Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#онлайн

⚡️Айни дамда шаҳар Аҳоли бандлиги кўмаклашиш марказида Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар Давлат қўмитаси ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

📌 Йиғилишда "Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга тавсияномага тавсия этиш бўйича шаҳар Ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари иштирок этмоқда.

Йиғилиш кун тартибида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ҳамкорликда амалга ошириладиган вазифалар;
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги 402-сон қарори ижроси;
5 йиллик меҳнат стажига эга хотин-қизларнинг Қўмита тавсияномаларига асосан қўшимча тест-синовлари натижаларига мувофиқ тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши;
Маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари фаолияти самарадорлигини ошириш каби масалалар кўрилмоқда.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹Кундалик ҳаётда электр энергиясини тежаш қоидалари

Манба: Энергетика вазирлиги
#жараён

Истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди

⚡️Олмалиқ шаҳар 3-сектор раҳбари Жамолиддин Маназаров бугун секторидаги 13 та маҳалла фуқаролар йиғинига янги сайланган раислар билан учрашиб, юзма-юз мулоқотда бўлди.

📌 Учрашув мобайнида сектор раҳбари янги раислар билан яқиндан танишиб, халқ билан маҳаллабай "Инсон қадри учун" тамойили асосида ишлаш бош мақсад эканлигини таъкидлади ҳамда истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
#сарҳисоб
#қарор_ва_ижро

Шаҳар Маънавият ва маърифат Кенгаши томонидан маънавий-маърифий ишлар буйича ўринбосарларнинг ҳисоботи эшитилди

⚡️Бугун шаҳримиз 2-сектор ҳудудидаги умумий ўрта таълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар буйича ўринбосарларининг шаҳар маънавият ва маърифат Кенгашига 2021-2022 ўқув йили давомида амалга оширилган ишлар юзасидан сарҳисоб йиғилиши бўлиб ўтди.

📚Йиғилиш давомида шаҳар маънавият ва маърифат Кенгаши раиси ўринбосари Соҳиб Ахмедов маънавий –маърифий ишларнинг самараси ва таъсирчанлигини ошириш, кўлами ва миқёсини янада кенгайтириш, шаҳар аҳолиси, аввало, ёшлар қалбида амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини кучайтириш борасида сўз юритди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
#Сайёр_қабул

⚡️Ёшлар ишлари агентлиги Олмалиқ шаҳар бўлими раҳбари ташаббуси билан шаҳримизнинг “Теракли” маҳалласи маъмурий биносида илк маротаба сайёр қабул ташкиллаштирилди.

📌Сайёр қабулда иштирок этган ёшлар муаммолари тингланди ва ёшларнинг ота-оналаридан тушаётган таклифлар инобатга олиниб масъул ходимлар томонидан назоратга олиниши бўйича топшириқлар берилди. Ушбу қабул давомида умумий 18 нафардан зиёд ёш муаммоларини баён этишди ва 7 нафар ёшнинг таклифлари тингланди, 1 нафар ёшнинг тўлов контракт бўйича мурожаати ижобий ҳал этилганлиги ҳамда 1 нафар ёшга субсидия асосида меҳнат қуроллари олиб беришда амалий ёрдам олиш бўйича хулосага келинди.

©Yoshlar ishlari agentligi Olmaliq shahar bo'limi
#Jamoaychilik_nazorati

Xalq deputatlari Olmaliq shahar Kengashi kotibiyati mudiri Ergash Abdurayimov, Xamza mahallasidagi hokim yordamchisi Shohruh Sobirov va mahalla raisi Abduvahob Qoraboyev, deputat Bunyod Qurbonovlar va shahar SEOM rahbari Farruh Musayevlardan iborat jamoatchilik guruhi bozorlarda va hududdagi do'konlarda shakar, non va shu kabi zarur mahsulotlar savdosi bo'yicha nazorat olib bormoqda.

@olmaliq_deputatlari
#сарҳисоб

Маънавият соҳасида фаолият олиб бораётган кадрлар ҳисоботи тингланди

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар Маънавият ва маърифат Кенгаши аъзолари томонидан 3-сектор ҳудудидаги мактаблар ММИБДЎларининг ўқув йили якуни бўйича ҳисоботи тингланди.

📌 Суҳбат давомида ишчи гуруҳ аъзолари асосий эътиборни мактабларнинг маънавий муҳити, жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, эрта туғруқ ва бошқа салбий ҳолатлар содир этилишининг олдини олиш учун олиб борилаётган ишлар, ходимларнинг функционал вазифаларини қай даражада билиши, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, янгиликлар ҳақида соҳа вакиллари қай даражада билимга эга эканлигига қаратдилар.

Шунга кўра ишчи гуруҳ аъзолари ҳар бир ходим билан алоҳида суҳбат олиб бориб, якуний хулоса қилдилар. Хулосага кўра қониқарсиз деб топилган ходимларга синов муддати берилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri