Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.04K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Маҳқумлар билан сайёр суд ва қабул ўтказилди

⚡️ ИИВ Ҳузуридаги ЖИЭД биринчи минтақавий ҳудуд 49-сон Манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар билан Жиноят ишлари бўйича шаҳар суди раиси М.Тўйчиев, Тошкент махсус прокурори Ш.Хусанбоев ва Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) вилоятдаги минтақавий вакили Р.Камалов, колония бошлиғи майор З.Хусанбоев иштирокида сайёр суд ўтказилди.

📌Қабулда маҳкумлар ўртасида инсонпарварлик далолатномаси асосида қилмишига чин кўнгилдан иқрор ва жиноятига пушаймон, колония маъмурияти томонидан ижобий тавсифланган айрим маҳкумларни муддатидан олдин шартли озод қилиш ёки ўталмай қолган жазо муддатини енгилроғи билан алмаштириш “Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73, 74-моддаларининг мазмун моҳияти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Авф этиш тўғрисида”ги Фармони, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий судига ариза ва шикоят бериш тартиби бўйича маҳкумларга тушунча берилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#очиқ_мулоқот

⚡️Ёшлар ишлари агентлиги Олмалиқ шаҳар бўлими ташаббуси билан шаҳримиздаги маҳаллаларда сайёр қабуллар давом этмоқда.

📌Бу галги манзил Маҳмудхўжа Беҳбудий бўлди. Учрашувда 17 нафар ёш ўзларининг хоҳиш-истакларини билдиришди. Шулардан, 9 нафарининг мурожаати жойида ҳал этилди, 4 нафарининг мурожаати тегишли ташкилотларга йўналтирилди ва қолган 4 нафарига ҳуқуқий тушунчалар бериб ўтилди.
Навбатдаги манзил "Янги ҳаёт" маҳалласи.

@Olmaliq_shahri
Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

📍
https://uza.uz/posts/401783

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tube‌‌
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Халқ_таълими #Олмалиқ #Умид_ниҳоллари_2022

🔘Анъанавий “Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларининг Тошкент вилояти босқичи бўлиб ўтди.

📌Мусобақа натижасига кўра, Ангрен шаҳар вакиллари Президент совғаси — “Damas” автомашинаси билан тақдирланди🚗🎁

⚡️Халқ таълими бошқармасининг маълум қилишича, мусобақаларда жами 40 мингдан зиёд ўқувчи ёшлар иштирокчи сифатида қамраб олинди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ ⚡️⚡️Ташаббусли бюджет: 2022 йил 2-мавсуми доирасида овоз бериш жараёни бошланди

Ҳурматли Олмалиқ аҳли!

Ҳудудингизга ўзгартириш киритиш учун қолдирилган таклифларга овоз бериш жараёни 2022 йил 24 август соат 00:00 дан бошланганини мамнуният билан эълон қиламиз!

❗️“Очиқ бюджет” порталида таклиф қолдирдингизми? Демак таклифингиз учун овоз бериш имкониятини бой берманг, овоз тўпланг!

🔺 Сизнинг биргина овозингиз яшаб турган маҳаллангиз ободлиги, равон йўллар, ёруғ кўчалар ва кўплаб ўзгаришларнинг амалга оширилишида катта аҳамиятга эга.

🔹 Фаол бўлинг, ўзгаришлар учун овоз беринг!

👉 https://openbudget.uz
👉
https://ochiqbudjet.uz

📌 Эслатиб ўтамиз: Овоз бериш жараёни 24 август куни соат 00:00 дан бошланади ва 12 сентябргача давом этади.

⤴️ Юқорида “Очиқ бюджет” портали орқали тез ва қулай овоз бериш бўйича видео қўлланмани эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.
Доимий комиссия фаолиятидан

⚡️Кеча Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг Суд-ҳуқуқ масалалари бўйича доимий комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

📌Йиғилишда шаҳардаги ИИБ профилактик ҳисобида турувчи вояга етмаган ёшлар билан олиб борилаётган ишлар ҳолати юзасидан Ёшлар парламенти вакиллари мактаби аъзолари томонидан киритилган таклифлар натижалари таҳлил қилинди. Муҳокамалар натижасида депутатлар томонидан ҳар бир мутасадди ташкилотларга вазифалар белгиланди.

@Olmaliq_shahri
#назорат

Бозорда жамоатчилик назорати давом эттирилмоқда

⚡️Олмалиқ шаҳар "Ойдин" деҳқон бозорида мустақиллигимизнинг 31 йиллиги шодиёнаси арафасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сотуви бўйича арзонлаштирилган савдо ярмаркаси ташкил этилиб, нархлар жамоатчилик томонидан назоратга олинган.

📌 Жумладан, бугун ҳам шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Шермуҳаммад Бегиев бошчилигида нуронийлар, депутатлар, Савдо-саноат палатаси вакиллари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, шаҳар Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш Маркази, ИЖҚК Департаменти ҳамда Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида бирламчи эҳтиёжли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари назоратдан ўтказилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube