Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#антикоронавирус
#дезинфекция

Бугун Олмалиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда Ёнғин қутқарув отряди ходимлари ҳамкорлигида махсус техникалар ёрдамида шаҳардаги марказий ва ички йўллар оммавий дезинфекция қилиниб, зарарсизлантирилди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#антикоронавирус
#дезинфекция

Бугун Олмалиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан Марказий деҳқон бозори тўлиқ дезинфекция қилиб, зарарсизлантирилди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Олмалиқ_шаҳри
#саховат

⚡️ Олмалиқ шаҳар «Маҳалла» хайрия жамоат фонди қошида «Саховат ва кўмак» жамғармаси фаолияти йўлга қўйилди.

🏦 Эндиликда эҳтиёжмандларга кўмак кўрсатмоқчи бўлганлар хайрия маблағларини «Саховат ва кўмак» жамғармасининг «Халқ банки» Олмалиқ филиалидаги қуйидаги ҳисоб рақамларига ўтказишлари мумкин:

🇺🇿 Сўмда - 2021 2000 1040 2528 3003
🇺🇸 АҚШ долларида - 2021 2840 6040 2528 3002
МФО - 00785
ИНН - 203 089 371
☎️ 90 -985-01-07, 93-186-56-65

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
Forwarded from BO'KA TUMANI HOKIMLIGI
#Хайрия
#Бўка_тумани

Бўкада хайрия акциялари давом этмоқда. ОКМК дан Рамазон туҳфаси.


Аввал хабар берганимиздек, юртимизнинг барча ҳудудларида, жумладан Бўка туманида ҳам хайрия тадбирлари доимий тарзда ўтказиб келинмоқда.

⚡️ Таъкидлаш жоизки бундай хайрия тадбирларини ташкиллаштириш, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатишда 4 та сектор: туман ҳокимлиги, ИИБ, ДСИ ва прокуратура билан бир қаторда ҳомийлар кўмаги ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ана шундай хайрия тадбирларининг яна бири бугун туманнинг турли ҳудудларида ташкил этилиб, ОКМК нинг ҳомийлиги асосида эҳтиёжмандларга Рамазон хайрия эҳсонлари улашилди.

Бўка туман ҳокимлиги ахборот хизмати
ДАВЛАТ ТИЛИДА ИШ ЮРИТМАГАНЛАРГА ЖАВОБГАРЛИК БЕЛГИЛАНАДИ!

Давлат тилида иш юритишни таъминламаганлик учун мансабдор шахсларга жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳага кўра, давлат органлари ва ташкилотларида иш юритишда давлат тили ҳақидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаслик мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши мумкин.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
26 апрель - Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун

... Муҳаммад Юсуфни ўқиёлмайман,
Ўқисам, кўзга ёш келаверади...
Гарчи сўйласа-да сатрлар бахтдан,
Маҳзун ўйлар кўксим тилаверади!..

@Olmaliq_shahri
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА штабида Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси директори ўринбосари Шуҳратжон Давронов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Пенсионерларга банк пластик картаси очиш учун қанча ҳақ олинади?

❗️Пенсия ва нафақа олувчиларга банк пластик карталарини очиш учун фуқаролардан ҳеч қандай тўлов ва ҳақ олинмайди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мен Миллий банк пластик картаси орқали пенсия олиб келяпман. Энди менга ҳам Халқ банкидан банк пластик картаси очиладими?

❗️Пенсия ва нафақаларини бугунги кунга қадар банк пластик карталари орқали олиб келаётган фуқароларга янги карталар очилмайди. Уларга пенсия ва нафақалар тўловлари ўзларининг мавжуд карталари орқали амалга ошириш давом эттирилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Бизнинг маҳаллага ҳар ойнинг 20-21 санасида банк кассаси келиб, пенсия тарқатар эди. Пластик карталарга ҳам шу санада пул тушадими?

❗️Пенсия ва нафақалар банк пластик карталарига ҳар ойнинг бошида молиялаштириб берилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Ёшга доир пенсияга чиқиш учун ҳужжат топширмоқчи эдим. Карантин сабабли пенсия ҳужжатларимни йиғишда кечикиш бўлса, 2 ойлик пенсиям куйиб кетадими?

❗️Ёшга доир пенсия — агар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб 60 кун ичида уни сўраб мурожаат этилган бўлса, пенсия ёшига тўлган кундан эътиборан тайинланади.

✏️ Давлат пенсияларидан бирига ҳуқуқи карантин даврида пайдо бўлган фуқароларга, карантин тадбирлари тугагандан кейин 1 ой давомида пенсия тайинлаш учун Пенсия жамғармаси бўлимларига мурожаат этиш ҳуқуқи берилди.

‼️ Бу ҳолатда уларга пенсиялар карантин чекловлари давридаги ҳуқуқи пайдо бўлган санадан тайинланади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Яқинда фарзандли бўлдик, суюнчи (пули) нафақаси учун мурожаат қилмоқчи эдим. Белгиланган муддатда топширмасам, суюнчи пули куядими?

❗️Бола туғилганда бериладиган нафақа (суюнчи) бола туғилган кундан бошлаб 6 ой муддат ичида мурожаат қилинганда тўланади.

Бола туғилганда бериладиган нафақага ҳуқингиз карантин даврида пайдо бўлган бўлса, карантин тадбирлари тугагандан кейин 1 ой давомида ушбу нафақани олиш учун ўрнатилган тартибда мурожаат этишингиз мумкин.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарма бошлиғи Умидилла Ибрагимов

Синовли даврда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан 800 минг тонна ун, дон маҳсулотлари, 100 минг тонна картошка, 130 минг тонна шакар, 100 минг тонна ўсимлик ёғи, 10 минг тонна цитрус мевалар, 500 минг тонна бошқа турдаги озиқ-овқатлар юртимизга импорт қилинди
© UzReport.news


Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
#антикоронавирус
#дезинфекция

🦠Олмалиқ шаҳрига коронавирус касаллигининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича шаҳар хўжалик ҳисобидаги дезинфекция станцияси, “Олмалиқ КМК” АЖ дез.станцияси, УЖТФБ, “Олмалиқ дезинфекцион” хусусий корхонаси ҳамда шаҳар СЭОМ дез. бўлими томонидан мунтазам равишда дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

Бугун, 26 апрель куни

"Олмалиқ-Тошкент-Ангрен" ҳамда "Олмалиқ -Телов-Оҳангарон" йўналишидаги кириш-чиқиш постларида ўтган
📌 юк автотранспорти – 98 та
📌 енгил автотранспорт – 1016 та

📎 жами: 1114 та
📌 умумий майдони: 1271 кв.м. майдон зарарсизлантирилди.

🌡Шунингдек, шаҳар ҳудудида иш фаолиятини бошлаган хўжалик, қурилиш моллари дўконларида ишловчиларнинг тана ҳарорати ўлчаниб, дўконларнинг 1102 кв.м. майдонлари дезинфекция қилинди.

📎 Жами 2373 кв.м. ҳудудда дезинфекция ишлари ўтказилди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q