Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#эҳсон
#ташаббус

Айни мураккаб, синовли даврда Олмалиқ шаҳридаги иймон-эътиқодли ёшлар саховатпеша тадбиркор ҳомийларни жалб этиб, эзгу ташаббусни қўлга олишди.

Улар ижтимоий тармоқлар орқали Олмалиқ хайрия гуруҳини ташкил этиб, ҳомийлар томонидан бепул берилаётган озиқ-овқат маҳсулотларини шаҳардаги муҳтож инсонларнинг хонадонларига кўнгилли равишда етказиб беришмоқда.

@Olmaliq_shahri
#эҳсон

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутати Гулноза Холбоева округидаги кам таъминланган оила вакилларига спирт ва тиббий ниқобларни бепул улашди.

@Olmaliq_shahri
#уйда_қолинг

Карантин вақтида Олмалиқ шаҳар ёшлари вақтларини мазмунли ташкил этилишига ота-оналари масъулият билан ёндашмоқда.

Жумладан, 3-умумтаълим мактабининг 2-А синф ўқувчиси Лочинбек Холбоев уйда вақтини мазмунли ўтказмоқда.

Баракалла, Лочинбек!

@Olmaliq_shahri
Диққат!!!

Бугунги кунда вилоятимизда нечта карантин блокпости ташкил этилган? Шунингдек,нечта 200 та ички йўл беркитилган?

Юзага келган шароит тақозосига кўра, деҳқон бозорларига олис жойлашган қайси ҳудудларда арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари вақтинчалик савдо маркази ташкил этилмоқда?

Коронавирус пандемиясига қарши кураш бўйича вилоят штаби бу ҳақда ахборот берди. Тўлиқ ўқиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг:

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEiI1E1YMMu5MOPgKQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#антикоронавирус

Олмалиқ шаҳрида карантинга олинган фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари қандай етказилмоқда?

Шаҳардаги блок-постлар қандай ташкил этилди?

Батафсил юқоридаги лавҳада.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#расман

Вилоятимиз бўйича 859 нафар фуқаро карантин қоидаларига риоя этмагани учун жавобгарликка тортилди - ИИББ.

Мақолани тўлиқ ўқиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг:

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEiI1E1YMMu5MOPgKQ
РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Шу билан бирга, республика махсус комиссиясининг қарори билан кўчаларда ҳаракатланиши учун қуйидаги автотранспорт воситаларига махсус рухсатнома талаб этилмайди:

👉Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатларнинг дипломатик хизмати ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг таклифларига мувофиқ ташриф этилган халқаро ташкилотларнинг делегациялари аъзоларининг тегишли автотранспорт воситаларига;

👉Аҳоли ва ташкилотларга коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларга (газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, совуқ сув, сув оқава ва бошқа ташкилотлар) тегишли автотранспорт воситаларига;

👉алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотларга тегишли автотранспорт воситалари ҳамда “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг почта жўнатмаларига;

👉тижорат банкларига тегишли хизмат автотранспорт воситаларига;

👉тиббий ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи корхоналарнинг автотранспорт воситаларига;

👉ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва махсус ҳамда қутқарув корхоналарининг автотранспорт воситаларига;

👉N1, N2 ва N3 тоифага кирувчи автотранспорт воситаларига ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб келаётган М1 (бир нафар йўловчи билан) тоифадаги автотранспорт воситаларига;

👉вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарларининг автотранспорт воситаларига;

👉йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксиларга (ўзларининг рўйхатдан ўтган маъмурий ҳудуди доирасида) йўловчиларсиз, етказиб бериш хизмати (курьер, доставка)ларига;

👉етказиб бериш хизмати (кейтеринг) ташкилотларининг автотранспорт воситаларига, шунингдек, йўловчи ташиш хизматини кўрсатувчи ташкилотларнинг етказиб бериш хизматини кўрсатаётган автотранспорт воситаларига;

👉фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш (ҳомиладорлик, тан жароҳати, инсон ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар) билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситаларига;

👉дафн маросимларида хизмат кўрсатувчи махсус автотранспорт воситаларига;

👉йўл-патрул хизмати автомобиллари ёрдамида кузатилаётган автотранспорт воситалари шулар жумласидан.

Қайд этиш лозимки, махсус рухсатнома талаб этиладиган автотранспорт воситаларига (тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда) Махсус рухсатномалар бериш тизими жорий йилнинг 29 март соат 09:00 дан амалиётга жорий этилади.

❗️Адлия вазирлиги томонидан бериладиган махсус рухсатнома асосида ҳаракатланадиган бошқа автотранспорт воситалари фақатгина ушбу муассаса ва ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ ҳолда ҳаракатланишига рухсат берилади. Шахсий манфаат йўлида фойдаланиш қатъиян ман этилади.

@koronavirusinfouz
#bizbirgamiz #bizyengamiz #vahimasizkarantin
#мывместе #мыпобедим #карантинбезпаники
#антикоронавирус

"Олмалиқ КМК" АЖда тезкор алоқа хизмати ишга туширилди

Комбинат ижтимоий кўмакка муҳтожларга ёрдамга шай.
Коронавирус инфекцияси туфайли жорий этилган карантин шароитида кам таъминланган ва ижтимоий муҳтож оилаларга, ногирон ва ёлғиз кексаларга коммунал муаммоларда ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини, дори-дармон воситаларини етказиб беришда ёрдам кўрсатиш ҳамда касаллик билан боғлиқ маълумотларни бериш мақсадида "Олмалиқ КМК" АЖда 28 мартдан ҳар куни соат 8.00дан 18.00гача ишловчи тезкор алоқа хизмати ишга туширилди.

Алоқа хизматининг телефон рақами - 78 141 93 02.

Шунингдек, муҳтожларга ёрдам кўрсатиш истагида бўлган тадбиркорлар ҳам ушбу тезкор алоқа хизматига мурожаат қилишлари мумкин.

Ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмайди!

@Olmaliq_shahri
#муносабат

Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда шаҳарда яшаётган айрим фуқароларнинг оч қолаётгани, шунингдек, 2 нафар қаровга муҳтож қарияга ёрдам кераклиги ҳақидаги тарқалган видео бўйича қуйидагича муносабат билдиради.

Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратура вакиллари "Тотувлик" кўчаси, 9А-уй, 4-хонадонда яшаётган она-бола Татьяна Бекетова ва Михаил Бекетовларнинг хонадонига бориб, ҳолатни яқиндан ўрганишди.

Татьяна Бекетова пенсионер, ўғли Михаил Бекетов эса вақтинча ишсиз ҳамда Сўфи Оллоёр МФЙда носоғлом оила сифатида рўйхатга олинган.

Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан ушбу оилага аввал ҳам гилам, кўрпа-тўшак, уй-рўзғор анжомлари беғараз олиб берилган бўлиб, айни вақтда ушбу жиҳозларнинг барчаси М. Бекетов томонидан спиртли ичимликлар олиш учун сотиб юборилган.

Ҳақиқатан ҳам қарияларнинг аҳволи ачинарли аҳволда. Аммо улар ўзларининг қийин аҳволга тушиб қолганлиги бўйича ҳеч қайси масъул идорага мурожаат этишмаган.

Ваҳоланки, шаҳар расмий ахборот ресурсларининг барчасида фуқаролар мурожаатларини онлайн қабул қилиш бўйича штаблар ташкил этилган бўлиб, бу ҳақдаги ахборотлар ўзбек ва рус тилларида ёритилган.

Ҳозирда шаҳар ҳокимлиги томонидан оилага озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гилам, кўрпа-тўшак, кроват каби жиҳозлар олиб берилиб, дезинфекция ишлари олиб борилмоқда. Эртадан бошлаб хонадони ҳам таъмирлаб берилиши режалаштирилмоқда.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
Forwarded from Huquqiy axborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Махсус рухсатномани олиш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади? Бунга адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев жавоб берди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#огоҳ_бўлинг

Юртимизда, хусусан, шаҳримизда коронавирус пандемиясининг олдини олиш бўйича жиддий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Аммо, афсуски, орамиздаги айрим фуқаролар мазкур ҳолатдан ўз манфаатлари йўлида фойдаланаётгани ачинарли.

"Муҳтожларга ёрдам берамиз, пластик картамизга пул ўтказиб, хайрия қилинг" дея, фуқароларнинг ишончига кириб, ижтимоий тармоқлардаги гуруҳлар орқали фуқароларни алдаш ҳолатлари кузатилмоқда.

Бугун Олмалиқ шаҳар прокуратураси томонидан Олмалиқ шаҳрида ана шундай ноқонуний фаолият билан шуғулланаётган бир гуруҳ шахслар аниқланди. Ҳозирда прокуратура томонидан ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳамюртлар, мабодо сиз ҳақиқатан ҳам муҳтожларга беғараз ёрдам бермоқчи бўлсангиз, шаҳар ҳокими вакилининг 93-234-85-09 ёки шаҳар прокурори вакилининг 93-907-22-11 алоқа рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#антикоронавирус

Олмалиқ шаҳрида эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлаш, шаҳар ҳудудига коронавирус инфекциясининг кириб келишининг олдини олиш мақсадида шаҳар Санитария эпидемиологик осойишталиги маркази томонидан бугун,
29 март куни ҳолатига

📌 шаҳардаги 2 та дез.санитар постларидан ўтган 1900 та транспорт воситалари;
📌 чет элдан келган 2 та карантин ўчоғида 203 кв.м;
📌 шаҳар прокуратура биносининг 680 кв.м;
📌 Молия бўлимининг 580 кв.м;
📌 Халқ қабулхонаси 240 кв.м;
📌 "Аммофос-максам" АЖ ётоқхонасининг 1210 кв.м

📝 жами 1710 кв.метр майдонда дезинфекция ишлари олиб борилди.

Маълумот учун, бугунги кун ҳолатига шаҳардаги карантинга олинган 71 та хонадоннинг 29 таси 14 кунлик карантиндан мувафаққиятли чиқарилди. Уларнинг ҳеч қайси бирида коронавирус аниқланмаган.

Ҳозирда 42 та хонадондаги 162 нафар фуқароларнинг карантин муддати давом эттирилмоқда.

@Olmaliq_shahri