Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#томорқа

Айни дамда Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги маҳалла ва оила бўлими ходимлари томонидан фуқароларнинг буюртмаларига кўра, турли сабзавот ва гул кўчатларининг кўчма савдолари ташкиллаштирилмоқда.

Аҳоли томорқаларида иш қизғин давом этаяпти.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#эълон

Олмалиқ шаҳар ДСИдан рўйхатдан ўтган 2 та корхонанинг солиқ қарзи қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан ундирилиши юзасидан Мажбурий ижро бюроси Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан қарздорларга тегишли мол-мулклар, яъни нотурар жой бино-иншоотлари аукцион савдоларига чиқарилди.

Мулк ҳақида маълумотлар:

1.Олмалиқ шаҳар, "Китве" кўчаси, 1-а уйда жойлашган нотурар бино иншоот
кадастр ҳужжати мавжуд
қурилган йили -1974 йил
ер майдони - 0.70 гектар
ғиштдан қурилган

Фойдали майдони 509.9 кв.м. Жами 7 хонадан иборат, электр, газ ҳамда сув тармоғи мавжуд.

2. Олмалиқ шаҳар "Мустақиллик" кўчаси, 22-уй саноат ҳудудида жойлашган нотурар бино иншоот

кадастр ҳужжати мавжуд
қурилган йили -1994 йил
ер майдони - 1.16 гектар
ғишт, бетон плитадан қурилган

Фойдали майдони 3089.9 кв.м. Жами 63 хонадан иборат, электр, сув, канализация тармоғи мавжуд.

Мол-мулкка эга бўлишни ҳамда тадбиркорлик фаолияти учун бино-иншоот зарур бўлган талабгорлар ягона “e-auksion” сайти орқали аукцион савдоларида иштирок этган ҳолда юқорида кўрсатилган мол-мулклар эгаси бўлишлари мумкин.

Қўшимча маълумотларни батафсил “e-auksion” сайти орқали ҳамда 94-427-45-88, 94-939-87-17 телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин.

У.Нутфуллоев,
шаҳар ДСИ бошлиғи ўринбосари.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
2019-2020 ЎҚУВ ЙИЛИ ОНЛАЙН ТАРЗДА ЯКУНЛАНАДИ

Республика махсус комиссиясининг Қарорига кўра:

🔹 халқ таълими тизимидаги ташкилот ва муассасаларида 2019/2020 ўқув йили “online-maktab” лойиҳаси доирасида ташкил этилган масофавий телевизион видеодарслар орқали якунланади;

🔹 ўқитувчилар ва масофавий таълим жараёнини ташкил этиш учун зарур бўлган халқ таълими тизимидаги (таълим муассасалари, ташкилотлари, ҳудудий бўлинмалар) ходимлар ўз иш фаолиятларини масофавий тарзда (иш ҳақи тўланган ҳолда) давом эттирадилар.

@Olmaliq_shahri
#билдириш

Олмалиқ шаҳар ДСИ солиқ тўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида масофадан (уйдан чиқмаган ҳолда)

• 2020 йил учун ҳисобланган солиқ суммасини ҳамда мавжуд қарздорликни аниқлаш;
• карантин даврида тўловни амалга оширишда мавжуд имкониятларни билиб олиш учун маҳаллаларингизга бириктирилган инспекторларга мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қилади.

Онлайн тарзда тўловни амалга ошириш имконияти бўлмаган тақдирда “сайёр касса”дан фойдаланишингиз мумкин.

Олмалиқ шаҳар Давлат солиқ инспекцияси.
#антикоронавирус
#депутат_назорати

Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси раҳбари, Халқ депутатлари шаҳар
Кенгаши депутати С.Якупбекова дорихона ва озиқ-овқат дўконларида бўлиб, карантин қоидаларига риоя қилиниш ҳолатлари бўйича ҳамда нархларни сунъий оширмаслик юзасидан тарғибот ишларини олиб борди.

@Olmaliq_shahri
Forwarded from Times.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзбекистонда COVID-19 ҳақида илк фильм яратилди. Унда вируснинг хавфи, тарқалиши ва фожеавий оқибатлари бир инсон ҳаёти мисолида тасвирланади.

▫️▫️▫️▫️▫️

✔️ Бепарволик ва хавфни ҳис қилмаслик — тузатиб бўлмас хатоларни келтириб чиқариши мумкин.

🔰 Юртдош, сиз ўзингиз, ота-онангиз ва фарзандларингиз эртаси учун масъул эканингизни унутманг!

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

❗️В Узбекистане был снят фильм о COVID-19. В фильме описываются опасность, вызванная вирусом, его распространение и трагические последствия на примере человеческой жизни.

▫️▫️▫️▫️▫️

✔️ Равнодушие и отсутствие чувства опасности могут привести к неисправимым ошибкам.

🔰 Соотечественник, помни, что ты несешь ответственность за свое будущее, а также за будущее своих родителей и детей!

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#томорқа_хазина

Олмалиқ шаҳрида бугунги кунда 43 та маҳалла фуқаролари йиғини мавжуд бўлиб, шуларнинг 23 тасидаги хонадонларда томорқа мавжуд.

Ушбу маҳаллалар секторлар кесимида қуйидагича тақсимланган:

1-сектор ҳудудида
"Олмалиқсой", "Юлдуз", "Мустақиллик","Қалмоққир" МФЙлари;

2-сектор ҳудудида "Кўрпасой", Сўфи Оллоёр, "Ўзбекистон", "Гултепа", "Дўстлик", "Бўстон" МФЙлари;

3-сектор ҳудудида "Теракли", У.Носир, А.Қодирий, "Намуна" МФЙлари;

4-сектор ҳудудида "Рамазон", "Тинчлик", "Наврўз", А.Яссавий, "Олмалиқовул", "Олтин", Муқимий, "Чамбил", "Зарбулоқ" МФЙлари.

Мазкур маҳаллаларнинг 8898 та хонадон эгалари бугунги кунда жами 53 гектар ер майдонига помидор, бодринг, пиёз, саримсоқ, сабзи, карам каби эртаки сабзавот экинларини экиб, якунлаш арафасида.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q