30-22
Манзил: Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги, оила ва хотин-қизлар бўлими.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#расмий_муносабат

⚡️Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳридаги ички йўллардан биридаги пиёдалар учун белгиланган пиёдалар ўтиш жойи нотўғри чизилганлиги танқид остига олинган.

📌Бундан бир йил аввал Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХБ Эксплуатация-монтаж бўлими ходимлари томонидан пиёдалар учун хавфсиз ҳаракатни ташкил этиш мақсадида чизилган ушбу пиёдалар ўтиш жойлари шаҳар ИИБ ЙҲХБ масъуллари томонидан назоратга олиниб, камчиликлар тез кунларда бартараф этилиши маълум қилинди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Муносиблар тақдирланишди

📃 "Readbook" китоблар дўконининг Олмалиқ филиали томонидан ўтказилган "Менинг устозим” мавзусидаги танлов натижалари эълон қилинди. Танловда жами 119 нафар иштирокчи қатнашиб, ўз устозлари учун видеороликлар совға қилишди.

📌 “Readbook” китоблар дўконининг Олмалиқ филиалида, Мактабгача ва мактаб таълими Олмалиқ шаҳар бўлими мудири Ҳусниддин Турғунбоев бошчилигида танловнинг ғолиблари “Readbook” жамоаси томонидан тақдирланди.

🖇️ 3 та йўналиш кесимида ташкил этилган танловда 9 нафар иштирокчи муносиб ўринларни эгаллашди. Ҳусниддин Турғунбоев ёшларимизнинг келгуси ишларига ривож тилаб, “Readbook” жамоасига ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилаётгани учун ўз миннадорлигини билдириб ўтди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Қўша қариш саодати

⚡️“Нуроний” жамғармаси Олмалиқ шаҳар бўлими, Маҳалла хайрия жамоат фонди, "Мустақиллик" МФЙ фаоллари ҳамкорлигида, 60 йилга яқин биргаликда умр кечириб, ҳаёт гаштини сураётган нуронийлардан бири Ёқубхўжа ота Содиқов ва Рихси ач Халилованинг хонадонида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди. Ушбу оиланинг ибратли ҳаётини ёш авлодга тарғиб этиш мақсадида “Қўша қариш саодати” мавзусида ёш оилалар ва ёшлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

📌Рихси ая ёшларга ҳаёт йўлини сўзлаб бериб, салкам 60 йил турмуш ўртоғи билан биргаликда умр кечириб ҳеч қачон бир-бирларига оғир гапиришмагани, баҳсли ҳолатлар тўғри келганда доимо бир гапдан қолиб, “узр” ва “кечирасиз” деган сўзларни ўзларига шиор қилиб олганликлари ҳақида ҳикоя қилиб бердилар.

Ёқубхўжа ота ҳам ўзларининг меҳнат фаолияти ва ёшлик даврларини эслаб, қизиқарли воқеаларни ҳикоя қилиб, ёшларга ўз маслаҳатларини берди. Бугунги фаровон ҳаётимизга шукроналар келтириб, юртимизга тинчлик тилаб дуолар қилди.

@Olmaliq_shahri