Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#қарор_ва_ижро

Эҳтиёжманд аҳолига ун тарқатиш бошланди

⚡️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-258-сонли қарори ижросини таъминлаш, Олмалиқ шаҳридаги эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов бошчилигида секторлар кесимида 20 кг дан ун тарқатилишининг 1-босқичи якунланиб, 2-босқичи бошланди.

📌 Белгиланган режага кўра, бугун А.Навоий, Беҳбудий, Увайсий, Чўлпон, А.Қодирий, Ҳамза, Муқимий, "Зарбулоқ" МФЙларидаги эҳтиёжманд фуқароларга ун етказиб берилди. Ун тарқатиш бўйича жараён давом этмоқда.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
#ижтимоий_ҳимоя

⚡️Олмалиқ шаҳар 4-сектор ҳудудидаги Муқумий ва "Зарбулоқ" МФЙларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 8 та оиланинг 30 нафар аъзоларининг ҳар бирига 20 кг.дан жами 600 кг ун маҳсулотлари хонадонбай етказилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
#брифинг

https://youtu.be/B8dXsHISqwY?t=1

⚡️⚡️⚡️Бугун Тошкент вилояти ҳудудида нарх-наво барқарорлигини сақлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан оммавий ахборот воситалари учун брифинг ўтказилди.

Брифингда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бу масалада кўрилаётган тезкор чоралар, вилоятда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захираси, шунингдек, ун ва нон маҳсулотлари таъминоти юзасидан маълумот берди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#долзарб
#муносабат

⚡️Мусулмонлар идораси ҳаж сафари атрофидаги гап-сўзларга муносабат билдирди

“Ҳаж-2022” мавсуми учун 1 нафар зиёратчига тўлов миқдори 62 миллион 900 минг сўм этиб белгилангани ва ушбу тўловга нималар кириши ҳақида:

1. Саудия ҳукумати томонидан ҳаж сафари нархига таъсир қилувчи қўшимча солиқ ва мажбурий тўловлар жорий қилинганини, шунингдек, коммунал, транспорт, электр-энергия ва бошқа хизматлар учун тўловлар миқдори бир неча баравар (30-40 фоиз) ошган.

Ўзбекистон томони Саудия билан олиб борилган узоқ музокаралар натижасида зиёратчиларимиз учун иқтисодий пакет нархига люкс даражасидаги хизмат кўрсатишга эришди ва тўлов учун ўрта нархни белгилади.

Эслатиб ўтамиз, айрим давлатларда энг қиммат пакетлар нархи 25 минг АҚШ долларигача этиб белгиланган.

2. Юртдошларимиз жорий мавсумда биринчи марта Мадина шаҳрида “Масжиди Набавий”дан 100 метр узоқликда жойлашган 5 юлдузли “Зам-зам Пуллман” ва “Краун Плаза” меҳмонхоналарида истиқомат қиладилар. Макка шаҳрида эса “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонасида яшайдилар.

3. Юртимиз зиёратчиларининг сафар давомийлиги айрим қўшни давлатлар зиёратчилари сингари 14-17-20 кун эмас, балки 26 кунни ташкил этади. Бу ҳам, табиий равишда, нархларга ўз таъсирини кўрсатади.

Ҳаж учун тўланган маблағ ичига қуйидагилар киради:

📄 Ҳаж визаси;
🎫 Авиабилет;
🚌Шаҳарлараро (Мадина-Макка-Жидда) транспорт хизмати;
🏨Мадина шаҳрида “Зам-зам Пуллман” ва “Краун Плаза” меҳмонхонаси;
🕌Мадина шаҳрида Уҳуд тоғи, Қубо ва икки қиблали масжидларга зиёрат;
🏨Макка шаҳрида “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонаси;
🍴Мино, Арофат ва Муздалифа водийларидаги барча хизматлар;
💉24 соат тиббий хизмат;
☂️ Ҳожиларнинг тиббий суғуртаси;
🚕24 соат транспорт хизмати;
🌭 3 маҳал исиқ овқат: нонушта, тушлик ва кечки овқат;
📄Ҳаж қўлланмаси;
💼Давлат рамзлари туширилган нимча ва сумка;
💧«Замзам» суви (5 литр);
🤝Республиканинг 7 та ҳудудидан кузатиш ва кутиб олиш;
✈️ Мадинаи мунавварага тўғридан-тўғри авиарейс;
🐏 Қурбонлик.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Ҳурматли солиқ тўловчилар!

Солиқ кодексининг 423- ҳамда 440-моддаларида жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиғини 15 апрель ва 15 октябргача тенг улушларда тўлаши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, 15 апрель – жисмоний шахслар мол-мулк солиғи ва ер солиғи йиллик суммасининг ярмини тўлашнинг охирги куни этиб белгиланган.

Солиқ кодексининг 110-моддасига асосан пенянинг фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг шу даврда амалда бўлган қайта молиялаш ставкасининг уч юздан бирига тенг этиб қабул қилинган.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Forwarded from HAYRAT
#Бахтли_ва_мустаҳкам_оилалар_манзили
#ижтимоий_лойиҳа

Бахтли оилаларни бирга қурамиз

♻️А. Навоий МФЙда "Бахтли ва мустаҳкам оилалар манзили" ижтимоий лойиҳаси доирасида шаҳар ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар К. Умаралиева, "Соғлом авлод учун" хайрия жамғармаси раҳбари Марҳамат Юлдашхўжаева ва бўлим етакчи мутахассиси Гулчехра Нишонова томонидан хонадонбай оилалар ўрганилмоқда.

Биз билан кузатиб боринг 👇
@olmaliq_oila_xotin_qizlar
#жараён

Мурожаатлар – эътиборда

⚡️Айни дамда Олмалиқ шаҳри Ёшлар штаби аъзолари томонидан "Ёшлар дафтари"га онлайн ариза топширган ёшларнинг мурожаатлари ўрганилмоқда.

📌 Тингланган масалалар бўйича масъуллар атрофлича ечимлар таклиф этишмоқда.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri