Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.94K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#эътироф

Мамлакатимизнинг иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, юриспруденсия ва бошқа соҳаларида кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган нафақа ёшидаги юртдошларимизни, шунингдек, ишламасдан, ҳаётини оилалар мустаҳкамлигини сақлаш, фарзандларимизни жамият олдида масъулият, миллий ва умуминсоний қадриятларга, она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига бағишлаб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4906-сонли Фармонига асосан, “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони таъсис этилган.

⚡️ Олмалиқ шаҳридан "Меҳнат фахрийси" 1-даражали кўкрак нишони билан Валерий Меличук, Жўра Йўлдошев, 2-даражали кўкрак нишони билан эса Турсуной Жалилова каби жонкуяр, меҳнатсевар нуронийларимиз лойиқ деб кўрилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#айём

⚡️ Юртимиз мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан "Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!" шиори остида шаҳримизнинг чекка ҳудуди бўлмиш "Бўстон" МФЙ аҳолиси учун байрам тадбири ташкил этилди.

📌 Ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида маҳалла бешлиги ташаббуси билан, шахмат- шашка турнири ташкиллаштирилиб, ҳар бир иштирокчи совға билан тақдирланди. Болалар учун олиб келинган батут болажонларга юқори кайфият бахш этди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

📍 https://uza.uz/uz/posts/514857

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
#хушхабар

Мукофотлар муборак, азиз ҳамшаҳарлар!

🖌Кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони эълон қилинди.

🔹Мукофотланган юртдошларимиз орасида Олмалиқ кон-металлургия комбинати ишчи-ходимларининг ҳам борлиги барчамизга қувонч бағишлайди.

Жумладан, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими» фахрий унвони билан  «Ёшлик-1» конини ўзлаштириш лойиҳаси директорининг биринчи ўринбосари Староверов Олег Владимирович мукофотланди.

Бундан ташқари, Рух заводи эритиш цехи гидрометаллург-аппаратчиси Мерганов Хакимжан Эргашевич  - “Меҳнат шуҳрати” ордени билан,

Технологик транспорт бошқармасининг «БелАЗ» ҳайдовчиси, Махмудов Санжар Қодирович - “Шуҳрат” медали билан мукофотланишди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#таълим
#Август_Кенгаши

⚡️Олмалиқ архитектура-қурилиш техникумида "Сифатли таълим ва малакали мутахассис - барқарор иқтисодиётнинг асоси" шиори остида Тошкент вилояти профессионал таълим муассасаларининг "Муҳандислик иши, ишлов бериш технологияси ва қурилиш" соҳаси ўқитувчилари учун ўтказиладиган Август Кенгаши 5-шўъба йиғилиши ўтказилди.

📌Йиғилиш давомида соҳага оид рақамли таълим ресурсларини тайёрлаш, ноанъанавий дарслар ўтиш, амалий машғулотлар ва ўтказилган ишлар бўйича давра суҳбати ташкил этилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube