#антикоронавирус
#қарор_ва_ижро
✅ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги 01-03/1-638-сонли "Коронавирус пандемияси шароитида республика аҳолисига давлат ресурслари ҳисобидан ун маҳсулотларини тизимли ва кафолатли етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Йиғилиш баёнининг 1-банди ижросини таъминлаш юзасидан Олмалиқ шаҳрида ҳам тизимли ишлар ташкил этилмоқда.
✍️ Маълумот ўрнида айтиш жоизки, шаҳарда қолипли нон маҳсулоти ишлаб чиқарувчи жами 13 та корхона мавжуд. Ушбу корхоналарга кунига 12, 4 тонна "Оҳангарондон-маҳсулотлари" АЖда ишлаб чиқарилган ун шартномага асосан етказиб берилмоқда.
🍞Шунингдек, шаҳардаги 44 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги озиқ-овқат маҳсулотлари дўконларида режага асосан, кунига 3,8 тонна маҳаллий ун арзон нархда сотилмоқда.
🔴 Жорий йил 20 апрелдан бошлаб шаҳардаги А.Яссавий, Фурқат, "Қалмоққир", "Кўрпасой", Ҳамза, "Ойдин", "Кимёгар", Чўлпон, "Бўстон", А.Авлоний, "Янги ҳаёт", "Теракли", Муқимий, "Ўзбекистон", А,Қодирий МФЙлари аҳолисига маҳалладаги дўконлар орқали жами 13 тонна ун маҳсулоти 2760 сўмдан сотилди.
Бугун, 27 апрель куни ҳам "Зарбулоқ", "Чамбил", "Қалмоққир" маҳаллаларидаги дўконларда ун сотуви давом этмоқда.
@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q

#биргаликда_енгамиз
#саховат_ва_кўмак
❗️Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган вазият, карантин чекловлари юртимиз иқтисодий-ижтимоий ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатди. Айниқса, бу даврда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами, мавсумий, кунлик норасмий банд бўлган ва ишсиз фуқаролар, ногиронлар ҳамда ёлғиз кексаларнинг эътибор ва кўмакка муҳтожлиги ортди.
Давлатимиз раҳбари айнан мана шу масалага алоҳида эътибор қаратиб, эҳтиёжманд оилалар ҳар томонлама ҳимояга олинди.
Бу саъйи-ҳаракатлар эндиликда «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати остида янада кенг кўламда давом эттирилади.
Президентимиз топшириғи ва ташаббуси билан кенг жамоатчилик, сектор раҳбарлари, депутатлик гуруҳлари, тадбиркорлар жалб этилиб, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишлари янги босқичда амалга оширилмоқда.
Жумладан, саховатпеша ҳамюртларимиз томонидан Олмалиқ шаҳрида ҳам бир қатор савобли ишлар амалга оширилмоқда.
🖇Хусусан, 23 йилдан буён оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган новвойлар - Муборак опа Саитқулова, Азамат Жўраев ҳамда Элвина Саитқуловалар ҳафтанинг ҳар жума куни 1000 дона ёпилган патир нонларни эҳтиёжмандларга бепул улашиб, кўплаб оила вакилларига қувонч бахш этмоқда.
Шунингдек, сектор раҳбарлари ва маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳар бир хонадон алоҳида ўрганилиб, томорқа маданияти, бандлик ва оилаларга даромад келиш манбалари ва муаммолари ўрганилди. Бунда депутатлар - Д.Баратов, С.Якупбекова, З.Одилов, С.Субанов, Ш.Мирзақулов, М.Ўлмасова, О.Хасанов А. Самадов ҳамда У.Фаёзовларнинг номларини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Хонадонларда бўлган масъуллар томорқаси бор, аммо экиш имконияти бўлмаган ногиронлиги бор, муҳтож оилаларнинг томорқаларига кўчатлар олиб берилди. «Кўнгилли ёшлар» жамоаси томонидан ушбу томорқаларга экиш ишлари ташкил этилди. Ҳар бир ишсиз, эҳтиёжманд оилаларга саховатли тадбиркорлар бириктирилди, бандлигини таъминлаш ва оиланинг ижтимоий-моддий фаровонлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Демак, эндиликда эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат, моддий ёрдам кўрсатиш билан чекланиб қолмасдан, айнан ҳар бир эҳтиёжманд оилага доимий даромад келиши учун аниқ манзилли ишлар ташкил этилади.

#cессия
#онлайн
‼️Жорий йил 27 апрель куни шаҳар ҳокимлиги кичик мажлислар залидан Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг навбатдаги VI сессия иши махсус видео-конференция алоқа орқали онлайн ўтказилди.
✅ Сессиянинг дастлабки кун тартибига кўра, шаҳарда карантин даврида қурилиш, қурилиш материаллари, уй-жой коммунал соҳалари барқарорлигини таъминлаш ҳамда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларини босқичма-босқич фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Нурлахон Қуддусов ва шаҳар ҳокими Усмон Раҳимовнинг маърузалари тингланди.
БАТАФСИЛ

Telegraph
Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг навбатдаги VI сессияси
Жорий йил 27 апрель куни шаҳар ҳокимлиги кичик мажлислар залидан Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг навбатдаги VI сессия иши махсус видео-конференция алоқа орқали онлайн ўтказилди. Сессиянинг дастлабки кун тартибига кўра, шаҳарда карантин даврида…