Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#профилактика
#ваҳимасиз_карантин

Олмалиқ шаҳар мол бозорида шаҳар СЭОМ ходимлари томонидан дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

@Olmaliq_shahri
#нархлар_назоратда

2020 йил 21 март ҳолатига Олмалиқ "Ойдин" деҳқон бозоридаги маҳсулотлар нархи

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#эҳсон

Олмалиқ шаҳар корхона, ташкилот ва идоралар раҳбарлари томонидан хайр-эҳсон тадбирлари бугун ҳам давом эттирилмоқда.

Жумладан, "Сувоқова" Олмалиқ филиали раҳбари Шерзод Топилов, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати ҳамда "Иссиқлик манбаи" МЧЖ раҳбарлари томонидан эҳтиёжманд оила вакиллари Наврўз билан қутланиб, озиқ-овқат жамланмалари тортиқ этилди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун "Ойдин" деҳқон бозорида шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов ташаббуси билан бепул 1000 дона тиббий ниқоб тарқатилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#антикаронавирус
#Олмалиқ_шаҳри
#Оҳангарон_тумани

🥔Олмалиқ шаҳридаги мавжуд иккита омборхонада минг тоннага яқин озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сақланмоқда.

💰Каранавирус пандемияси эълон қилинган дастлабки кунларда вилоятда аҳолининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талаби бироз ошгани сабаб, бозорлардаги нарх-наво маълум бир миқдорда кўтарилган эди.

Aммо ўтказилган профилактик тадбирлар натижасда 23 та деҳқон бозори ва савдо шаҳобчаларидаги нархларнинг барқарорлиги таъминланди.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида👆👆👆

🔽каналга уланиш
@toshvilpressa
#ёшлариттифоқи

Кўнгилли ёшлар ҳаракати

😷Кеча Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши, ҳусусан, Олмалиқ шаҳар Кенгашининг ташаббускор ёшлари шаҳардаги депутатлар ва тиббиёт ходимлари билан биргаликда шаҳарнинг одамлар гавжум бўлиши мумкин бўлган ҳудудларида аҳолига тиббиёт ниқоблари, салфеткалар ва исириқ тарқатишди.

🙌Асосий мақсад аҳолига коронавирусга қарши курашиш ҳақида янада кўпроқ тушунча беришдан иборат бўлди. Жамоат жойларидан кўра уйда ўтириш хавфсизлиги тушунтирилди.

🔽каналга уланиш
@toshvilpressa
Коронавирус муносабати билан белгиланган карантин қоидаларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан мурожаат

➡️ https://bit.ly/3dlDD35

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Forwarded from Times.uz
‼️22 мартдан эътиборан мулкчилик шаклидан қатъий назар ташувчилар томонидан хизмат кўрсатилувчи йўналишлар бўйича Тошкент шаҳри ҳудудида барча жамоат транспорти (автобус, метро ва йўналишли такси) ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади;

- Йуловчилар гавжум йиғиладиган масканлар, метро бекатларида Тошкент шаҳрида барча жамоат транспорти ҳаракати вақтинчалик тўхтатилганлиги тўғрисида маълумотлар берилади;

- Шаҳримиздаги шифохоналарнинг тиббий жамоасини ишга ва уйга ташиш учун, уларнинг ходимлари сонига кўра, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг буюртмалари асосида керакли миқдорда махсус дезинфекция қилинган алоҳида автобуслар ажратилади;

- Жамоат транспорти ўрнига вақтинча Тошкент шаҳар Санитария эпидемиологик осойишталик маркази томонидан махсус дезинфекция қилинган таксилар ҳаракатланади.

Ҳар куни йўналишга чиққан ҳар бир таксига СЭОМ томонидан дезинфекция қилинганлиги ҳақида маълумотнома бериб борилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️UZ: РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ


▪️Республика чегара ҳудудларидаги мавжуд чегара ўтказиш пунктлари 23 март куни соат 00:01 дан бошлаб барча шахслар учун (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган бошқа мамлакат фуқароларидан ташқари) ёпилади.


▪️23 мартдан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча корхона ва муассасаларга (мулкчилик шаклидан катъий назар) асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда ишчи ва ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқариш, қолган ишчиларнинг фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилади.


▪️Ҳодим ва ишчилар ўз иш жойида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)да бўлиши талаб этилади, шунингдек карантин чораларини бузганларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий чоралар қўлланилади.


▪️Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларида 23 мартдан жамоат жойларида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)сиз бўлган шахсларга “огоҳлантириш” берилади.


▪️25 март куни соат 6:00 дан бошлаб ушбу ҳолат қайд этилса – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида, мазкур ҳолат яна қайтариладиган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида жарима қўлланилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#ваҳимасиз_карантин
#профилактика

Олмалиқ шаҳар СЭОМ томонидан 21, 22-март кунлари "Олмалиқ хақиқати" газетаси таҳририяти биноси, "Ойдин" деҳқон бозори ва унга туташган автобекатлар, йўловчи ташувчи жамоат транспортларида дезинфекция тадбирлари амалга оширилди.

@Olmaliq_shahri