Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.03K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#профилактика

Шаҳар ҳудудидаги ноқонуний фойдаланилаётган қурилмалар олдириб ташланмоқда

⚡️Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов бошчилигида сектор раҳбарлари - ИИБ, Миллий гвардия, ФВБ, СЭО ва ЖСБ раҳбарлари ҳамкорлигида "Ойдин" деҳқон бозори ва шаҳар кўчаларида ўрганиш ишлари олиб борилди.

📌Ўрганиш давомида аниқланган ноқонуний, яъни, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид равишда фаолият юритаётган фуқароларга ҳуқуқий тушунча ва тавсиялар берилиб, турли қурилма ва пешлавҳалар олдириб ташланди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#Давлат_хизматлари_регламент

Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби

⚠️ Хизмат: болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш

🙎‍♂️ Хизматдан фойдаланувчилар:

Жисмоний шахслар

🔄 Хизматни кўрсатиш тартиби:

1. Ота-оналар, уларнинг ўрнини босувчи шахслар (фарзандликка олувчилар, васийлар ва ҳомийлар), болаларнинг яқин қариндошлари (бобоси, бувиси, вояга етган акаси ёки опаси) ёки учинчи шахслар (ариза берувчилар) йўлланмалар олиш учун давлат хизматлари марказларига ўзлари келиб мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) да рўйхатдан ўтади.

Давлат хизматидан комплекс тарзда фойдаланиш учун ФҲДЁ органига туғилишни қайд этиш билан бир вақтда мурожаат қилишлари ҳам мумкин.

2. Сўровнома тўлдирилиб, автоматик равишда Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимига юборилади.

3. Тегишли ташкилот ва гуруҳда бўш ўрин бўлганда – йўлланма шакллантирилади, бўш ўрин бўлмаганда – сўровнома тегишлича умумий ёки имтиёзли рўйхатга киритилади ҳамда хабарнома шакллантирилади.

🔘 Имтиёзли рўйхатга киритиладиган болалар контингенти:

● I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;
● кўп болали оилаларнинг болалари;
● етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
● “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари;
● контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари;
● талабалар ва педагогларнинг болалари;
● акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар;
● кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар.

Ариза берувчи болаларни ташкилотга қабул қилишни йўлланма шакллангандан сўнг 15 иш куни мобайнида расмийлаштирмаган тақдирда, йўлланма ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

🗓 Хизматни кўрсатиш муддати:

1 иш кунида

Хизмат нархи:

Бепул

📋 Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (319-сон, 20.05.2021 й.)

Тошкент вилояти Адлия бўлими.

Каналга уланиш:
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

⚡️Ўзини "пожарнийданмиз" дея махсус формада аҳолидан пул йиғиб юрган фирибгарлар пайдо бўлган.

Эҳтиёт бўлинг! Алданиб қолманг!

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#сайлов

Шаҳар Кенгаши депутатлигига бўшаб қолган ўринлар учун бўлиб ўтган сайлов натижалари

⚡️Жорий йилнинг 17 июль куни Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг бўшаб қолган 3-,8-,11-,28-сайлов округлари депутатлигига сайлов бўлиб ўтди. Халқ депутатлари шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссияси раиси Баҳодир Дусимбетовнинг ушбу сайловлар якунлари тўғрисидаги қарорига кўра қуйидаги номзодлар депутатликка сайланди:

3-сайлов округига ЎзЛиДеП аъзоси, шаҳар “Тоза ҳудуд” корхонаси филиали рахбари Турғунбоев Абдурахмон Илхомиддин ўғли (1987 йил туғилган);

11-сайлов округига Ўзбекистон Экология партияси аъзоси, шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Рахимов Қудратжон Комилович (1979 йил туғилган);

28-сайлов округига Ўзбекистон МТДП аъзоси, 19-сонли умумтаълим мактаби директори Қодирова Севар Назруллаевна (1965 йил туғилган).

"Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашига депутатлар сайлови бўйича айрим сайлов округларида такрорий овоз беришни ўтказиш тўғрисида"ги 10-сонли қарорга кўра 8-сайлов округидаги депутатликка номзодлардан биронтаси ҳам сайланиш учун зарур бўлган овозларни тўплай олмаганлиги боис, жорий йилнинг 31 июль куни такрорий сайлов ўтказиладиган бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 59 -моддасига мувофиқ такрорий овоз бериш сайлов округи бўйича энг кўп овоз олган икки нафар номзод (Ш.А.Раимкулов ва Д.Д.Каримов) бўйича ўтказилади.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланади. Асосий мавзу - экин ерлари ва томорқадан самарали фойдаланиш орқали озиқ-овқат етиштиришни ва аҳоли даромадларини кўпайтириш. Шу билан бирга ғаллани етиштириш ва харид қилишни молиялаштириш, аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари кўриб чиқилади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание. Основная тема - увеличение производства продовольственной продукции и повышение доходов населения за счет эффективного использования посевных и приусадебных земель. Также будут рассмотрены вопросы финансирования заготовки и закупки зерна, жилищного обеспечения населения.

Facebook|Instagram|Twitter
«Бизда аҳоли даромадининг 40-50 фоизи озиқ-овқат маҳсулотларига сарфланади» — Президент

Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Кўриб турибсиз – дунёда озиқ-овқат танқислиги муаммоси кучайиб бормоқда. Айниқса, маҳсулот етиштирувчи асосий давлатларнинг экспортга чекловлар қўйиши ва транспорт-логистикадаги узилишлар муаммоларни янада чуқурлаштирмоқда.

Таҳлилларга кўра, жорий йилда дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи камида 20 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда.

Бизда аҳоли даромадининг 40-50 фоизи озиқ-овқат маҳсулотларига сарфланади.

Шу боис, юқоридаги хавф-хатарларнинг аҳолимизга таъсирини юмшатиш бўйича ҳар бир маҳалла, туман, вилоят даражасида аниқ ҳисоб-китоб ва чора-тадбирлар қилиш керак. Бунинг учун барча имкониятларни яратиб берганмиз”, деди давлатимиз раҳбари.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Яратилган имкониятлардан тўғри фойдаланиб яхши тажриба ва тизим яратган туман ва маҳаллалар жуда кўп.

Хўжаобод, Мўйноқ, Ҳазорасп, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Нурота ва Сариосиё каби ўнлаб туманларда ҳам яратилган иш ўринлари кўрсаткичи қониқарли.

Президент Ҳазорасп тумани аҳолисига бу ислоҳот қандай имкониятлар яратгани ҳақида “Шовот” маҳалласи раиси Сора Ражабованинг фикрларини сўради. Унинг фикрларини эшитиб, барча маҳалла раисларига мурожаат қилди.

"Ҳар бир маҳалладаги хонадон ва кўча бўйларидаги ер майдонларига тажрибали деҳқонларни жалб қилиб, маҳаллангизда озиқ-овқат таъминоти бўйича ўз тажрибангизни яратсангиз, биласизларми қандай катта ўзгариш бўлади!”, деди Президент.

Йил якуни бўйича республикадаги 200 нафар намунали тажриба яратган маҳалла раисларини рағбатлантиришга топшириқ берилди.

Шу билан бирга, республика бўйича 16 минг гектар майдон эгасини топмаган. Чунки бу ерлар аҳоли яшайдиган жойдан узоқ, суви оғир, мелиоратив ҳолати ёмон, лалми ва яйлов майдонлардан танлангани учун уларга деҳқонларда қизиқиш йўқ.

Бундан ташқари, 4 минг 300 гектар майдон эгаларига кадастр берилмаган, яъни уларда ҳали эгалик ҳуқуқи йўқ.

Мутасаддиларга ва вилоят ҳокимларига танловда эгаси аниқланмаган ерларни аҳоли учун қулай майдонларга алмаштириш, ер эгаларига кадастр ҳужжатини расмийлаштириб бериш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент деҳқончилик қилаётган аҳоли таклифлари асосида улар кўтарган муаммолар ечимларини айтиб ўтди. Жумладан:

- йил якунигача яна қўшимча 20 минг гектар экин майдони аҳолига бўлиб берилади (жами 100 минг гектар бўлади);

- келгуси йилда яна қўшимча 100 минг гектар экин майдони ҳам аҳолига тарқатилади (жами 200 минг гектар бўлади).

Бу – жуда катта ислоҳот. Бунинг ҳисобига қўшимча 1 миллион 200 минг нафар аҳолини банд қилиш учун шароит яратилмоқда.

Энг асосийси – агар туман ҳокими, ҳоким ёрдамчиси бу масалага ҳисоб-китоб билан ёндашса, озиқ-овқат, ишсизлар масаласини бемалол ҳал қила олади”, деди давлатимиз раҳбари.

Мутасаддилар, вилоят ва туман ҳокимларига бир ой муддатда:

- камида 1 мингта маҳаллада кичик ҳажмли музлаткичлар ўрнатиш;

- 3 минг гектарда парник усулида эртаки маҳсулотлар етиштириш дастурини бошлаш топширилди.

Бунга жорий йилда 50 миллион доллар, келгуси йилда яна 100 миллион доллар йўналтирилади.

Шунингдек, “дафтарлар”даги аҳолига ер берилганда, барча имтиёз ва тўловлар 1 йилгача сақланиб қолади.

Шунингдек, танловда 1 нафар талабгор иштирок этганда ҳам танлов ўтказилган ҳисобланади.

Маҳаллаларга ҳосилдор уруғ, кўчат етказиш ва маҳсулотини сотиб олиш учун 150 миллиард сўм йўналтирилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда аҳоли томорқасида бир йилда 2-3 марта ҳосил олиш имконини берадиган тизим яратиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Ҳозирда 64 та тумандаги аҳоли томорқасида 3 марта ҳосил олиб, битта оила ўртача 60-100 миллион сўмгача даромад қилаётгани таъкидланди. Лекин 22 та туманда томорқадан фойдаланиш самарадорлиги паст.

Бу борада Бекобод тумани “Маллабой” маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси йўлга қўйган ижобий тажрибаси ҳақида сўзлаб берди.

“Мана, Бекободдай оғир туманда ҳоким ёрдамчиси қилаётган ишларни эшитдик. Ҳамма ҳоким ёрдамчиларига топшириғим бор. Ажратилаётган экин ерларида ишсиз аҳолини деҳқончиликка ўргатиш орқали даромадли қилиш – сизларнинг энг устувор вазифангиздир.

Ҳар бир гектарда 10-15 ишсизларни банд қилиб, 3 марта ҳосил олиш, уруғ, ўғит, ёқилғи ва маҳсулот сотиб олишни йўлга қўйсангиз, биласизларми, эл-юрт олдида қандай ҳурмат-эътибор топасизлар!”, деди Президент.

Қорақалпоғистонлик ва Қашқадарёлик томорқа эгалари таклифларидан келиб чиқиб, сув таъминоти оғир маҳаллаларда катта қудуқ қазиш харажатлари учун ажратиладиган субсидия миқдори 150 миллион сўмгача оширилади.

Кичик қудуқлар учун Қорақалпоғистонда 5 метрдан, қолган ҳудудларда 10 метрдан ортиқ чуқурликнинг ҳар бир метрига 100 минг сўмдан субсидия берилади.

Қудуқ қазишга гидрогеологик хулосалар 2025 йилга қадар бепул берилади.
Сув тежовчи технологиялар жорий этиш бўйича бериладиган субсидиялар деҳқон хўжаликлари учун ҳам татбиқ этилади.

Бунга, жорий йилда қўшимча 65 миллиард сўм йўналтирилади.

Ушбу имкониятлардан фойдаланиб, йил якунигача 400 та маҳаллада қудуқларни ишга тушириш ва 19 минг оила томорқасида сув таъминотини яхшилаш топширилди.

Умуман, бугунги вазифаларни ташкил этиш орқали 2 миллион аҳоли бандлигини таъминлаш ҳисоб-китоб қилингани таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
#назорат

Сектор раҳбарлари "Ойдин" деҳқон бозори ва атрофидаги ҳудудда ўрганиш олиб бормоқда

⚡️ Бугун Олмалиқ шаҳар сектор раҳбарлари - ҳоким Қобил Хамдамов, прокурор Абдумалик Кулдашев, ИИБ бошлиғи Жамолиддин Маназаров ва ДСИ бошлиғи Авазхон Эргашев бошчиликларида бир гуруҳ мутасадди раҳбарлар билан шаҳримизнинг "Ойдин" деҳқон бозоридаги ва бозорга ёндош ҳудудларда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

📌 Назорат тартибидаги ўрганиш давомида ҳудудлар санитария ҳолати, ободлиги ҳамда ёнғин хавфсизлиги ва қурилиш меъёрларига риоя этилганлиги нуқтаи-назаридан ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга огоҳлантириш берилмоқда.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube