Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
118 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Хотин-қизларга кредит ажратиш бўйича муҳокама бўлиб ўтмоқда

⚡️"Аёллар дафтари" га тадбиркорлик қилиш истаги билан киритилган хотин-қизлар "Халқ банки" томонидан имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича муҳокама йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

📌Унда "Халқ банки" шаҳар филиали бошқарувчисиниг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари З.Тошпўлатова, Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис Л.Кулмуратова томонидан ҳар бир маҳалла хотин-қизлар фаоли иштирокида тадбиркорликни бошлаш учун ариза киритган аёллар билан суҳбат ўтказилиб, кредит ажратилиш жараёни тўғрисида батафсил маълумотлар берилмоқда.

@Olmaliq_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#спорт

⚡️Олмалиқ шаҳрида стрит воркоут бўйича "Ёз-2022" спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада 12, 18 ёшлилар ўртасида 70 дан ошиқ спортчилар иштирок этишди.

@Olmaliq_shahri
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ичимлик суви тармоқларида таъмирлаш ишлари амалга оширилаётганда сув транспортда етказиб берилади

“Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–784-сон, 22.07.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонунга кўра, истеъмолчиларнинг сифатли ичимлик суви билан таъминланиши кафолатланади.

🏢 Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

➡️ Ҳар қандай ташкилотлар ичимлик суви таъминоти ташкилоти сифатида фаолиятни амалга ошириши мумкин.

Ичимлик суви таъминоти ташкилотлари истеъмолчининг ҳаётига, соғлиғига ҳамда мол-мулкига моддий ва маънавий зарар етказганлик учун жавобгар бўлади.

☑️ Истеъмолчилар ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматларнинг узлуксиз ва хавфсиз кўрсатилишини, шунингдек ўз ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига хавф туғдирмайдиган сифатга ва миқдорга эга бўлган ичимлик суви берилишини шартнома шартларига мувофиқ талаб қилиш ҳуқуқига эга.

🔰Ичимлик суви иншоотлари сув таъминоти даражаси бўйича қуйидаги тоифаларга бўлинади:

▫️І тоифа – хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони 50 мингдан ортиқ;
▫️ІІ тоифа – хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони 5 мингдан 50 минггача;
▫️ІІІ тоифа – хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони 5 минггача.

❗️Ичимлик суви эпидемиологик, радиациявий ва кимёвий жиҳатдан хавфсиз бўлиши керак.

Ичимлик суви сифатининг таҳлили ичимлик суви таъминоти ташкилотларининг лабораторияларида амалга оширилади.

🔘 Ичимлик суви қуйидаги ҳолларда транспортда етказиб берилади:

🔸ичимлик суви таъминоти ташкилотининг тармоқлари мавжуд бўлмаган ҳудудларга;
🔸ичимлик суви қувурларидаги ва ичимлик суви таъминоти тармоқларининг бошқа иншоотларидаги авариялар чоғида;
🔸ичимлик суви таъминоти тармоқларида таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилаётганда;
🔸фавқулодда вазиятларда.

🗓 Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар учун тўловлар халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари томонидан тасдиқланади ва ОАВда эълон қилингандан кейин 15 кундан сўнг кучга киради.

Қонун расмий эълон қилинган кундан уч ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ўзбекистонда вабо касаллигига қарши қандай профилактик ишлар амалга оширилмоқда?

📍 https://uza.uz/posts/392544

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tube‌‌
#эълон

📌Сўнгги кунларда Тошкент вилоятида кўплаб давлат активлари оммавий савдоларга чиқарилмоқда.

🔹Эътиборлиси, ушбу активлар очиқ ва шаффоф электрон онлайн савдоларга қўйилганлиги сабабли, уларни инсон омили аралашувисиз сотиб олиниши мумкин.
Бизнес бошлаш ёки бизнесини кенгайтириш ниятида бўлган тадбиркорлар қуйидаги 👇👇ҳавола орқали (https://e-auksion.uz/lots?group=5&index=1&page=1&lt=0&at=0&order=0&region=2) Тошкент вилоятидаги савдода турган давлат активлари билан танишиб, сотиб олишингиз мумкин!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#жараён

⚡️Бугун, 25 июлдан бошлаб Олмалиқ шаҳридаги МФЙ раисларининг малакаларини ошириш бўйича Чирчиқ Давлат Педагогика Университетида 6 кунлик ўқув курслари жараёни бошланди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#ўрганиш

Кўчалардаги антисанитар ҳолатлар назоратда

⚡️Олмалиқ шаҳар Санитария ва эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ходимлари томонидан "Дўстлик" МФЙ Амангелди ва Низомиддинов кўчаларидаги оқова сув ташлаш ҳолати ўрганилди.

📌 Ўрганиш давомида 13 та хонадонда маиший окова сувни кўчага оқизиш ҳолати аниқланиб, хонадон эгаларига антисанитар ҳолатни бартараф этиш юзасидан ёзма огоҳлантириш берилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Forwarded from my.gov.uz
⚡️Abituriyentlar, vaqt oz qoldi! Shoshiling❗️

📝 Hukumat qarori bilan 2022-2023-o‘quv yili uchun qabul muddati uzaytirilib, abituriyentlarni my.gov.uz orqali onlayn ro‘yxatga olish ham joriy yilning 27-iyuliga qadar (27-iyul kuni ham) davom etadigan bo‘ldi.

Bu muddat ichida abituriyentlar o‘z ma’lumotlarini o‘zgartirishlari, chet tilidan milliy yoki xalqaro sertifikatga ega bo‘lishsa, u haqdagi ma’lumotlarini ham tizimga bemalol kiritishlari mumkin.

☎️ Xizmat yuzasidan savollaringiz bo‘lsa, 1242 raqamiga haftaning istalgan kuni, 24 soat davomida qo‘ng‘iroq qiling!

📹 Quyida my.gov.uz orqali oson va qulay ro‘yxatdan o‘tish tartibi bilan tanishtiramiz:

https://youtu.be/5sbkXYjuI9A
Энг муносиблар тақдирланди

⚡️Бугун Олмалиқ шаҳар сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ва Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари томонидан вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ташаббуси билан биринчи ярим йил ҳолатига кўра фахрли ўринларни эгаллаган "Олмалиқсой", "Кимёгар", И.Каримов, Муқумий маҳаллалари ёшлар етакчиларининг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди.

📌 Ҳозирча, бу илк натижалар. Бундан кейин ҳам муносибларни тақдирлаш давом этади. Олға, ёшлар!

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube