Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Forwarded from MA'NAVIYAT BEKATI
#тарғибот

Ёш журналистлар тўгараги ташкил этилди

⚡️Бугун шаҳримизнинг 7-умумтаълим мактабида навбатдаги сафланиш тадбири ташкил этилди. Мақсад эса ҳафта давомида ютуқларга эришган ўқувчиларни рағбатлантириш ҳамда мактаб янгиликларидан ўқувчиларни бохабар қилишдир.

📌Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси ҳамда Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси ҳамкорлигида "1-октябрь - Устоз ва мураббийлар куни" муносабати билан ижодкор ўқувчилар ўртасида видео ва шеърлар танлови эълон қилиниб, энг яхшилари бўлинма томонидан рағбатлантирилиши айтиб ўтилди.

📌Шу билан бирга ушбу мактаб ва қолаверса, шаҳар миқёсида журналистика соҳасига қизиққан ўқувчилар учун "Ёш журналистлар" тўгараги ташкил қилиниб, унга истеъдодли ўқувчилар жалб қилинмоқда.

Каналга уланиш:
@Olmaliqmanaviyatmarkazi
#танлов

Ёш ижодкорлар диққатига!

⚡️Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси ҳамда Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар ҳамкорлигида "Илми уммон муаллим" мавзусида видео лавҳалар ҳамда устозларга бағишлаб ёзилган шеърлар бўйича танлов эълон қилади.

📌Танловда ғолиб дея топилган энг яхши видеолавҳалар шаҳримизнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий телеграм каналларида ҳамда энг яхши шеърлар эса шаҳар ҳокимлиги муассислигидаги "Олмалиқ ҳаёти" газетасида чоп этилади.

Танлов ғолиблари Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар Кенгаши раиси, шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов томонидан рағбатлантирилади.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Forwarded from Bosh prokuratura
❗️Хориждаги юртдошларимиз диққатига! Ўзбекистонликларнинг чет давлатлар ҳарбийлашган тузилмаларига ёлланиши жавобгарликка сабаб бўлади

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-моддаси биринчи қисмига кўра ёлланиш, яъни низолашаётган давлатнинг фуқароси ёки ҳарбий хизматчиси ҳисобланмаган ёхуд назорат қилиниб турган низолашаётган давлат ҳудудида доимий яшамайдиган ёки ҳеч қандай давлат томонидан қуролли кучлар таркибида расмий топшириқни бажариш ваколати берилмаган шахснинг моддий манфаатдорлик ёки бошқа бирон шахсий манфаатни кўзлаб, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиши беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 154-1-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириши 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан, ёлланиши эса 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишига сабаб бўлади.

Шунга кўра, чет мамлакатларда бўлиб турган ҳамюртларимиздан ҳарбийлашган тузилмаларга ёлланмасликка, ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликка чақирамиз ва бундай ҳаракатлар жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида яна бир бор огоҳлантирамиз.

👉@uzbprokuratura
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг вояга етмаган (қарамоғида I гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандларининг ёшидан қатъи назар) фарзандларига даволаш, дори воситаларини олиб бериш ёки мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун маблағ зарур бўлган ҳолатларда, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси ва сектор раҳбари хулосалари билан тиббий муолажа харажатлари тўлаб берилади.

Бунда дори-дармон олиб бериш учун БҲМнинг 20 бараваригача (6 млн сўмгача) ҳамда мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун БҲМнинг 100 бараваригача (30 млн сўмгача) миқдордаги харажатлар “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#туризм

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида ички ва ташқи зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6165-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Олмалиқ шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, шаҳар нуронийлар жамоатчилик кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди," Олмалиқовул" ва Ғ.Ғулом МФЙлари ташаббуси билан ёши улуғ нуроний онахонларга Зангиота зиёратгоҳи ва Тошкент сити мажмуасига саёҳат уюштирилди.

@Olmaliq_shahri
#ташрифдан_сўнг

⚡️Жорий йилнинг 22 сентябр куни давлат раҳбари Тошкент вилоятига ташрифида Олмалиқ шаҳрига инвестициялар жалб этиш ва инвестиция лойиҳаларни ривожлантириш борасида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида 23 сентябрь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги вакиллари Олмалиқ шаҳрига ташриф буюришди.

📌 Белгиланган лойиҳаларнинг ижросини кўздан кечирган вазирлик вакиллари аниқланган камчиликлар юзасидан масъулларга кўрсатма ва тавсияларини бериб ўтишди.

@Olmaliq_shahri
#бандлик

Навбатдаги "меҳнат ярмаркаси" ташкиллаштирилди

⚡️Хабар берганимиздек, бугун Олмалиқ шаҳар 3-сектор ҳудудидаги ТДТУ ОФда бўш иш ўринлари бўйича навбатдаги "меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди.

📌Ярмаркада барча бюджет ташкилотлари, Артель, Технопарк, Enter Steyl, Enter Engineringnг каби йирик корхоналар бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Ярмаркада бўлган сектор раҳбарлари - шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов ва ИИБ бошлиғи Жамолиддин Маназаров таклиф этилаётган иш ўринларига алоҳида эътибор қаратди, фуқаролар билан суҳбатда бўлди.

@Olmaliq_shahri