Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
118 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#долзарб_30_кунлик

⚡️ "Республика ҳудудида "Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича "Долзарб 30 кун" тадбирини жорий этиш тўғрисида" 2023 йил 5 июлдаги 418-Ф-сонли Фармойишига асосан жорий йилнинг 10 июл кунидан 10 август кунига қадар ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича "Долзарб 30 кун" тадбири ўтказилмоқда.

Шу муносабат билан Олмалиқ шаҳар ФВБ ва “Аммафос-Максам” АЖ ҳамда ОКМК АЖ ОЁХТТЭБ ходимлари томонидан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш доирасида профилактик тушунтириш-тарғибот тадбирлари ташкиллаштирилаяпти.

⚡️Профилактик суҳбат ўтказилиб, объект ҳудудида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишлари, ёзнинг иссиқ кунларида фойдаланиладиган совутиш воситаларини ёниқ ҳолда қаровсиз қолдирмасликлари тушунтирилмоқда.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#мактабгача_таълим

Қарор ва ижро

⚡️Жорий йилнинг 2023 йил 21 июль куни Олмалиқ шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлимида ДМТТлари хўжалик мудиралари ва ҳамширалари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июлдаги "Давлат мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатланиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" ги 626-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида йиғилиш бўлиб ўтди.

📌Йиғилишда ҳамшираларнинг иш ҳужжатлари, таомнома, бракераж комиссияси дафтарининг юритилиши, сифати тез бузилувчи озиқ-овқат маҳсулотлари, 10 кунлик тахминий таомнома, шунингдек, хўжалик мудирларининг омборхонада сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотлари, хом маҳсулотлар сифатини назорат қилиш бўйича маълумотларни қайд этиш, бракераж иш ҳужжатларидаги камчиликларни бартараф этиш ҳамда ободонлаштириш ишларини ташкиллаштириш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Ижтимоий тармоқларда "Олмалиқда эркак аҳлоқсиз хатти-ҳаракатларни ёш болалар иштирокида қилгани" акс этган видео хабар тарқалди.

Олмалиқ шаҳар ИИБ томонидан аниқланишича, видеодаги шахс Пискент туманида яшовчи 1984 й.т. Ф.Х. бўлиб, у руҳий касалликлар диспанцерида доимий рўйхатда туради.

Республика тиббий ижтимоий экспертиза инспекциянинг тегишли маълумотига кўра, фуқаро болалигидан 2 гуруҳ ногирони.

Ҳолат юзасидан яқинлари билан ўтказилган профилактик суҳбат ва терговга қадар суриштирув давомида унинг ҳозирги ҳолати мутахассислар томонидан ўрганилиб, даволаниши учун Олмалиқ шаҳридаги руҳий асаб касалликлари диспанцерига жойлаштирилди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув давом эттирилмоқда.


@BB_Tulyaganov
#қарор

Олмалиқ шаҳрида "Муҳандислик мактаби" қурилади

⚡️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 декабр куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 543-сонли қарори, Тошкент вилояти ҳокимининг 2023 йил 17 июлдаги 322-10-0-Q/23-сонли қарори ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-, ва 25-моддаларига асосан, 2023 йил 24 июлда Олмалиқ шаҳар ҳокимининг №200-10-147-Q/23-сонли қарори имзоланди.

📌 Мазкур қарорга кўра, Олмалиқ шаҳар Мирзо Улуғбек кўчаси ҳудудида “Муҳандислик мактаби” биноси қурилиши белгиланди. Яъни, Мирзо Улуғбек кўчаси ҳудудида жойлашган давлат захирасида бўлган 1,5 гектар ер майдонига “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ томонидан “Муҳандислик мактаби” қурилиши учун Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
📊Toshkent viloyatida 86,7 % uy xo‘jaliklari xususiy hovlida yashaydi

👉BATAFSIL...

Rasmiy sahifalar👇

Facebook |Telegram
Ҳурматли тадбиркорлар!

Жорий йилнинг 26 июль куни соат 10:00 да Олмалиқ шаҳар “Ҳамза” МФЙ ҳудудида трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи “Элегант Гармент Техтиле” МЧЖ ХК (собиқ гилам фабрикаси) корхонаси биносида Олмалиқ шаҳар ҳокими бошчилигида тадбиркор ва экспортёрларнинг соҳадаги мавжуд муаммоларини бартараф этиш, таклифларини ўрганиш юзасидан ўтказилаётган очиқ мулоқотга таклиф этамиз.

Тадбирда шаҳар сектор раҳбарлари, мутасаддилар, хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва дахлдор ташкилот-идоралари раҳбарлари иштирок этишади.

☎️ Мурожаат учун:

+99894 933 77 55
+99893 575 92 09
+99897 886 46 46

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#сарҳисоб

Ҳоким ёрдамчилари халққа ҳисобот бермоқда

⚡️Олмалиқ шаҳрининг маҳаллаларида маҳалладаги бешлик - раис, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ва участка нозири олти ойлик якунлари бўйича маҳалла фуқароларига ҳисобот бермоқда. Жумладан, куни кеча Мусо Жалил номидаги МФЙда тасдиқланган жадвал  асосида маҳалла бешлигининг ҳисоботи эшитилди. Унда ўтган 6 ой мобайнида бажарилган ишлар, келгуси режалар, мавжуд муаммоларни ижобий ҳал этиш бўйича тегишли масъуллар сўзга чиқишди.

📌Ҳисобот йиғилиши якунида тегишли қарор қабул қилинди. Йиғилишда шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи А.Нишонов,  шаҳар Кенгаши депутати Ф.Матасимов иштирок этди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Маҳалла мутасаддилари ҳисоботи тингланди

⚡️Бугун "Бўстон" МФЙда маҳалла аҳолиси томонидан биринчи ярим йиллик давомида маҳалла бешлиги томонидан амалга оширилган ишлар ҳисоботи тингланди.

📌 Бундан ташқари йиғилишда шаҳар "Газ таъминоти", "Сув таъминоти", "Электр таъминоти", ФВБ, шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси, шаҳар СЭО ва ЖСБ вакиллари ҳам иштирок этди. Сарҳисоб йиғилиши мобайнида ҳисоботлар тингланиб, қуйидаги масалалар юзасидан аҳолининг мурожаатлари тингланиб, ўрганиш ишлари бошланди:

- Openbudget
- Қаровсиз итлар
- Ичкиликка муккасидан кетганлар
- 29-линия ҳайдовчилари
- Кўчалардаги симёғочлар
- Канализация.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

⚡️"Мамлакат она келажак" БСК раҳбари Севара Усмонова томонидан 2023 йил 1-ярим йиллик давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
"E-auksion" platformasiga dehqonchilik uchun yerlar qayta savdoga chiqarildi!

22 mingdan ortiq yerlar 30 yilga ijaraga berilmoqda!

▪️ Andijon viloyatidan 1455 ta (ko'rish)
▪️ Buxoro viloyatidan 747 ta (ko'rish)
▪️ Jizzax viloyatidan 336 ta (ko'rish)
▪️ Qashqadaryo viloyatidan 5350 ta (ko'rish)
▪️ Navoiy viloyatidan 232 ta (ko'rish)
▪️ Namangan viloyatidan 1781 ta (ko'rish)
▪️ Samarqand viloyatidan 787 ta (ko'rish)
▪️ Surxondaryo viloyatidan 4080 ta (ko'rish)
▪️ Sirdaryo viloyatidan 1112 ta (ko'rish)
▪️ Toshkent viloyatidan 2070 ta (ko'rish)
▪️ Farg'ona viloyatidan 2818 ta (ko'rish)
▪️ Xorazm viloyatidan 6 ta (ko'rish)
▪️ Qoraqalpog'iston Respublikasidan 1551 ta (ko'rish)

🔔Tanlovda qatnashish tartibini o'rganish (video)

🌐Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from O‘zsuvta'minot
⭕️⭕️⭕️
Toshkent viloyatida ichimlik suvi va oqova xizmatlar bo‘yicha yangi tariflar tasdiqlandi

Batafsil: https://uzsuv.uz/uz/posts/779

|🗝Cabinet       |🌐Website
|🤖Bot                |Telegram
|💬Facebook    |🌐Instagram
|
📹YouTube      | 🕊 Twitter
| 💬Chat | TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#очиқ_мулоқот

⚡️Аввал хабар берганимиздек, айни дамда Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов бошчилигида сектор раҳбарлари - прокурор Абдумалик Кулдашев ва ИИБ бошлиғи Жамолиддин Маназаров иштирокида "Элегант гармент текстил" корхонаси биносида тадбиркорлар билан мулоқот бўлиб ўтмоқда. Мулоқотга 50 дан зиёд тадбиркорлар йиғилган.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube