Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.84K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
122 files
8.66K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Объектлар инвесторларга тақдим этилмоқда

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокими ўринбосари-Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Шерзод Абдулхаев томонидан Олмалиқ шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда туризм ва хизматлар соҳасини янада такомиллаштириш мақсадида Ҳамза МФЙ ҳудудида жойлашган "Progressive Plastic Technology" MЧЖга қарашли бўш бинолар "ENTER STEEL ALMALYK" МЧЖга мехмонхона қуриш таклифи билан берилиб, объект кўздан кечирилмоқда.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#Назорат

⚡️Олмалиқ шаҳар прокурори А.Кулдашев, Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг Олмалиқ шаҳар бўлими бошлиғи Т.Сапаев, ДСИ бошлиги А.Эргашев томонидан "Ойдин" деҳқон бозоридаги маҳсулотларнинг нархлари бўйича ўрганиш олиб борилди.

@Olmaliq_shahri
#эълон

⚡️ Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Олмалиқ шаҳар "Металлург" маданият саройи ҳовлисида соат 9:00дан бошлаб Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан меҳнат ярмаркаси ташкил этилади.

📌Ярмаркадан асосий мақсад 2022 йил мактаб, коллеж ва олий таълим муассасалари битирувчиларини ҳамда ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш.

Ярмаркада Олмалиқ шаҳридаги барча йирик корхона, МЧЖ ва бюджет ташкилотлари ўз бўш иш ўринлари билан иштирок этишади. Шу жумладан, пойтахтимизда жойлашган “Артел” ва “Технопарк”, Оҳангарон шаҳридаги “Артел” каби йирик корхоналар юзлаб бўш иш ўринлари билан иштирок этади.

Шаҳримиз аҳолисини ярмаркада фаол иштирок этишга чақириб қоламиз
.

@Olmaliq_shahri
#огоҳлантириш

⚡️Эртага, 15 сентябрь куни соат 08-00дан иш тугагунга қадар "Дўстлик" МФЙ Низомиддинов кўчасидаги янги ичимлик сув қувурини улаш ишлари амалга оширилиши муносабати билан У.Носир ва “Дўстлик” МФЙларида, Жўрабек лабораторияси ва Пиво заводи ҳудудларида вақтинча сув таъминоти тўхтатилади.

Диспетчерлик хизмати: соат 24/7, 706152285, 706152170.

@Olmaliq_shahri
#баёнот

Электр таъминоти корхонаси баёноти

"Қуйи терасса" нимстанциясида авария юзага келганлиги сабабли, шаҳримизнинг 5/2, 5/3 ҳудудлари ва "Интернат", "Ойдин" кўчаларида электр энергияси ўчган.

Ҳозирда таъмирлаш -тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube

#бандлик

Битирувчи ёшлар ва ишсиз фуқаролар учун "меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди

⚡️Хабар берганимиздек, Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида бугун шаҳримизнинг "Металлург" маданият саройи ҳудудида корхона-ташкилотлардаги мавжуд бўш иш ўринлари бўйича "меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди.

📌 Ярмаркада иштирок этган сектор раҳбарлари - шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов ва ИИБ бошлиғи Жамолиддин Маназаров ёшлар билан мулоқотда бўлиб, таклиф этилаётган бўш иш ўринларини яқиндан кўздан кечиришди. Ярмаркада 20 дан зиёд корхона-ташкилотлар ўзларидаги мавжуд 3000дан ортиқ бўш иш ўринлари билан иштирок этишди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube