Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
117 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#ўрганиш
#жараён

⚡️Шаҳар ҳокимининг навбатдаги ўрганиш манзили Олмалиқ шаҳридаги реконструкцияга тушган ва қўшимча бинолар қурилаётган ижтимоий объектлар бўлди.

📌 Ўрганиш давомида 1-давлат мактабгача таълим ташкилоти, 14- ҳамда 10-умумтаълим мактабларидаги қурилиш жараёнлари кўздан кечирилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
⚡️РАСМАН: мактаб формаси 2025 йилдан мажбурий бўлади. Рўмол ўрашга рухсат берилади

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов ягона мактаб формаси бўйича баёнот берди. Унда айтилган муҳим гаплар:

Биринчидан, мослашув жараёнини ҳисобга олиб ягона мактаб формаси 2025 йилгача босқичма-босқич жорий этиб борилади.

Яъни, 2022 йил сентябрь ойидан ота-оналарга ягона мактаб формасини харид қилиш мажбурий талаб сифатида қўйилмайди ва формани ҳали харид қилмаган ўқувчиларга нисбатан ҳеч қандай эътирозлар билдирилмайди.

Иккинчидан, миллий қадриятларимизни инобатга олиб ўқувчи-қизларимизнинг мактабга очиқ рангдаги миллий рўмолни бошнинг орқа томонидан ўраган ҳолда келишларига рухсат берилади.

Учинчидан, ўқувчи-қизларнинг либослари, яъни юбка ва кофта енгларининг узунлиги борасида ҳам айрим тушунмовчиликлар бўлмоқда.
Таъкидлаш жоиз, тасдиқланган ўлчамларда энг минимал узунлик белгиланган. Яъни ўқувчи-қизларнинг юбка ва кофта енгларининг узунлигини узайтиришга рухсат берилади, аммо белгиланган ўлчамдан калта бўлиши мумкин эмас.

Тўртинчидан, маҳаллий ҳокимликлар томонидан кам таъминланган оилаларга маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан мактаб формасини сотиб олинишига кўмак берилади.

Шунингдек, мактаб формасини тегишли тадбиркорлардан харид қилиш бўйича мактаб маъмурияти томонидан мажбурлаш ҳолатига йўл қўйилмайди.


👉 @xushnudbek 👈
Ҳунармандчилик билимлари кеча ва бугун

⚡️Шаҳримиздаги "Ўлкашунослик" музейида "Open Air Fest" ҳамда "Музейда тун" лойиҳалари асосида "Ҳунармандчилик билимлари кеча ва бугун" номли кўнгилочар тадбир бўлиб ўтди.

📌Тадбирда "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"да турган фуқаролар ҳамда фаол ҳамшаҳарларимиз иштирок этди.

❇️ Шунингдек, тадбирда ҳунармандчиликка оид маҳорат дарслари ҳам ўрин олган бўлиб, унда катта-ю кичик бирдек иштирок этди. Бундан ташқари тадбирда бўлган меҳмонлар музей экспонатлари билан ҳам яқиндан таништирилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Миллий қадриятларимиз - бебаҳо бойлигимиз

⚡️Шаҳримизнинг 1-секторига қарашли "Қалмоққир" маҳалласи Кукиевлар хонадонида "Миллий қадриятларимиз-бебаҳо бойлигимиз", "Фарзанд тарбиясида оиланинг ўрни", "Қайнона-онам", "Ажрим-ечим эмас" мавзуларида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

📌Тадбирга "Оқила аёллар" гуруҳи аъзолари, маҳалла фаоллари, ёш қизалоқлар таклиф этилиб, маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари томонидан бадиий чиқишлар намойиш этилди.

Миллий қадриятларимиздан "келинсалом", "бешиксолди" удумларининг моҳиятлари саҳна кўринишлари орқали очиб берилиб, ёши улуғ онахонлар, ёшлар жўрлигида ялла-ю қўшиқлар ижро этилди. Миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш, уларни асрлар оша авлодларга етказиш барчамизнинг вазифамиз!

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Тадбиркорлик субъектлари билан самарали мулоқот тизимини жорий этиш ва уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

📍 https://uza.uz/posts/393616

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tube‌‌
#дастлабки_муҳокама
#экология

Экилган дарахтларнинг кейинги тақдири нима бўлаяпти?

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутатлари навбатдаги сессия муҳокамасига киритилиши кутилаётган масалалар бўйича дастлабки муҳокама ўтказдилар. Жумладан, шаҳар Экология инспекциясининг ҳисоботи ва шаҳарда "Яшил макон" умуммиллий ҳаракатини амалга ошириш бўйича қилинган ишлар юзасидан шаҳар ҳокимлиги қурилиш мажмуасининг ҳисоботи дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

@Olmaliq_shahri
#доимий_комиссия
#суд_ҳуқуқ

Мурожаатлар билан ишлашда ва жиноятчиликнинг олдини олишда сусткашликка йўл қўйганлар сессияда муҳокама қилиниши кутиляпти

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш бўйича доимий комиссиясининг сессияга қадар дастлабки муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олмалиқ шаҳридаги Халқ қабулхонасининг ахбороти ва шаҳар ИИБ бошлиғи ўринбосарининг 6 ойлик ҳисоботи дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

@Olmaliq_shahri