Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.97K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#ўрганиш

⚡️Олмалиқ шаҳрига бириктирилган республика вакили Зуҳриддин Саттаров ва шахар ҳокимининг биринчи ўринбосари Шермуҳаммад Бегиев томонидан "Олмалиқсой" ва "Саховат" МФЙларида янги ташкил қилинаётган тадбиркорлик субъектлари ўрганилди.

@Olmaliq_shahri
#миллатлараро_тотувлик

Халқлар дўстлиги куни шаҳримизда кенг нишонланди

⚡️Шаҳримиздаги 8-сонли Мусиқа мактабида шаҳар ҳокимлиги, РМММ шаҳар бўлинмаси ва шаҳар Маданият бўлими ҳамкорлигида 30 июль - Халқлар дўстлиги куни муносабати билан "Халқлар дўстлиги - юрт бойлиги" номли маънавий-маърифий тадбир доирасида шаҳримиздаги турли миллат вакиллари учун концерт дастури ташкил этилди.

♻️ Байрам тадбирида шаҳримиздаги миллий маданият марказлари ходимлари ижросида дўстликни, бирдамликни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар, гўзал рақслар ижро этилиб, шаҳар ҳокими, шаҳар Маънавият ва маърифат Кенгаши раиси Қобил Хамдамов томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

📌 Бу каби тадбирлар жамиятни, айниқса ёшларни турли миллатлар тили, маданияти, урф-одати, анъана ва қадриятларини асраш ва ҳурмат қилишга ундайди, жаҳонда самимий дўстлик ғояларини тарғиб қилиш ва тараннум этишга хизмат қилади.

@Olmaliq_shahri
#Президент_қарори

“Табаррук зиёрат” туризм концепцияси тасдиқланди

“Туркий давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–338-сон, 29.07.2022 й.) қабул қилинди

📝 Қарор билан туркий дунё доирасида “Табаррук зиёрат” туризм концепцияси тасдиқланди.

🔰 2023 йилдан ҳар 2 йилда 1 маротаба:

▫️май ойининг учинчи декадасида Марғилон шаҳрида “Марғилон ипак матоларининг халқаро бозордаги аҳамияти” мавзусида кўргазма ва илмий-конференция;
▫️июнь ойининг биринчи декадасида “Лаванда” фестивали;
▫️июль ойида талабалар ва ёшлар учун Халқаро “Turksoy” ташкилоти билан ҳамкорликда “Туркий тилли ёшлар” халқаро фестивали;
▫️август ойининг учинчи ҳафтасида туркий давлатларнинг тадбиркорлари, ОАВ, журналист ва блогерлар учун “Табаррук зиёрат” халқаро медиатури ва унинг доирасида “B2B” форматида учрашувлар ташкил этилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/pdfs/6137065
⚡️“Yosh kitobxon” tanlovining bosqichlari va o‘tkazilish muddatlari bilan tanishing!

Birinchi bosqich
— tanlovning arizalar qabul qilish va mahalla bosqichi bo‘lib, unda tanlovda ishtirok etish istagini bildirgan yoshlardan arizalar qabul qilinadi va ishtirokchilar test sinovi asosida saralanadi.

Tanlovga arizalar 1-sentabrga qadar @yoshkitobxon_bot orqali onlayn qabul qilinadi. Test sinovi sentabr oyining ikkinchi o‘n kunligida o‘tkaziladi. Unda ariza topshirgan yoshlar ilmiy-ommabop, o‘zbek va jahon adabiyotiga, buyuk adiblarimiz hayoti va ijodiga oid 25 ta test savollariga javob berishadi.

Ikkinchi bosqich — tanlovning sektor bosqichi bo‘lib, oktabr oyining birinchi o‘n kunligida o‘tkaziladi, unda ishtirokchilar ilmiy-ommabop, o‘zbek va jahon adabiyotiga, buyuk adiblarimiz hayoti va ijodiga oid 40 ta test savollariga javob berishadi.

Uchinchi bosqich — tanlovning tuman (shahar) bosqichi bo‘lib, oktabr oyining uchinchi o‘n kunligida 2 ta shart asosida (“Tezkor savol-javob” va “Badiiy asarlar bilimdoni”) o‘tkaziladi.

To‘rtinchi bosqich — tanlovning hududiy (Qoraqalpog‘iston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar) bosqichi bo‘lib, noyabr-dekabr oylari davomida 2 ta shart asosida (“Tezkor savol-javob” va “Badiiy asarlar bilimdoni”) o‘tkaziladi.

Beshinchi bosqich — tanlovning Respublika bosqichi bo‘lib, dekabr oyining ikkinchi o‘n kunligida teletanlov shaklida, quyidagi 5 ta shart asosida o‘tkaziladi:
1-shart. “Badiiy asarlar bilimdoni” sharti.
2-shart. “Tezkor savol-javob” sharti.
3-shart. “Buyuk mutafakkir va adib” sharti.
4-shart. “She’riyat” sharti.
5-shart. “Insho yozish” sharti.

@alisher_sadullaev
#тайинлов

Танишинг:

⚡️Абдулхаев Шерзод Рахимжон ўғли 2022 йил 2 августдан Олмалиқ шаҳар ҳокими ўринбосари - инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи в.б. лавозимига тайинланди.

📌 Шерзод Абдулхаев мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасининг инвестиция дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Ш.Абдулхаев 1991 йил Тошкент вилояти, Пискент туманида туғилган. Маълумоти - олий. 2015 йил Тошкент Давлат аграр университети кундузги бўлимини тамомлаган.

📌Маълумоти бўйича мутахассислиги - Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки қайта ишлаш технологияси менежменти.

Оилали, 1 нафар фарзанднинг отаси.

@Olmaliq_shahri
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

📍https://uza.uz/posts/395178

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tube‌‌
Хизмат сафарлари тўғрисидаги низом тасдиқланди

📍
https://uza.uz/posts/395188

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tube‌‌
#фуқаролар_ташаббуси
#ўрганиш

"Металлург" кўчаси ички йўлакларига бетон қопламалари ётқизилмоқда

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов бугун "Боғаро" МФЙ, "Металлург" кўчасида бўлиб, йўлакларга бетон қопламаси ётқизилиши жараёни билан яқиндан танишди. Ўрганиш давомида ҳоким қурувчилар билан ишларнинг сифатли ва ўз муддатида якунланиши бўйича суҳбатлашиб, тегишли тавсияларини бериб ўтди.

📌 Маълумот ўрнида айтиш жоизки, бу жараён фуқароларнинг "Очиқ бюджет" портали орқали билдирилган ташаббуслари билан олиб борилаётган ишлар бўлиб, лойиҳага бюджетдан 600 млн сўм маблағ ажратилган.

❇️ Шаҳар Ободонлаштириш бошқармасининг буюртмасига кўра "Томчи бизнес" МЧЖ билан тузилган 538 млн сўмлик шартномага асосан бугунги кунда "Металлург" кўчаси ички йўллари равон бўлишига эришилмоқда.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube