Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.94K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Cайловолди_тарғибот

Бугун Ислом Каримов номидаги ТДТУда Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси вилоят ва шаҳар Кенгашлари депутатлари иштирокида ташвиқот-тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Сайлов жараёни олдидан ўтказилган ушбу тадбирда ЎзМТДП вилоят Кенгаши Ижроия қўмитаси девони раҳбари Н.Қосимов, Халқ депутати шаҳар Кенгаши депутатлари А.Хасанов, С.Якупбековалар ҳамда ЎзМТДП вилоят Кенгаши Ижроия қўмитаси девони етакчи мутахассиси - депутатлик гуруҳи ижрочи котиби К.Сайдуллаевалар сўзга чиқиб, партиянинг сайловолди дастури лойиҳаси хусусида сўз юритишди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Ҳамкорлик

Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги, ИИБ, Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси ҳамда "Маҳалла" жамоатчилик Кенгаши ҳамкорлигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, жиноятларнинг олдини олиш, сайлов жараёнига пухта тайёргарлик кўриш борасида изчил ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида бўлиб ўтган йиғилишни шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Соҳиб Ахмедов олиб борди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Беш_ташаббус

Куни кеча шаҳримизнинг 7- умумтаълим мактабига бешта муҳим ташаббуснинг спорт йўналиши бўйича Жаҳон чемпионлари - Шунқор Абдурасулов, Дилшод Бекрўзиметов ва Ўзбекистон чемпиони Зоиржон Жуманазаровлар ташриф буюрдилар.

Учрашув мобайнида ўқувчи-ёшларимиз спортчиларимиз билан дилдан суҳбат қуришиб, қизиқтирган саволларига жавоб олишди. Чемпионлар томонидан юксак марраларни забт этиш йўлидаги тинимсиз ҳаракат, машаққат ва умуман ҳаётий фаолиятлари хусусидаги ҳикояларни ёшларимиз мароқ билан тинглашди. Суҳбат уларда катта таассурот қолдирди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#ЭШИТМАДИМ_ДЕМАНГЛАР!!

ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ!

Ҳабарингиз бор, мамлакатимизда жорий йил 22 декабр куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга сайловлар бўлиб ўтади. Мазкур муҳим сиёсий жараён олдидан Марказий сайлов комиссияси қарорига биноан айни вақтда "Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги" ўтказилмоқда.

Халқ депутатлари Тошкент вилоятига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси, Халқаро Матбуот маркази Тошкент вилояти бўлими, вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати ҳамда вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси "Янги Ўзбекистон — янги сайловлар!" шиори остида вилоят босма ва электрон оммавий ахборот воситалари журналистлари, блогерлар, шунингдек, ҳудудий ҳокимликлар, корхона ва ташкилотлар ахборот хизматлари ўртасида ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.

Танлов аҳолининг кенг қатламлари, хусусан, хотин-қизлар, ёшлар, айниқса, биринчи марта овоз берадиган фуқаролар, нуронийлар, имконияти чекланган шахслар, ҳарбий хизматчилар, меҳнат жамоалари, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар ўртасида, уларнинг сайлов жараёнида фаоллигини ошириш, сиёсий билим даражасини юксалтиришга қаратилган тарғибот ва ташвиқот ишларини кучайтириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Танловда вилоятда фаолият юритаётган босма нашрлар журналистлари, ижтимоий тармоқ блогерлари, жойлардаги ахборот хизматлари сайлов қонунчилиги тарғиботига бағишланган ва оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда эълон қилинган энг яхши журналистик ва блогерлик ишлари билан иштирок этишлари мумкин.

Танлов ғолиблари сайлов қонунчилиги тарғиботига оид

- босма нашрлардаги энг яхши мақола;
- ижтимоий тармоқлардаги энг яхши пост;
- энг яхши видеоролик;
-энг фаол ахборот хизмати

йўналишлари бўйича биринчи ва иккинчи ўринлар кесимида аниқланадилар ва Янги йил байрами арафасида эълон қилинадилар.

Танловга материаллар шу йилнинг 10 декабрига қадар қабул қилинади.
Ғолиблар номи матбуотда эълон қилинади ва уларга танлов ташкилотчиларининг қимматбаҳо совғалари топширилади.

Танловда фаол иштирок этинг!

Халқаро Матбуот маркази Тошкент вилояти бўлими
#Cпорт

2 ноябрь куни шаҳримизнинг Болалар-ўсмирлар спорт мактабида спортнинг эркин кураш тури бўйича шаҳар ҳокими кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Республика миқёсида бўлиб ўтган ушбу турнирда Бухоро, Наманган, Фарғона, Андижон, Сирдарё ҳамда Тошкент вилоятларининг 2004-2006 йиллар, 2007-2009 йиллар туғилган 500га яқин ёш полвонлари иштирок этишди. Шунингдек, мусобақада қўшни Тожикистон Республикаси ёшлари ҳам қатнашди.

Қувонарлиси, муросасиз кечган ушбу баҳсларда умумжамоа ҳисобида Олмалиқ шаҳри 1-ўринни, Фарғона вилояти 2-ўринни, Тошкент тумани 3-ўринни эгаллашди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Cайлов_2019

Айни пайтда бутун республикамиз бўйлаб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларга қисқа вақт қолиб, жараёнга тайёргарлик ишлари қизғин паллада.

Жумладан, шаҳримизда ҳам бу борадаги ишлар авжида. Белгиланган сайлов участкаларидаги тайёргарлик ишларининг тегишли тартиб, қоидалар асосида ташкил қилинганлигини назорат қилиш мақсадида бугун шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов ўринбосарлари Солижон Қосимов ва Соҳиб Аҳмедовлар билан сайлов участкаларида бўлишди.

Назорат вақтида аниқланган мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берилиб, тегишли тавсиялар билдирилди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Сайлов_2019

Участка сайлов комиссиялари жойлашган бинолар тегишли тарзда жиҳозланиши ва қуйидагиларга эга бўлиши керак:

👉 Давлат байроғи (бинонинг устида ва ичида);

👉 Давлат герби (бинонинг ичида);

👉 сайлов участкасининг тартиб рақами кўрсатилган пешлавҳа;

👉 яширин овоз бериш кабиналари ёки хоналари;

👉 зарурат бўлса, жисмоний имконияти чекланган шахслар учун махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабиналари;

👉 кузатувчилар учун алоҳида жойлар;

👉 сайлов санасига бағишланган плакатлар;

👉 сайлов участкасининг харитаси;

👉 участка сайлов комиссияси аъзоларининг таркиби, иш режаси, навбатчиликлар жадвали ҳақидаги ахборот;

👉 сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга тааллуқли маълумотлар жойлаштириладиган махсус стенд;

👉 барча рўйхатга олинган номзодларнинг МСК, вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан нашр қилинган таржимаи ҳоли ва дастури;

👉 зарур мебель, офис техника воситалари (телефон, принтер, Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланган ва Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимига кириш имкониятига эга бўлган компьютерлар, сейф, канцелярия товарлари);

👉 ёнғинга қарши воситалар.

Овоз бериш хоналари ёруғ ва кенг бўлиши, алоҳида кириш ва чиқиш жойи бўлиши, шунингдек уларда жисмоний имконияти чекланган шахслар учун нишаб йўлкалар назарда тутилган бўлиши лозим.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Авто_рейд

Эндиликда Олмалиқда мунтазам авторейдлар ташкил этилади

Ҳамшаҳарларимиз томонидан йўлланаётган аксарият шикоятлардан бири шаҳардаги йўналишли транспорт ҳайдовчиларининг сифатсиз ва ноқонуний хизмат кўрсатиши юзасидан бўлиб, бу бўйича шаҳар ҳокими алоҳида фармойиш имзолашга мажбур бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Кеча, яъни 4 ноябрь куни шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов томонидан имзоланган №132Ф-сонли фармойишга асосан, эндиликда Олмалиқ шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳаракатини тартибга солиш, турли фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва фуқароларнинг мурожаатлари инобатга олиниб, мунтазам равишда умумлаштирилган авторейдлар ташкил этилиши белгиланди.

Фармойишга кўра, авторейдларни ташкил этиш бўйича алоҳида ишчи гуруҳи таркиби тузилиб, улар шаҳар ҳокими ўринбосарлари, ИИБ, ИИБ ЙҲХБ, вилоят Транспорт бошқармаси вакили, оммавий ахборот воситалари, ДСЭНМ ҳамда жамоатчилик вакилларидан иборат.

Жумладан, бугун ташкил этилган авторейдда 28 нафар ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Шунингдек, 18 нафар пиёдаларга ҳамда 7 нафар ҳайдовчига ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди.

Бундан буён бу каби авторейдлар Олмалиқда мунтазам равишда давом эттирилади.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
Forwarded from Huquqiy axborot
#Эслатма

📌 Ҳафта давомида (28 октябрь – 2 ноябрь кунлари) қабул қилинган муҳим қонун ҳужжатлари: ⬇️

▫️ “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–576-сон, 29.10.2019 й.). Батафсил.

▫️ “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–578-сон, 01.11.2019 й.). Батафсил.

▫️ “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–577-сон, 31.10.2019 й.). Батафсил.

▫️ “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди. Батафсил.

▫️ “Банк-молия соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4503-сон, 31.10.2019 й.) қабул қилинди. Батафсил.

▫️ “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори (ПҚ–4502-сон, 31.10.2019 й.) қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Ўзбекистон Республикасида регби спорт турини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ “Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4501-сон, 30.10.2019 й.) қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Ҳукумат қарори билан 2019 – 2022 йилларда электротехника саноатини жадал ривожлантириш дастури тасдиқланди. Батафсил.

▫️ “Маънавият фидойиси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида Ҳукумат қарори (897-сон, 30.10.2019 й.) қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3188, 29.10.2019 й.) . Батафсил.

▫️ “Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш, қайтариб юбориш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3191, 31.10.2019 й.). Батафсил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Маънавият

Бугун шаҳар хокимлиги мажлислар залида Тошкент вилояти "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази бошқармаси ва Олмалиқ шаҳар бўлими, шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан "Олмалиқ шаҳрининг тарихи" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни шаҳар ҳокими ўринбосари С.Ахмедов очиб берди ва тадбир "Оила" марказининг мадҳияси билан бошланди. Тадбирда мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва олийгоҳларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Меҳмонлардан техника фанлари доктори, профессор, тарихчи А.Хасанов, филология фанлари доктори Т. Мирзақулов, ҳамшаҳримиз "Ўзбекистон, Доғистон ва Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи" мукофоти совриндори Т.Қурбоновлар Олмалиқ шаҳрининг бой тарихи, жумладан, "Парпи ота" зиёратгоҳи тўғрисидаги маърузалари тингланди.

Тадбир якунида ушбу маърузачилар ҳамда фаол ҳамкор ташкилот раҳбари сифатида РМММ шаҳар бўлими раҳбари С.Якупбековага вилоят "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази бошқармаси бошлиғининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Тадбирда вилояти ОИАТМ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ўғилой Маҳкамова иштирок этди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Айни_дамда

Сиз бу вақтда балки аллақачон ширин уйқуга ётган бўлсангиз керак. Балки тунги сменадаги ишдадирсиз, балки эса чойхонада...

Бугунги кунда шаҳримизда жами 490 та кўп қаватли уйлар ва 15 та ижтимоий соҳа объектларига иссиқлик таъминоти (отопления) берилди. Бироқ бугун тахминан соат 19:30да Китве кўчасидаги диаметри 530 мм бўлган иссиқлик тизими магистрал қувурида босим кўтарилганлиги, аксарият ХУЖМШлар иссиқлик қабул қилиш чораларини кўрмаганлиги боис, авария содир бўлди.

Шу сабабли иссиқлик тизими берилган 490 та уйдан 126 та кўп қаватли уйларга, жумладан, 5/3, 5/2, 5/1, 4/1, 4/2 микрорайонларида иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилди.

Ҳозирда иссиқ сув бериляпти холос. Айни дамда шаҳар ҳокимлиги томонидан мазкур авариявий ҳолатларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Таассуф билан айтиш жоизки, шаҳар ХУЖМШлари ва айрим коммунал ташкилотлар томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан шаҳар ҳокимига 100 фоиз тайёр деган ёлғон ёзма ахборот берилган.

Амалда эса бу каби ҳолатлар...Кўриниб турганидек, бу борада анчагина муаммолар мавжуд.

Шаҳар уй-жой коммунал бўлими ва "Иссиқлик манбаи" корхонаси бошлиқлари шу сабабли лавозимларидан озод қилинди.

Шаҳар ҳокимлиги йўл қўйилган камчиликлар учун шаҳар аҳолисидан узр сўрайди.

Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Olmaliq_shahri
Бугун Олмалиқ шаҳар "Металлурглар" маданият саройида шаҳар ХТБ тасарруфидаги мактабларнинг амалиётчи-психологлари иштирокида "Девиант ҳулқ-атворга эга ўқувчиларда ижтимоий психологик муаммолар ва уларнинг ечимлари"мавзусида вилоят семинари бўлиб ўтди. Меҳмонлар сарой ҳовлисида доира садолари остида кутиб олинди,сарой файеси эса мавзуга оид кўргазмалар билан жиҳозланган. Семинар дебочасида Давлатимиз мадҳияси янгради.Тадбирни шаҳар ҳокими У.И.Рахимов ҳамда Тошкент вилояти ХТБ бошлиғи Н.Х.Рахмонқуловалар очиб беришди.Мусиқий чиқишлар,бугунги кун мавзусини ёритувчи саҳна кўринишлари йиғилганлар қалбида чуқур из қолдирди.Тадбир сўнгида шаҳар ХТБ мудири Ш.Э.Нормуродов сўзга чиқиб,амалиётчи-психологларнинг жамиятдаги ўрни беқиёс эканлигини айтди. Тадбир иштирокчиларни тақдирлаш ҳамда ватанимизни мадҳ этувчи гўзал қўшиқ билан якунланди. https://t.iss.one/olmaliq_ustozlari
#Мурожаатларни_ўрганиб

Бугун шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов тонгдан коммунал корхона раҳбарлари билан Мирзо Улуғбек МФЙда бўлиб, сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан коммунал масалалар бўйича тушган шикоятларни яқиндан ўрганиб чиқди.

Дастлаб шаҳар мутасаддилари Низомий кўчасидаги икки қаватли 7/2- уйнинг томига чиқиб, томнинг таъмирталаб қисми ўлчанди ва ҳисоб-китоб қилинди. Ушбу уй 4 йил аввал марказлашган иссиқлик тизимига уланган бўлишига қарамай, иссиқлик тизими билан таъминланмаган экан.

Бунга сабаб, мазкур 16 та хонадонли уйда яшовчи фуқароларнинг аксарияти марказлашган иссиқлик берилишини хоҳласа, айримлари "менга керакмас, мен ўтказмайман" дея, қарши фикрларни билдиришмоқда. Албатта, бу каби ҳолатларда 2-3 нафар хонадонларни, деб бошқа хонадонлар ҳам тизимга уланишолмайди.

Шундан сўнг раҳбарлар Низомий кўчаси, 5-уй ва Ломоносов кўчаси, 6а-уй аҳолиси қийнаётган муаммоларни ҳам ўрганишди. Ломоносов кўчаси, 6а-уй фуқаросининг айтишича, ўтган йили "Имкон қурилиш" ХУЖМШ билан тузилган шартномага асосан пудратчи томонидан бетонланган уй йўлаклари умуман талабга жавоб бермайди, ёғингарчилик вақти ташқаридаги сув йўлакдан ертўлагача ҳам оқиб киради.

Мазкур муаммо бўйича шаҳар ҳокими белгиланган муддат ичида йўлакдан ташқарига сув кетадиган ариқ очиш ҳақида масъулларга топшириқ берди.

Қурувчи корхона - "Алтер бизнес" МЧЖ томонидан маҳалладаги 15, 17, 17А ҳамда 19-уйларнинг янгиланган томларига мўрикон қурилмаганлиги сабабли, хавфсизлик талабларига жавоб бермайди. Шу сабабли ҳоким томонидан МЧЖ раҳбари чақиртирилиб, 3 кун ичида мўриконларни ўрнатиб, камчиликларни бартараф этиш талаби қўйилди.

Ҳудуд шаҳар ҳокимлиги томонидан аввалгидан анча ободонлаштирилганига қарамай, атрофда маҳаллий фуқароларнинг кучи билан, яъни ҳашар орқали бартараф қилинса бўладиган камчиликлар ҳам учраётгани ачинарли.

Шаҳар ҳокими алоҳида таъкидладики, маҳалла фуқаролари ташаббусни қўлга олиб, ҳафтада бир маротаба бўлсада, уйларининг атрофидаги хазонларни йиғиб, чиқиндиларни олиб чиқиб ташлаб, бегона ўт-ўланлардан тозалаб турилса нур устига аъло нур бўлар эди. Бунда маҳалла раиси ва фаолларининг жонбозлиги муҳим аҳамиятга эга.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Расмий

Шаҳримизнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти ўчирилганлиги юзасидан баёнот

Бундан бир соат аввал шаҳримизнинг Китве кўчасидаги 7, 7-a va 7-б кўп қаватли уйлари ҳамда 5/1 даҳасида электр таъминоти вақтинча ўчирилиб, ҳозирда тикланди. Ушбу масалага шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан зудлик билан ойдинлик киритилди.

Маълум бўлишича, аҳолига электр энергияси етказиб беришда чекловлар ўрнатилмоқда.

Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиши натижасида, сўнгги кунларда энергия истеъмоли ҳажми ошганлиги боис, энерго тизимда қувват ва ёқилғи танқислиги юзага келган.

Вазиятдан келиб чиқиб "Миллий электр тармоқлари" АЖ диспетчерлари томонидан энерготизим яхлитлигини сақлаб қолиш мақсадида, номуайян муддатга махсус график асосида, чеклов жорий этилмоқда.

Мазкур режа-графикка асосан, вилоятимизнинг белгиланган туман ва шаҳарларининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилиши мумкин.

Ҳурматли фуқаролар, ушбу ҳолат бўйича узр сўраган ҳолда, юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликларга тайёр туришингизни илтимос қиламиз.

Режали ўчиришларнинг давомийлиги узоғи билан икки соат давом этади.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Айни_дамда

Кеча Китве кўчасида иссиқлик тизими қувурида юзага келган авария тўлиқ бартараф этилиб, Китве насос станциясидаги насослар ишга туширилди. Бу билан шаҳарнинг пастки қисмига иссиқлик берилиши бошланди.

Ушбу иссиқ сув қувурларидан 5/1, 5/2, 5/3, 4/1, 4/2 микрорайонларига иссиқлик етказилади.

@Olmaliq_shahri
#Билдириш

Ҳокимиятда 24 соат ишлайдиган махсус штаб тузилди

Уйингизда исисқлик тизими яхши ишламяптими ёки газ ҳидини сезяпсизми? Томингиздан чакки ўтиб, ертўлангиз захлаб кетяптими? Умуман, сизда коммунал масалалар бўйича мурожаат бўлса, марҳамат, сизлар учун шаҳар ҳокимлигида бугундан бошлаб, 24 соат ишлайдиган махсус штаб тузилди.

2019-2020 йил куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида тузилган мазкур штабга қуйидаги рақамлар орқали боғланишингиз мумкин:

☎️ 70-614-05-23 ҳамда уй телефонларидан боғланиш учун "1050" қисқа рақами.

Тез кунларда мобил телефон рақами ҳамда телеграмм канали ишга туширилади.

Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаатларни_ўрганиб

Бугун 5/2 ҳудудидаги иссиқлик тизими қувури ёрилиб кетганлиги бўйича аҳолидан тушган мурожаат юзасидан шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов воқеа жойида бўлиб, муаммони яқиндан ўрганди.

Ҳолат юзасидан камчиликларни бартараф этиш бўйича ўринбосари Солижон Қосимов ҳамда "Иссиқлик манбаи" корхонаси раҳбарига топшириқлар юклатилиб, тегишли муддат белгиланди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаатларни_ўрганиб

Шаҳар ҳокими ва тегишли масъул раҳбарларнинг навбатдаги манзили 5/2 микрорайонида канализация қурилиши олиб борилаётган ҳудуд бўлди.

Соат 9:00га яқинлашиб қолган, аммо қурувчи корхона ишчилари иш жойидамас. Бу ҳокимнинг эътиборидан четда қолмади, вазиятга зудлик билан ойдинлик киритилди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q