Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#инфографика

🔸2023 йил 6 ойи давомида аҳолига ажратилган 🏢ипотека кредитлари бўйича маълумот

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Йиғилишда йил бошида режа қилинган хорижий сармояларни ўзлаштириш вазифаларининг ижроси кўриб чиқилди.

Бу йилги инвестиция ва ҳудудий дастурлар доирасида жами 20 миллиард доллар хорижий сармояларни ўзлаштириш бўйича катта марралар белгиланган эди.

Бу борадаги ижобий тажриба сифатида ўтган олти ойда Андижон шаҳри, Булоқбоши, Ромитан, Ғаллаорол, Фориш, Кармана, Давлатобод, Чуст, Каттақўрғон, Сирдарё туманларининг ҳар бири 50 миллион доллардан кўп тўғридан-тўғри инвестиция олиб келингани қайд этилди.

Натижада ушбу туманларда жами 50 мингта янги иш ўринлари, қўшимча 1 триллион сўм тушум пайдо бўлди.

Лекин Амударё, Қўрғонтепа, Бухоро, Миришкор, Чироқчи, Хатирчи, Пайариқ, Оқолтин, Гулистон, Оққўрғон туманлари, Навоий ва Янгийўл шаҳарларида бу кўрсаткичлар пастлиги, инвестиция муҳити қониқарсизлиги танқид қилинди.

Президент ушбу туман ва шаҳар ҳокимларини лавозимидан озод қилиш бўйича топшириқ берди.

Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасига ушбу ҳокимлар фаолиятини ўрганиб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда инвестициялар жалб қилиш бўйича вазирлик ва тармоқ компаниялардаги аҳвол ҳам яхши эмаслиги қайд этилди.

Инвестиция олиб келиш у ёқда турсин, айрим раҳбарлар маблағи анча аввал келган лойиҳаларни ўз ҳолига ташлаб қўйгани қаттиқ танқид қилинди.

Жумладан, “Сувтаъминот” томонидан Сирдарё, Гулистон, Сайхунобод туманлари ва Янгиер шаҳрида 2021 йилда 76 миллион долларлик лойиҳани амалга ошириш бўйича қарз битими имзоланган. Ушбу лойиҳа доирасида ишлар бошланмагани оқибатида 250 минг аҳолининг ичимлик сувини яхшилаш ишлари икки йилга кечикмоқда.

Ёки, “Иссиқлик электр станциялари” 2019 йилда бошланган “Талимаржон” электр станциясида қўшимча 900 Мегаваттли буғ-газ қурилмасини қуриш лойиҳаси доирасида 690 миллион доллардан бугунги кунгача бор йўғи 135 миллион доллари ёки фақат 20 фоизи ўзлаштирилган.

Сув хўжалигида йил якунига қадар 16 та йирик насос станциясини хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва энергия самарадорлигини камида 50 фоизга ошириш доирасида соҳага 1 миллиард доллар тўғридан-тўғри инвестициялар киритилиши керак. Лекин бу йўналишда биронта ўзгариш қилгани йўқлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Бундан тўрт йил аввал “Тошкент-Самарқанд”, “Тошкент-Андижон” пуллик йўллари ва “Тахтақорача” довонида пуллик тоннел қуриш топшириқлари берилган. Лекин на лойиҳа қилиш, на инвестор жалб қилиш бўйича ҳалигача амалий ишлар бошланмаган.

Бугунги кунда темир йўлда 2,5 мингта юк вагони етишмаслиги, мавжуд вагонларнинг 3,5 мингтаси эса таъмирталаблигига қарамай, уларни кўпайтириш, йўлларни модернизация қилиш учун бор-йўғи 16 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестиция ўзлаштирган.

Шунингдек, хорижий инвестициялар ўзлаштириш ҳажми ўтган йилга нисбатан “Ўзавтосаноат”да 47 фоизга, тўқимачиликда 43 фоизга, қурилиш материалларида 31 фоизга камайган.

Шу боис, инвестицияларни жалб қилиш ва уларни ўзлаштиришда сусткашликка йўл қўйганликлари учун сув хўжалиги вазири ўринбосари Б.Камалов, транспорт вазири ўринбосари А.Мўминов, “Сувтаъминот” раҳбари С.Саифназаров, “Темир йўл” раҳбари Х.Хосилов ва “Автойўл” раҳбари А.Абдувалиев лавозимидан озод этилди.

“Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмаси раиси И.Ҳайдаров, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ раиси Б.Жўраев, “Ўзсаноатқурилишбанк” раиси С.Аннакличевга “ҳайфсан” эълон қилинди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда инвестиция дастурларидаги 1,5 мингта лойиҳани тезлаштириш ва 12,1 миллиард доллар хорижий инвестицияларни ўзлаштириш бўйича янги тизим жорий қилиниши таъкидланди

Жумладан, давлат инвестиция дастури доирасида 11,5 миллиард долларлик 272 та йирик лойиҳани муддатидан олдин фойдаланишга топшириш бўйича “лойиҳабай” иш ташкил этилади.

Бунда ҳар бир лойиҳага бириктирилган вазир, вазир ўринбосарлари, банк раҳбарлари масъул ва жавобгар бўлади. Умуман, ҳудудлардаги 89 та йирик лойиҳани муддатидан олдин ишга тушириш учун инфратузилма масаласи ҳал қилиб берилади.

Бу йил инфратузилмага бюджетдан 1,2 триллион сўм ажратилмоқда. Бу етарли эмаслиги қайд этилиб, инфратузилмага яна 100 миллион доллар йўналтиришга қарор қилинди.

Ҳудудларда 1 минг 200 та лойиҳа доирасида 4,6 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштириш зарур. Бунда, лойиҳалар 3 та тоифага ажратилиб улар билан манзилли ишланади.

Тегишли ҳукумат комиссиясига вазир ва тармоқ раҳбарлари билан бирга ҳар бир лойиҳани ичига кириб, халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларни жадаллаштириш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Янги лойиҳалар ҳисобидан қўшимча 3 миллиард доллар тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Бу борада энг катта имкониятлардан бири олий даражадаги хорижий ташрифлар доирасида эришилган келишувлар ҳисобланади.

Жумладан, сўнгги икки йилда Саудия Арабистони, Франция, Венгрия, Сингапур, Миср, Германия, Хитой, Италия, Қатар ва бошқа давлатлар билан ўтказилган олий даражадаги учрашувларда жуда катта келишувларга эришилди.

Инвестиция жалб қилиш бўйича Венгрия, Покистон, Таиланд, Чехия ва Япония билан ҳамкорликда ижобий ўзгаришлар борлиги таъкидланди. Ушбу давлатлардан ўтган йили бор йўғи 40 миллион доллар инвестиция жалб қилинган бўлса, жорий йилнинг ўзида бу кўрсаткич 450 миллион долларга кўпайди.

Лекин, Миср, Эрон, Испания, Ҳиндистон ва Бельгия давлатларидаги элчилар фаолиятида ҳали натижа кўринмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Энди хорижий келишувлар доирасидаги инвесторлар билан ишлаш бўйича янги тизим жорий этилиши таъкидланди. Бунда Инвестиция вазирлигида ҳар бир янги инвесторга ҳамроҳлик қилиш учун “инвестиция менежери” лавозими ташкил этилади ва бевосита вазирга бўйсунади. Улар хорижий инвесторлар билан доимий алоқада бўлади ва келиб тушган масалаларни ҳал қилиб боради.

Инвестиция ва ташқи ишлар вазирларининг барча ўринбосарларига “инвестиция менежерлари” билан бирга шу тизим асосида жами 437 та инвестор билан амалий ишларни бошлаб, жорий йилнинг ўзида қўшимча 3 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари томонидан шакллантирилган инвестиция лойиҳалари уларнинг салоҳияти ва имкониятларига мос эмаслигини кўрсатиб ўтди.

Сўнгги икки ойда саноати паст ривожланган 60 та туманга консалтинг компаниялари жалб қилиниб, лойиҳа гуруҳлари билан бирга 6,5 миллиард долларлик 2 мингдан зиёд истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилди.

Мисол учун, Пахтачи туманида ўтган олти ойда бор-йўғи 5 миллион долларлик тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилинган. Ваҳоланки, консалтинг компания икки ойда 165 миллион долларлик 40 дан зиёд лойиҳаларни туман ҳокимига тақдим қилди.

Барча ҳокимлар бир масалани эшитиб олсин. Токи ҳоким ҳар бир лойиҳани ичига кириб, ўзи инвестиция билан шуғулланмаса, аҳвол ўзгармайди”, - деди давлат раҳбари.

Инвестиция, саноат ва савдо вазирлигига йил якунига қадар барча туман ва шаҳарларда ҳамда тармоқларда 30 миллиард долларлик янги инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш топширилди.

Бунинг учун барча туман ва шаҳарлардаги лойиҳа гуруҳлари консалтинг компаниялари билан бирга “изланиш – ишлаб чиқиш – амалга ошириш” тамойили асосида янги лойиҳаларни шакллантиради. Бу мақсадларга 15 миллион доллар йўналтирилади.

Ишлаб чиқилган лойиҳаларни хорижий инвесторларга тақдимот қилиш учун йил якунига қадар ҳар бир вилоятда ҳудудий инвестиция форуми ўтказилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент инвестициялар соҳасида ишга солинмаган имкониятларни кўрсатиб ўтди.

Ҳукумат комиссияси ҳудудларда бўлиб, иқтисодиётга катта туртки берадиган 97 та йирик саноат лойиҳасини шакллантирди. Бу лойиҳалар ер ва кредит масалаларини ҳал қилиш орқали 6,7 миллиард долларни ўзлаштириб, 27 мингдан ортиқ иш ўринлари яратиш имконини беради.

Шу боис ушбу саноат корхоналарини тезроқ ишга тушириш учун Ҳукумат комиссиясининг ваколатлари кенгайтирилади.

Такрор айтаман. Агар бу ишларни ҳозирдан тўғри ташкил қилсак, иқтисодиётимизда кескин ўсиш бўлади, иш ўринлари ва аҳоли даромадлари кўпаяди”, деди давлатимиз раҳбари.

Айни пайтда вазирлар, ҳокимлар, тармоқ ва банк раҳбарлари элчилар ҳамда Ҳукумат комиссияси олдида турган вазифалар белгилаб берилмоқда, мутасаддиларнинг ахбороти тингланмоқда.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: Бор билим ва тажрибамни, куч-ғайратимни меҳнаткаш, мард ва олижаноб халқимизнинг менга билдирган юксак ишончини оқлаш учун сафарбар этишга, бу йўлда, керак бўлса, жонимни ҳам фидо қилишга тайёрман.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Олмалиқ Осиё Чемпионлар лигаси баҳсига мезбонлик қилади

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида жойлашган ОКМК спорт мажмуаси Осиё Чемпионлар лигаси саралаш учрашувига мезбонлик қилиши кутилмоқда.

📍https://uza.uz/posts/500969

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
#семинар
#Қонун_лойиҳаси_муҳокамаси

⚡️Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши фаол депутатлари томонидан “Маҳаллий вакиллик органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янгиланган лойиҳаси муҳокамаси бўлиб ўтди.  Муҳокамада депутатлар томонидан қонун лойиҳасига бир неча таклифлар ишлаб чиқилди ва Халқ депутатлари вилоят Кенгашига тақдим этилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#танлов_натижалари

⚡️10 июль - Олмалиқ шаҳри ташкил топганлигининг 72 йиллиги муносабати билан шаҳар ҳокимлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси томонидан ижодкорлар, шоир ва ёзувчилар, хонандалар, умуман Олмалиқ тарихини биладиганлар учун "Мен билган Олмалиқ" танлови эълон қилинган эди.

📲Танлов эълон қилинганидан сўнг шаҳар ҳокимлигининг расмий телеграм канли ботига шеър, қўшиқ ва видеоролик каби  20 дан ошиқ материаллар келиб тушди.

Материалларнинг ҳар бири танлов ҳайъати аъзолари томонидан ҳар томонлама таҳлил қилиниб, ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар танлов ғолиблари деб топилди:

"Энг яхши шеър муаллифи" номинацияси ғолиби - Гўзалхон Жўраева;

"Энг яхши қўшиқ муаллифи" номинацияси ғолиби - "Ватан мадҳи" қўшиғи муаллифи Бунёджон Боиров;

"Энг яхши видеоролик муаллифи" номинацияси ғолиби -  Шоҳрух Холиқулов.

Ғолиблар танлов ташкилотчилари томонидан тақдирланади.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#назорат

Болалар тарбияси - долзарб масала

⚡️ Бугун, 12 июль куни Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги кичик мажлислар залида Болалар масалалари бўйича комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибида 5 та масала кўриб чиқилди. Комиссия қарори асосида 6 нафар вояга етмаганларга таълим муассасасидан мураббий бириктирилиб, фан ва спорт тўгаракларига жалб этилди. 1 нафар вояга етмаган ёшлар етакчиси назоратига олинди.

📌 Шунингдек, 2 нафар ота-онага фарзандига таълим ва тарбия бериш борасидаги мажбуриятларини етарли даражада бажармаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий жарима белгиланди ҳамда вояга етмаган болаларнинг тарбияси назоратга олинди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#профилактика

Аёллар ўртасидаги жиноятларнинг олдини олиш борасида суҳбатлашилди

⚡️Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокими ўринбосари Марҳабо Минаварова ва шаҳар ИИБ ЖХХ ХПБ ХҚМБ катта инспектори, подполковник Гулноза Сабриева томонидан шаҳар Тиббиёт бирлашмасидаги хотин-қизлар билан давра суҳбати ташкил этилди.

📌Суҳбат давомида Тиббиёт бирлашмаси хотин-қизлари томонидан содир этилган жиноятлар, жумладан, ҳамшира вазифасида хизмат қилиб, Ўз.Р. ЖКнинг 228 ва 167-моддалари билан жиноят содир этган аёллар масаласи таҳлил ва муҳокама қилинди. Бу каби салбий иллатларнинг олдини олишга қаратилган суҳбат давомида жиноятларнинг асл илдизи, сабаблари борасида иштирокчиларнинг фикрлари тингланди. Шунингдек, суҳбат мобайнида тиббиёт ходимларини қизиқтирган саволларга ҳам батафсил жавоблар берилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube