Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.06K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
112 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Ёшларни бўш вақти, eтакчининг иш вақти

⚡️Куни кеча Ёшлар ишлари агентлиги Олмалиқ шаҳар бўлими ҳамда "Саховат" маҳалласи ёшлар етакчиси Ф.Тилавова ташаббуси билан маҳалла ҳудудида уюшган ва уюшмаган ёшлар учун шашка бўйича мусобақа ташкил этилди.

📌Мусобақада 40 нафардан ортиқ ёшлар қатнашишди ва якунда энг кучлилар ғолибликни қўлга киритиб, қимматбаҳо совғалар соҳибига айланишди.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҳоким_ёрдамчиси_фаолиятидан

⚡️ Олмалиқда яна бир хусусий клиника фаолият бошлади

📌 Батафсил: Нурафшон ТВ лавҳасида.

@Olmaliq_shahri
#маърифат_соати

⚡️Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси, шаҳар "Рамазони шариф" жомеъ масжиди ҳамда шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида шаҳардаги 49-сонли манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга "Инсон жиноятчи бўлиб туғилмайди" мавзусида "Маърифат соати" ташкил этилди.

🔰Маърифат соатида соҳа мутахассислари томонидан бугунги тараққиёт босқичида тинчлик ва осойишталик ҳукм сурган, фуқароларнинг эркин, фаровон ҳаёт кечиришлари учун зарур шарт-шароитлар яратилганлиги, уларни ҳуқуқ ва эркинликларининг асосий кафолати сифатида қонун устиворлиги таъминланаётган мамлакатимизда эзгу ва хайрли ишлар амалга оширилаётганлиги тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

@Olmaliq_shahri
#ўрганиш

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокимининг Давлат тили бўйича маслаҳатчиси Музаффар Шанаев томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 февралдаги “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш тўғрисида”ги 61-сонли қарори ижроси юзасидан жойларда олиб борилаётган ишлар ҳолати билан танишиш мақсадида шаҳар касб-ҳунар мактаби, Ш.Рашидов ва Бобур МФЙларида ўрганиш ўтказилди.

@Olmaliq_shahri
#спорт

⚡️Ёшлар ишлари агентлиги Олмалиқ шаҳар ёшлар етакчилари, шаҳар спорт бўлими ҳамкорлигида шаҳримизнинг "Болажон" истироҳат боғида ёшлар ўртасида шахмат бўйича мусобақа ташкил этилди.

📌Мусобақада умумий 50 нафардан зиёд ёшлар қатнашди ва энг кучлилар сараланиб, муносиб тақдирланди.

Маълумот учун, 2026 йилдаги 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси Ўзбекистонда ўтказилади.

@Olmaliq_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўлимдаги ҳунарим билан ўз-ўзимни банд қилдим

⚡️"Дўстлик" маҳалласининг
"Дўстлик" кўчаси 58А-хонадонда яшовчи Ўғилой Азимова ҳам ўтган йили субсидия асосида тикув машинаси олган эди. Бугунги кунда хотин-қизлар учун либослар тикиб, хусусий фирмага топширмоқда.

@Olmaliq_shahri
#Муҳим_хабар

⚡️Президент Шавкат Мирзиёев “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунни имзолади

Қонун вазирлик ва идоралар мутахассислари, хорижий экспертлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида тайёрланди. Қонун 10 та боб ва 64 та моддадан иборат.

Мазкур қонун Ўзбекистонда ижро ҳокимияти функцияларини амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотларидаги 118 мингдан ортиқ давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолияти билан боғлиқ барча муносабатларни ягона қоидалар асосида тартибга солади.

▪️Бундан буён давлат фуқаролик хизмати татбиқ этиладиган барча вазирлик ва идораларда ходимларни ишга қабул қилиш, фаолияти самарадорлигини баҳолаш, уларни хизмат поғоналарида ўстириш, рағбатлантириш ёки интизомий жазолаш ва хизматни тугатиш масалаларида ҳар хил ёндашувларга барҳам берилади.

Қонун билан давлат фуқаролик хизмати соҳасида ваколатли орган этиб — Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги белгиланди.

@Olmaliq_shahri
#Эл_азиз_инсон_азиз
#Обод_маҳалла
#очиқ_мулоқот

⚡️Айни дамда Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов ва шаҳар прокурори Абдумалик Қулдашев жорий йил "Обод маҳалла" дастурига тушган "Дўстлик" МФЙ аҳолиси билан мулоқот ўтказмоқда.

@Olmaliq_shahri