Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.01K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
118 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#murojaat_va_yechim

⚡️Olmaliq shahriga Piskent tumanidan o‘tgan mahalla - "Namuna" MFYdagi "Evalak"," "Sumbula"," Madaniyat", "Tinchlik" ko‘chalarida gaz bosimi pastligi sababli aholi tezkor shtabga murojaat qilishgan edi.

📌 Murojaat shahar Gaz ta’minoti korxonasi tomonidan nazoratga olinib, 200 metr gaz quvuri almashtirib berilgach, muammo ijobiy hal etildi.

Kanalga ulanish ⤵️
@Olmaliq_shahri
#мурожаат

Ҳурматли тадбиркорлар ва электр истеъмолчилари!

⚡️Республикамиз бўйлаб совуқ об-ҳаво туфайли хонадонларга берилаётган газ босими ҳамда иссиқлик энергияси ҳароратининг тушиб кетганлиги сабабли асосий юклама электр таъминотига тушиши оқибатида электр етказиб бериш ва таъминотда узилишлар кузатилмоқда. Бунинг натижасида, Олмалиқ шаҳрининг бир қатор маҳаллаларидаги электр тармоқларида носозликлар юзага келиб, таъминотда фавқулотда узилишлар содир бўлмоқда.

📌 Шу муносабат билан аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш мақсадида туну-кун тегишли чоралар кўрилмоқда.

📎 Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан жойларда юзага келаётган носозликларни олдини олиш ҳамда фавқулодда аварияли узилишларни тезлик билан ўз вақтида бартараф этиш мақсадида, кучайтирилган навбатчилик штаби ташкил этилган.

▶️ Қаҳратон совуқ кунлар даврида электр энергиясини узлуксиз етказиб туғруқхоналар, шифохоналарнинг электр таъминотини бериш, тизимда аварияли узилишларни тезкор бартараф этиш, ижтимоий соҳа объектларини алоҳида назоратга олиш ҳамда фавқулотда ҳолатга барча электр қурилмаларини шай ҳолатга келтириш мақсадида, ташкил этилган тезкор чиқиш бригадаларига қўшимча мутахассислар жалб этилган.

🎙Истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашда асосий ўринга эга бўлган подстанцияларга, юқори кучланишли электр узатиш тармоқларига, шаҳар электр таъминоти корхоналаридаги навбатчилик бўлимларига малакали мутахассислар жалб этилиб, етказиб берилаётган электр энергияси туну-кун назорат қилиб борилмоқда.

👉 Хусусан, бугун кун давомида 5дан ортиқ электр қурилмаларида юзага келган носозликлар бартараф этилди.

Носозликларни бартараф этиш учун барча корхоналарда 24 соат фаолият юритувчи махсус бригадалар ташкил этилган бўлиб, улар зарур транспорт воситалари, қўшимча электр қурилмалари захиралари билан таъминланган.

Бундан ташқари барча ҳудудлардаги кўча ёритиш чироқларининг бир қисми ўчирилиб, ундан тежалган электр энергияси аҳолига йўналтирилмоқда.

‼️ Шу ўринда тадбиркорлардан ҳамда истеъмолчилардан вазиятни тўғри тушунган ҳолда энергия ресурсларидан имкон қадар самарали фойдаланишларини, ностандарт, энергия самарасиз қурилмалардан фойдаланмасликларини, тадбиркорлик объектларидаги кўча чироқларини, қўшимча иллюминацияларни, реклама баннерлари чироқларини ўчириб қўйишларини илтимос қиламиз. Бу билан иқтисод қилинган электр энергияси бошқа хонадонларнинг чироғи ёнишига сабаб бўлади.

Мақсадимиз - синовли кунлардан беталофат чиқиб олишдир.

Каналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хонадонбай

"Раҳмат сизга, биз ҳам сизга суянганимиздан бемалол гапирамиз, ҳаммага ҳам эмас бунақа юриш"

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов ва сектор раҳбарлари ҳамда коммунал корхона-ташкилотлар томонидан Увайсий МФЙдаги кўп қаватли уйлардаги хонадонларнинг иситиш тизимидаги камчиликларни бартараф этиш ишлари хонадонбай, керак бўлса, ертўлабай юрилиб, давом эттирилмоқда.

📌 Юқоридаги видеолардан кўриш мумкинки, фуқаролар қўшнилари билан биргаликда ҳал этадиган оддий масалани ҳам ўзаро ҳал эта олишмаган.

📎 Регистрга вентил ўрнатилмагани ва иситиш мавсуми бошланганда ҳавоси чиқариб юборилмагани натижасида пастки қаватдаги қўшнининг хонадони исимаган. Албатта, бу бошқарув сервис компанияларининг жамоатчилик билан етарли ишламагани оддий йўриқномани аҳолига етказиб беролмаганидандир.

Каналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri
Maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri mahalliy hokimliklar bilan III chorakni boshlash masalasini muhokama qildi

Qoraqalpogʼiston Respublikasi Vazirlar kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining ijtimoiy masalalar boʼyicha oʼrinbosarlari bilan ZOOM videokonferentsaloqa orqali boʼlib oʼtgan yigʼilish kun tartibiga hududlarda maktablarning III chorakni boshlashga tayyorgarligi masalasi qoʼyildi.

Jumladan vazir mahalliy hokimliklar joylardagi umumtaʼlim muassasalarining tayyorgarlik holatini yana bir bor qayta tahlil qilish  zarurligini taʼkidladi.

Аyni damda Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi oʼquvchilarni ob-havo sharoitlari barqarorlashguniga qadar vaqtincha onlayn taʼlim tizimiga oʼtkazish masalasini koʼrib chiqmoqda.
#diqqat

⚡️Bugun, kechasi soat 2 larda Olmaliq shahri, A.Qahhor MFYni tabiiy gaz bilan ta’minlovchi 34-sonli o‘rta bosimli GTN xavfsizlik o‘chirish klapani (PZK) ishlab ketgan.

📌Natijada, 2023-yil 17-yanvar kuni 06:00 dan ta’mirlash ishlari yakunlangunga qadar yuqorida ko‘rsatilgan manzildagi jami 11 ta ko‘p qavatli uydagi 744 ta aholi xonadonlarida tabiiy gaz ta’minoti vaqtinchalik to‘xtatilgan edi.

‼️Hozirda ta’mirlash ishlari tugatildi. Bugun soat 8:00 dan yuqorida keltirilgan mahallada tabiiy gaz ta’minoti tiklanadi.

Hurmatli 5/3 dahasi aholisi!

▶️ Ehtiyot chorasi sifatida gaz jihozlaringizni tekshirib qo‘ying!

Kanalga ulanish ⤵️
@Olmaliq_shahri
#Ogoh_bo‘ling
#FVB

⚡️Olmaliq shahar FVB xodimlari hamda IIB, mahalla hamkorligida shahrimizning A.Qahhor MFY hududida 11 ta kòp qavatli uylarda gaz òchib qolganligi sababli fuqarolarni ogohlikka chaqirmoqda.

⚡️ Hurmatli fuqarolar, is gazidan zaharlanish, yong‘inlar va havo-gaz aralashmasining chaqnashidan ogoh bo‘ling!

‼️ O‘zingiz va yaqinlaringiz hayotini xavf ostiga qo‘ymang.

Kanalga ulanish ⤵️

@Olmaliq_shahri