Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.04K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
118 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#доимий_комиссия
#қурилиш

"Янги Олмалиқ" мастер плани ва "Обод маҳалла-2023" дастлабки муҳокамалар марказида

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда 2023 йилда "Обод маҳалла" дастурига маҳаллаларни танлаш бўйича ишчи гуруҳи фаолияти якунлари ва қурилиши режалаштирилаётган "Янги Олмалиқ" лойиҳаси мастер-планини дастлабки тарзда кўриб чиқиш масалалари кўриб чиқилди. Ушбу масалалар бўйича тугал қарорларни Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг сессияси қабул қилади.

@Olmaliq_shahri
Мактаб ва коллеж битирувчилари ҳамда шаҳримиздаги ишсиз фуқаролар диққатига!

Бугун, соат 10-00 дан бошлаб, "Металлург" маданият саройи ҳовлисида бўш иш ўринлари бўйича "меҳнат ярмаркаси" ташкил этилади.

Барчангизни ярмаркага таклиф этамиз.

@Olmaliq_shahri
#бандлик

Бўш иш ўринлари бўйича "меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги бошчилигида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан бугун "Металлург" маданият саройи ҳовлисида ташкил этилган "меҳнат ярмаркаси"да 22 та корхона 3000 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

📌 Бўш иш ўринларининг 100 таси ўрта-махсус, 130 таси олий маълумот, 70 таси ўрта таълимни талаб этади. Ярмаркада 250дан ошиқ фуқаролар иштирок этмоқда.
Олмалиқ шаҳрига Республика ташкилотидан бириктирилган Республика вакили Зуҳриддин Сатторов, шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Шермуҳаммад Бегиев, шаҳар ҳокими ўринбосари Соҳиб Аҳмедов ярмарка жараёнида иштирок этиб, фуқароларнинг саволларига батафсил жавоб беришмоқда.

@Olmaliq_shahri
#очиқ_мулоқот

Мутасаддилар тадбиркорлар билан мулоқотда

⚡️Тошкент вилояти прокурори ташаббуси билан вилоят прокурори бўлим бошлиғи Шерали Зуннурбоев, шаҳар прокурори Абдумалик Кулдашев томонидан 2-сектор штабида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилмоқда.

📌 Очиқ мулоқот давомида шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Бегиев ҳам иштирок этиб, сектор мутасаддилари билан тадбиркорларнинг тингланган муаммо ва таклифлари тегишли ташкилотлар томонидан ижро этилиши назоратга олинмоқда.

@Olmaliq_shahri
#тезкор

🌧 29 июлдан 1 августгача бўлган муддатда кучли ёмғир ёғиши сабаб, Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрининг тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

@Olmaliq_shahri
#расмий_муносабат
#суд_ҳукми

⚡️Жорий йилнинг 27 июль куни ижтимоий тармоқларда "Ойдин" деҳқон бозорида "патта пули йиғувчи" вазифасида ишловчи Қаҳҳор Икромовнинг бозордаги савдо қилувчи аёлни ҳақоратлагани бўйича видеолар тарқалган.

Мазкур ҳолат Олмалиқ шаҳар ИИБ томонидан тезкор назоратга олиниб, терговда йиғилган ҳужжатларга асосан, Жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар суди ҳукми билан айбдор Қаҳҳор Икромовга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан 15 сутка озодлик маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Савдо қилувчи аёл Шоҳида Ирисметова Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 21-моддасига асосан огоҳлантириш билан чекланди.

@Olmaliq_shahri