Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.04K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
118 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Байрамга тайёргарлик қизғин тусда

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокими, фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2022 йил 22 август кунидаги 11-сонли буйруғига асосан, Олмалиқ шаҳрида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги байрамини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш даврида жамоат тартибини сақлаш ва фавқулодда вазиятлар олдини олиш бўйича давлат қуйи тизимидаги куч ва воситаларнинг шайлигини кўрикдан ўтказиш бўйича саф кўриги ўтказилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#сайёр_тиббий_кўрик
#онлайн

⚡️"Соғлом авлод учун" хайрия жамоат фонди Тошкент вилояти ижтимоий патронаж бригадаси, шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда Тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида шаҳримизда хотин-қизлар учун сайёр тиббий кўриклар ташкил этилмоқда.

📌 Ҳафта давомида ушбу тиббий кўриклар 1,2-секторларда юқори даражада ташкил этилиб, 300 нафардан зиёд хотин-қизлар қамраб олинди. Шунингдек, аёлларга бепул дори-дармон воситалари тарқатилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Тадбиркорлик субъектлари ўрганилмоқда

⚡️Шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ш.Абдулхаев саноат ҳудудида жойлашган “Циркечи Таштекстил” МЧЖ хорижий корхонаси, “Ишонч Интертраде” хусусий корхонаси, “Чамбил” МФЙ ҳудудида жойлашган “Смоотҳ Лиcориcе” МЧЖ, “Зарбулоқ” МФЙ ҳудудида жойлашган "Мирзаахмедов Бизнес Плус" МЧЖ корхоналари фаолияти билан танишиб, ишлаб чиқариш фаолияти яқиндан ўрганилди.

📌 Ўрганиш жараёнида давлатимиз томонидан экспорт фаолиятини амалга ошириш учун берилаётган кўплаб имтиёзлар тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди. Хусусан, Европа Иттифоқи давлатларига юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларини 70 фоизгача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиш тизимини жорий қилиш тўғрисида ҳамда қўшни давлатларга экспорт қилинган юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларини 50 фоизгача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиш тизимини жорий қилиш тўғрисидаги қарорлар бўйича табиркорларга тушунча берилди.
Такрорий номланишларга йўл қўйилмайди

⚡️"Давлат тили" тўғрисидаги Қонуннинг ижроси ва топономик объектларга ном бериш бўйича Олмалиқ шаҳар комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

📌 Йиғилишда Пискент туманидан Олмалиқ шаҳрига ўтган кўчаларнинг такрорий номланиши учраётгани боис, кўчаларга бошқа ном бериш масаласи муҳокама қилинди. Йиғилишни комиссия раиси Музаффар Шанаев олиб борди ва Пискент тумани "Намуна" МФЙ кўчалари фаоллари томонидан берилган таклифларни ўқиб эшиттирди. Тингланган таклифларнинг айримлари маъқулланди, тегишли қисмлари бўйича эса комиссия аъзоларининг таклифлари билдирилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube