Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.03K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
118 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#бандлик

Бўш иш ўринлари бўйича "меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги бошчилигида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан бугун "Металлург" маданият саройи ҳовлисида ташкил этилган "меҳнат ярмаркаси"да 22 та корхона 3000 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

📌 Бўш иш ўринларининг 100 таси ўрта-махсус, 130 таси олий маълумот, 70 таси ўрта таълимни талаб этади. Ярмаркада 250дан ошиқ фуқаролар иштирок этмоқда.
Олмалиқ шаҳрига Республика ташкилотидан бириктирилган Республика вакили Зуҳриддин Сатторов, шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Шермуҳаммад Бегиев, шаҳар ҳокими ўринбосари Соҳиб Аҳмедов ярмарка жараёнида иштирок этиб, фуқароларнинг саволларига батафсил жавоб беришмоқда.

@Olmaliq_shahri
#очиқ_мулоқот

Мутасаддилар тадбиркорлар билан мулоқотда

⚡️Тошкент вилояти прокурори ташаббуси билан вилоят прокурори бўлим бошлиғи Шерали Зуннурбоев, шаҳар прокурори Абдумалик Кулдашев томонидан 2-сектор штабида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилмоқда.

📌 Очиқ мулоқот давомида шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Бегиев ҳам иштирок этиб, сектор мутасаддилари билан тадбиркорларнинг тингланган муаммо ва таклифлари тегишли ташкилотлар томонидан ижро этилиши назоратга олинмоқда.

@Olmaliq_shahri
#тезкор

🌧 29 июлдан 1 августгача бўлган муддатда кучли ёмғир ёғиши сабаб, Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрининг тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

@Olmaliq_shahri
#расмий_муносабат
#суд_ҳукми

⚡️Жорий йилнинг 27 июль куни ижтимоий тармоқларда "Ойдин" деҳқон бозорида "патта пули йиғувчи" вазифасида ишловчи Қаҳҳор Икромовнинг бозордаги савдо қилувчи аёлни ҳақоратлагани бўйича видеолар тарқалган.

Мазкур ҳолат Олмалиқ шаҳар ИИБ томонидан тезкор назоратга олиниб, терговда йиғилган ҳужжатларга асосан, Жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар суди ҳукми билан айбдор Қаҳҳор Икромовга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан 15 сутка озодлик маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Савдо қилувчи аёл Шоҳида Ирисметова Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 21-моддасига асосан огоҳлантириш билан чекланди.

@Olmaliq_shahri
#акция

Оилаларга маърифат улашилди

⚡️Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижроси бўйича аҳоли ўртасида китобхонлик маданиятини кучайтиришга қаратилган “Оилаларга маърифат улашиб” акцияси доирасида "Китоб - маънавий озуқа манбаи" шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.

📚Акция доирасида "Саховат" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Эргашовлар хонадонига ташриф буюриб, маънавий озуқа олишлари учун бадиий китоблар тақдим этилди.

Соҳа мутахассислари томонидан ёшларга китоб ҳаётда беминнат устоз эканлиги таъкидланиб, келажакда орзу ва мақсадларга етиш йўлида кўплаб китоблар мутолаа қилиш зарурлиги айтиб ўтилди.

@Olmaliq_shahri
#ёз_ўтмоқда_соз

Шоу-концерт энди оромгоҳда!

⚡️Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан "Олмалиқ КМК" АЖ тасарруфидаги "Металлург" болалалар соғломлаштириш оромгоҳида "Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз, ҳал қилувчи кучимиз ёшлар!" мавзусида шоу концерт ўтказилди.

🎼 Унда шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси Саидакбархўжа Ўринбоев иштирок этиб, ўзи томонидан шоу концерт дастурини намойиш этди.

Концерт кўтаринки руҳда ташкил этилиб, ёшларда ўзгача руҳ ва шижоат бахш этди.

@Olmaliq_shahri
#расмий_муносабат

⚡️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 августдаги “Кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 237-сонли қарорига асосан, шаҳар ҳокимлиги томонидан 2019 йил 19 декабрдаги 01-8/633-сонли ва 2022 йил 11 февралдаги 5/172-сонли хати асосида "Металлурглар" кўчаси 66-уй, 74-хонадонга таъқиқ қўйилган.

Фуқаро Кожевин Виктор Дмитриевич шаҳар ҳокимлигига мурожаат қилиб, хусусий мулки бўлган "Металлурглар" кўчаси, 66-уй, 74-хонадонга шаҳар ҳокимлиги томонидан қўйилган таъқиқни ечишни сўраган.
Фуқаронинг мурожаатига асосан шаҳар ҳокимлиги томонидан тегишли мутахассислар яшаш манзилига чиқиб ўзи ва қўшнилари иштирокида суҳбат ўтказилди.

Суҳбат жараёнида фуқаро ушбу манзилда ёлғиз ўзи яшаб келишини, Маҳалла фуқаролар йиғини томонидан озиқ-овқат ва моддий ёрдам олиб турганлигини, яқин қариндошлари йўқлигини маълум қилди. Фуқародан хонадонга қўйилган таъқиқни ечиш сабаби сўралганда, Алфия исмли аёл келиб ундан хабар олиб турганлигини, ҳеч қандай қариндошлик алоқалари йўқлигини, шу аёлга ҳужжатлаштириб бериш ниятида эканлигини таъкидлаб ўтди.

Фуқаро билан суҳбат жараёнида муомалага лаёқатли эканлигига шубҳа туғилганлиги боис, ҳамда фуқарони турар жойсиз қолиш эҳтимоли борлиги ва бегона шахслар томонидан ғаразли мақсадда хонадонни ўзлаштирилишини олдини олиш мақсадида ишчи гуруҳ томонидан хонадонга қўйилган таъқиқни ечиш масаласи рад этилди.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Меҳр_қолур

Ёшлар парламенти вакиллари ҳашарда!

⚡️Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши қошидаги Ёшлар парламенти вакиллари мактаби аъзолари «Меҳр қолур..» акциясини давом эттирмоқда.

Бу гал улар «Қалмоққир» маҳалласидаги Валижон отанинг хонадонида меҳмонда!

@Olmaliq_shahri