Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.02K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
118 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#антикоронавирус
#ҳисобот

Олмалиқ шаҳрига коронавирус касаллигининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича шаҳар “Хўжалик ҳисобидаги дезинфекция станцияси, “Олмалиқ КМК” АЖ УЖТФБ, “Олмалиқ дезинфекцион” хусусий корхонаси ва шаҳар Санитария эпидемиологик осойишталиги марказининг дезинфекция бўлими ходимлари томонидан жамоат жойлари мунтазам зарарсизлантирилиб борилмоқда.

Шунингдек, мавсумий дезинфекция ишларига жалб қилинган 25 нафар ҳамда шаҳар Мудофаа бўлимига жалб қилинган 15 нафар волонтёрлар томонидан ҳам дезинфекция ишлари ташкиллаштирилаяпти.

Жорий йил 13 апрель куни шаҳар СЭОМ дез. бўлимининг 4 нафар ходими томонидан

📌412 та автотранспортларнинг 606 кв.м майдони;
📌“Уй-жой хизмати” ХУЖМШга қарашли 9 та кўп қаватли уйларнинг 8000 кв.м;
📌”Холмўмин Шаҳодат” ХУЖМШдаги 10 та кўп қаватли уйларининг 3700 кв.м;
📌“Шуҳрат” ХУЖМШнинг 10 та кўп қаватли уйларининг 8000 кв.м;
📌 “Отабек” ХУЖМШ 8 та кўп қаватли уйларнинг 1400 кв.м майдонларида;
📝жами 37 та кўп қаватли уйларнинг 21 100 кв.м майдонида дезинфекция ишлари олиб борилди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#баёнот
#расмий

🔴Нима учун вилоятимиз шаҳар, туманларида карантинга оид қоидалар янада қатъийлашди?

Вилоятимизнинг энг катта шаҳарларидан бири Олмалиқда бу борада вазият қандай?

⚠️Шаҳарда мақсадсиз кўчада юрганларга қандай чоралар кўрилаяпти? Бундан мақсад нима?

🎥Бу ҳақда шаҳар ҳокими Усмон Раҳимовнинг видеомурожаати орқали билишингиз мумкин.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#антикоронавирус

Олмалиқ шаҳар ФВБ, ОКМК АЖ ходимлари иштирокида шаҳардаги барча кўчаларни оммавий дезинфекция қилиш тадбири олиб борилмоқда.

@Olmaliq_shahri
#деҳқон_бозорида
#нарх

2020 йил 14 апрель ҳолатига "Ойдин" деҳқон бозоридаги асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача нархлари

@Olmaliq_shahri
#антикоронавирус
#хайрия
#мурожаатлар_эътиборда

✍️Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ходимлари ва унга жалб қилинган волонтёр (кўнгилли) ёшлар томонидан жорий йил 7 апрелдан 14 апрелгача бир қатор амалий ишлар амалга оширилди.

☎️Жумладан, марказга 60 нафар волонтёр ёшлар жалб этилиб, ОКМК АЖда ташкил қилинган тезкор алоқа хизматига мурожаат қилган 863 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилди.

🎁Алоқа хизматига мурожаат қилган 635 нафар фуқароларнинг 623 нафарига маҳалла раисларининг тавсияларига асосан, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

💊Мурожаатчиларнинг 37 нафарини дори-дармон маҳсулотлари сўраб мурожаат қилган фуқароларни ташкил этган.

🍱 Шунингдек, 191 нафар фуқаро кундалик хўжалик маҳсулотларига эҳтиёж сезиб, мурожаат қилган фуқаролардир.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#антикоронавирус
#ҳисобот

Тошкент вилояти Давлат санитария эпидемиология назорат бошқармасининг Олмалиқ шаҳар филиали инспекторлари ИИБ ҳамда ЙПХ ходимлари ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги №176-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича жорий йилнинг 14 апрель куни жами 57 та ҳолат бўйича фуқароларга жарима жазоси қўлланилди.

Шунингдек, 2020 йилнинг 25 мартидан 14 апрелигача бўлган муддатда жами 635 нафар фуқароларга нисбатан жарима жазоси тайинланган.

Шундан 481 таси ИИБ билан, 124 таси ЙПХ ходимлари билан биргаликда ўтказилган рейдлар давомида жаримага тортилган.

‼️Шу ўринда эслатиб ўтамиз, Тошкент вилояти ҳокимининг жорий йилдаги №170-Ф сонли фармойишига асосан карантин даврида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш тавсия қилинади:

🔺1. Ҳар бир кўчага чиққан одам рўйхатга олинади, агар қоидани бузиб, икки ва ундан ортиқ бўлиб, кўчага чиқилса ёки оиладан бир неча одам кўчага чиқилса жарима солинади.

🔺2. Ҳар битта оиладан бир киши яшаш жойига яқин ҳудуддаги савдо дўкон ва дорихоналарга бир маротаба чиқиш ҳуқуқига эга.

🔺3. Харид қилинадиган жойларда оралиқ масофага 2 м. бўлиши ва “ўзини яккалаш” қоидасига амал қилиниши керак.

⚖️4. Ҳуқуқбузар фуқароларга нисбатан 1 115 000 сўм миқдорида жарима солинади.

Асқархон Қодиров,
ДСЭНБ Олмалиқ шаҳар филиали мудири.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#антикоронавирус
#ҳисобот

Бугун, 14 апрель куни Олмалиқ шаҳар СЭОМнинг 10 нафар, АБКМнинг мавсумий дезинфекция ишларига жалб қилинган 25 нафар ҳамда шаҳар Мудофаа бўлимига ёлланган 15 нафар ёш волонтёрлар томонидан шаҳарда оммавий дезинфекция тадбирлари олиб борилди.

📌СЭОМ дез. бўлими ходимлари томонидан махсус ўрнатилган дезинфекция ускуналарида 2 та шаҳарга кириш-чиқиш постларидан ўтган 324 та автотранспортларнинг 512 кв.м майдони;
📌 “Акромбек престиж” ХУЖМШга қарашли 11 та кўп қаватли уйларнинг 8000 кв.м;
📌 ”Янги қадам” ХУЖМШнинг 8 та кўп қаватли уйларининг 7000 кв.м;
📌 “Азаматбек” ХУЖМШнинг 6 та кўп қаватли уйларининг 6000 кв.м;
📌 “Отабек” ХУЖМШдаги 4 та кўп қаватли уйларнинг 3600 кв.м майдонлари;
📌 “Самандар сервис” ХУЖМШнинг 14500 кв.м.;
📌 Маданият бўлими биносининг 4400 кв.м;
📌 "Ипотека-банк" Олмалиқ филиали биносининг 600 кв.м;
📝 Жами 44 612 кв.м майдонда дезинфекция ишлари ўтказилиб, зарарсизлантирилди.

@Olmaliq_shahri