Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
117 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мутахассис билан суҳбат: Давлатнинг ташқи қарзи қачон хавотир уйғотиши мумкин? (+видео)

Давлатнинг ташқи қарзи масаласи кейинги пайтларда кўп гапирилмоқда. Ижтимоий тармоқларда муҳокамалар қилинаётганига гувоҳмиз. Фикр билдираётганлар орасида мутахассислар ҳам, соҳадан узоқ бўлганлар ҳам талайгина.

🔻ЎзА — https://uza.uz/posts/518908

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Forwarded from Nurafshon TV | rasmiy (Sunnatilla G'ulomov)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
HAFTADA YOSHLAR_OLMALIQ SHAHRI_Ilg‘or tadbirkor bilan uchrashuv_10.09.2023

OBUNA BO'LING: NURAFSHON TV
Беш муҳим ташаббус доирасида мусобақалар бошланди

⚡️Жорий  йилнинг 11 сентябрь куни Олмалиқ шаҳридаги барча маҳаллаларда "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг 2-мавсуми доирасида мактабдаги ёшлар ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйини ҳамда спортнинг "Қувноқ стартлар" ва Енгил атлетика тури бўйича мусобақалар ташкил этилди.

📌Шаҳримиздаги барча ёшларни ўтказилаётган беш ташаббус олимпиадасида фаол қатнашишга чорлаб қоламиз. Олға, ёшлар!

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#тайинлов

⚡️ Широв Бахтияр Таджимаматович 2023 йил 4 сентябрдан Олмалиқ шаҳри “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази директори лавозимига тайинланди. Б.Широв 1985 йил Олмалиқ шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2010 йил Тошкент вилояти педагогика институти (кундузги)ни, 2013 йил Тошкент давлат педагогика университетининг магистратура босқичини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги - миллий истиқлол ғояси, ҳуқуқ ва маънавият асослари ўқитувчиси.

📌 Меҳнат фаолияти давомида Навоий давлат кончилик институти қошидаги 3-сонли Олмалиқ академик лицейи ҳуқуқшунослик фани ўқитувчиси; Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси катта мутахассиси, етакчи мутахассиси; Тошкент вилояти ҳокимлиги, вояга етмаганлар ишлари бўйича вилоят идоралараро комиссияси масъул котиби; Тошкент вилояти ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти мудири каби лавозимларда ишлаган.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Назорат тадбирлари давом этмоқда

⚡️Жорий йилнинг 11 сентябр куни Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўъба мудири Ж.Тоғаев, Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Н.Алимов, шаҳар ИИБ ҲПБ БЕМБ инспектор психологлари ҳамда маҳалла ёшлар етакчилари билан ҳамкорликда соат 22:00 дан кейин вояга етмаганларни ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар назоратисиз турли хил кўнгилочар масканларда, кафе, компьютер клубларида бўлишининг олдини олиш юзасидан профилактик тадбир ўтказилди.

📌Тадбир давомида 1 нафар ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар назоратисиз юрган вояга етмаган аниқланди. Ушбу вояга етмаган ёш ота-онаси назоратига топширилиб, тегишли чоралар кўрилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#мавсум_олдидан

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокимлигида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида тезкор штаб фаолиятини йўлга қўйиш бўйича шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов томонидан йиғилиш ўтказилиб, тайёргарлик ишлари таҳлил этилди.

📌Шаҳар аҳолиси томонидан коммунал соҳадаги муаммолар, носозликлар бўйича мурожаатларни тезкорлик билан кўриб чиқиш, юзага келиши мумкин бўлган авария ҳолатларини бартараф этиш мақсадида соҳавий хизматларнинг барча куч-воситалари шай ҳолатга келтирилган. Жорий йил 1 октябрдан Олмалиқ шаҳар ҳокимлигида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича штаб ўз фаолиятини бошлайди. Коммунал корхона-ташкилотлар раҳбарларига 1 октябр кунигача шаҳардаги барча кўп қаватли уйлар ҳамда ижтимоий объектлар куз-қиш мавсумига тайёр бўлиши лозимлиги юзасидан топшириқлар юклатилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Президент ҳузурида йўл хўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш бўйича долзарб масалалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Сўнгги олти йилда йўлларни қуриш ва таъмирлашга ажратилаётган маблағлар 3 карра ошди. Ўтган даврда Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги корхоналарга 2 мингдан зиёд янги махсус техникалар харид қилинди.

Бунинг ҳисобига 65 минг километр йўллар қурилди ва таъмирланди.

Ўтган йилдан “Менинг йўлим” лойиҳаси ишга тушди ва илк бор аҳоли таклифлари асосида ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш тизими жорий қилинди.

Шу йилнинг ўзида 470 та маҳаллада ички йўлларни
қуриш ва таъмирлаш ишларига 410 миллиард сўм йўналтирилди. 3 мингга яқин маҳалла йўлларига илк бор асфальт ётқизилди, яна 2 мингта маҳалладаги тупроқ йўллар шағал қопламага ўтказилди.

Йўллар яхшиланиши ҳисобига маҳаллаларда минглаб янги тадбиркорлар иш бошлади, кўплаб корхоналар ишга тушди, ўн минглаб янги иш ўринлари яратилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари йўл соҳасидаги тизимли муаммоларни санаб ўтди.

Ҳудудларда ўтказилган сўровларда аҳоли ички йўлларнинг ҳолати ва сифатини долзарб муаммолардан бири сифатида кўрсатган.

Ажратилаётган маблағлардан самарали фойдаланиш орқали лойиҳалар қийматини камида 20-30 фоизга қисқартириш мумкинлиги қайд этилди.

Йиғилишда йўлларни лойиҳалаш меъёрларини такомиллаштириш зарурлигига эътибор қаратилди.

Кичик, ўрта ва катта йўллар учун ҳам, шунингдек, воҳадаги йўллар билан водийдаги йўллар учун ҳам бир хил “шаблон” лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

Лойиҳаларда йўл бўйи инфратузилмасини назарда тутилган ҳолда халқаро йўлларда савдо ва сервис объектларини тартибли жойлаштиришга эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари йўл қурилишида “ресурс” усулидан “ҳажм” усулига ўтиш, “ФИДИК” стандартларини жорий этиш таклифларини қўллаб-қувватлади.

Мисол учун, лойиҳанинг техник топшириғи ҳозирда “ресурс” усулига асосланган. Бунда 1 километр йўл қуриш учун қанча ишчи керак, қанча ёқилғи ва нечта техника ишлатилади, техниканинг тури қанақа бўлиши керак, деган юзлаб шартлар киритилган.

Оқибатда техник назоратчилар асосий вақтини йўлнинг сифатини текширишга эмас, пудратчининг ҳужжатларини ўрганишга сарфлайди. Натижа ҳаммага маълум.

Аслида, давлат йўлнинг ўзига талабни белгилаб, уни сифатли қабул қилиши керак. Марҳамат, пудратчи йўлни қандай техника билан қуришини ўзи ҳал қилсин. “Ҳажм” усулининг мазмуни ҳам шу
”, - деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда ҳокимлар ва Автомобиль йўллари қўмитасининг йўллар учун жавобгарлик соҳасини аниқ чегаралаш зарурлиги қайд этилди.

Йўлларни мониторинг қилишнинг автоматлашган тизими йўқлиги сабабли қайси йўлдан қандай ҳажмда юк ўтаётгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Халқаро тажрибада юк транспортлари вазнини ўлчайдиган назорат тарозиларини ўрнатиш амалиётидан кенг фойдаланилади. Шундан келиб чиқиб, бундай тарозиларни мамлакатимизда ҳам хусусий шериклик асосида ўрнатиш таклиф қилинмоқда.

Давлатимиз раҳбари тарозилардан фойда олиш учун эмас, аксинча, йўллар сифатини таъминлаш ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида фойдаланиш лозимлигини таъкидлади.

Facebook|Instagram|Twitter
Ҳисоб-китобларга кўра, йўлларни нормал ҳолда ушлаб туриш учун йилига камида 15 триллион сўм маблағ керак бўлади.

Бир нарсани тушуниб олиш зарур. Ҳатто энг ривожланган мамлакатларда ҳам йўлларни қуриш ёки таъмирлаш тўлиқ давлат ҳисобидан амалга оширилмайди. Шунинг учун биз ҳам бу ишларга хусусий шерикларни фаол жалб қилишимиз шарт”, - деди Президент.

Мисол учун, Европа Иттифоқида йўл хўжалиги соҳасида хусусий шериклик асосида сўнгги 10 йилда 120 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилган. Бизда эса бу борадаги ишлар сустлиги кўрсатиб ўтилди.

Йўл соҳасидаги хусусий шериклик лойиҳаларида инвесторларга қўйиладиган шартлар ва давлатнинг мажбуриятларини аниқ белгилаш зарурлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Шаҳарларда йўлларни сақлаш, қишки қаров
ва кўкаламзорлаштириш вазифалари ободонлаштириш идоралари зиммасида.

Бу вазифаларни ўз вақтида амалга ошириш учун шаҳар ободонлаштириш бошқармаларини махсус техникалар билан жиҳозлаш лозимлиги таъкидланди.

Йўл бўйида дарахт экиш ишларини ҳудудларнинг табиий-иқлим шароитларини ҳисобга олиб ташкил этиш, экилган дарахтларни сифатли парвариш қилиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Йўл соҳасида кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, замонавий техникаларни бошқара оладиган мутахассисларни тайёрлаш муҳимлиги таъкидланди.

Бугунги кунга қадар ҳуқуқбузарликларни қайд этувчи жами 2,5 мингдан зиёд камера ва радарлар ўрнатилди. Аҳоли жойларида ҳаракатланиш 60 километр-соатга туширилди. Бунинг ҳисобига камера ўрнатилган ҳудудларда авариялар 30 фоизга камайган.

Бу ишларни давом эттириш, “ақлли чорраҳа” ва “ақлли светофор” бошқарув тизимларини кенгроқ жорий қилиш зарурлиги айтилди.

Facebook|Instagram|Twitter