Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
117 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#аҳоли_саломатлиги

⚡️ Бугун Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ходимлари Республика Травмоталогия ва атематалогия маркази ходимлари ўртасида ЗООМ платформаси орқали онлайн тарзда телемедицина бўйича тажриба алмашилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Forwarded from bakiroo
30 йиллик кечикиш оқибатларига қарши даво яна кечиктириш эмас

Собиқ совет ўлкалари орасида бозорга ўтиш томон ҳаракатини бошлаган, лекин пировардига ҳали етиб боролмаган давлатлардан бири, афсуски - бу Ўзбекистон. Бозорга ҳеч қайси давлат биз каби узоқ муддат давомида ўтмаган бўлса керак, шунинг учунам оғриқларимиз ҳеч тугай демайди. Нархларни эркинлаштиришга бошқа давлатлар 1992 йил 1 январда киришиб, 1996-1999 йилларда бозорга ўтиш якунланган бўлса. биз 1994 йилдан бери шу йўлдамиз. Қанчалар эҳтиёткор, секин ҳаракатланганимиз сайин, ислоҳотларнинг оғриқлари шунча узоққа чўзилмоқда. Иккинчи авлод шу оғриқлар билан яшамоқда. Бу кетишда, худо кўрсатмасин, яна ортга чекинишлар бўлса, учинчи авлод ҳам ислоҳотлар зарурияти ҳақида чақириқлар билан, лекин бозор ислоҳотларига журъат қилолмай аросатда яшашда давом этади. Товон эса ошиб бораверади. Тескари ташвиқот кучаяверади.

Ҳеч қурса Грузия ё Қозоғистондагидек яшашни ҳамма истайди, жон бошига 4000 долларлик даромадларни ҳамма хоҳлайди. Одамлар тушуниши керакки, Грузиядек, Қозоғистондагидек ўртача яшаш тарзига етиб бориш учун улар ўтказган ислоҳотларга, қанчалик оғир бўлмасин, қадам босишимиз керак.

Кўпчилик ҳозир эсламайди. Тошкентдан даромади 2,3 баробар даромади камроқ Наманган, Фарғона ё Хоразмда буханка нон аллақачон бозор нархига ўтиб бўлган. 3 йил бўлди бунга. Ўшанда ҳам ваҳима кўтарганлар буханка нон ейдиганлар бўлмаган. Бозордаги энг қиммат ёғли патир нон ейдиганлар кўпроқ шовқин солишганди. Чунки буханка нон истеъмол қиладиганлар учун давлат компенсация тизимини ортиғи билан ишга туширганди. Бу сафар ҳам ижтимоий ёрдам каналлари (пенсия ва маош индексацияси, компенсация, бир марталик тўловлар) ишга тушмоқда. Керак бўлса яна ёрдам кўрсатилади. Менинг ишончим комил, истеъмоли буханка нон бўлган аҳоли тоифаси ҳимоясиз қолмайди.

Ҳа, "Арзон нон ва халққа томоша" сиёсати билан ҳам яшаш мумкин, давом этиш мумкин. Қадимги Римдан маълум бундай усул. Ўзингизга савол беринг, рўшнолигимизнинг чегараси шу бўлишига розимисиз? Кеча тармоқда "кўп савол бермаётганимиз учун газ ва светни қолдиришса бўларди" деб ёзиб қолишди. Ўзбекистонликлар кўпроғига муносиб. Арзон, лекин ўзи йўқ газ ва свет соқовлигимиз учун тўлов деб қабул қилишга масалан, мен рози эмасман.

Фақат Тошкентда қолган арзон нон, ўзи йўқ арзон электр ва ўзи йўқ арзон газнинг тўловини 30 йил тўладик. Тўловини кимга тўлаётганимизни билмай тўладик ва ўзимизни ўзимиз алдаб яшадик. Энди яна айирғич олдида турибмиз.

Менинг ҳукуматга қанақадир ортиқ симпатияларим йўқ. Лекин ҳозир, айнан нархларни эркинлаштириш масаласида фикримиз ўнг келиб қолганидан тушунаманки, бошқа илож энди қолмаган, энди бошқа чўзиб бўлмайди. Нархларни эркинлаштириш ислоҳотини бошлаётганларни олабўжи, жаллод ўлароқ кўрсатишга уринаётганлар ҳам йўқ эмас. Ҳа бу арзон обрў, шуҳрат, боринг ана яхшигина манфаат ҳам келтиради. Лекин ҳозир ишониш керакки, улар жаллод эмас, жарроҳ. Кимдир, қачондир шу ишни қилиши керак эди ва улар шу ишни бошлашди. Энди уларга озгина қўллов ва озгина далда керак, жуда бўлмаганида эса сабр.

@the_bakiroo
НАРХ-НАВО БОЗОРИ ТАРТИБГА СОЛИНАДИ

❇️Бугунги кунда дунёнинг кўпгина давлатларида асосий турдаги истеъмол товарлар нархларининг ўсиши кузатилмоқда.

👉Ушбу вазиятда қатор мамлакатлар зарурий товарлар экспортини чеклаш билан бир қаторда ўша турдаги товарларни импортини рағбатлантириш билан ички бозордаги нарҳларнинг барқарорлигини ушлаб туриш чораларини кўрмоқда.

📌Шу муносабат билан республика аҳолисининг алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини кафолатли таъминлаш, ички истеъмол бозоридаги ижтимоий аҳамиятга эга товарлар нархлари сунъий ва асоссиз оширилишининг олдини олиш, инфляция даражаси кескин ошиб кетишини олдини олиш ҳозирги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир.

✍️Шунга асосан, “Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

👉Батафсил

Kanalga
ulanish 👉 https://t.iss.one/AntimonUz

website | facebook | telegram | youtube | instagram |
#Жараён

Ёшлар мурожаати масъул раҳбарлар томонидан ўрганилмоқда

⚡️Айни дамда муаммоли ёшлар ҳамда "Ёшлар дафтари"га кириш учун ёрдам сўраб мурожааат қилган ёшлар билан Васийлик Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
#ўрганиш

Нархлар барқарорлиги - назоратда

⚡️Бугун тонгдан Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов "Ойдин" деҳқон бозорида бўлиб, озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини кўздан кечирди.

📌Шу кунларда буғдой ва ун бўйича юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар сабаб, бу бўйича кўплаб тушунмовчиликлар бўлмоқда. Бундай жараёнда нон маҳсулотларининг нархи сунъий равишда кўтарилишига йўл қўйиш мумкин эмас. Шу сабаб мутасаддилар нархларнинг барқарорлигини сақлаш юзасидан кунлик қатъий назорат олиб бориш чораларини кўриб, тузилган ишчи гуруҳ томонидан нархларнинг белгиланган меъёрдан ошиб кетишининг олди олинмоқда.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
#сайёр_қабул
#маҳаллабай

⚡️Айни дамда Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов сектори ҳудудида жойлашган "Юлдуз" МФЙ фуқаролари учун сайёр қабул ўтказмоқда.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
Ўзбекистонда шакар танқислиги мавжуд эмас ва ички бозорни йил якунига қадар шакар билан тўйинтириш бўйича барча захиралар яратилган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бугунги кунда ички бозорда 1 кг шакарнинг ўртача нархи 9 500 – 13 000 сўм доирасида шаклланмоқда, шунингдек, айрим савдо нуқталарида шакар нархининг 14 000 сўмгача кўтарилгани кузатилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон бозорларида шакар нархининг ошиши юзасидан кўплаб хабарлар тарқалди. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Хабар берилишича, қўшни ва бошқа МДҲ мамлакатларида шакар нархи 52 фоизга (сўм эквивалентида қўшни мамлакатларда 14 000 сўмдан 21 000 сўмгача) ўсиши билан бир қаторда, ушбу маҳсулот тақчиллиги билан боғлиқ муаммо ва хатарлар юзага келаётгани кузатилмоқда.

“Бозор иқтисодиёти шароитида ҳамда Ўзбекистон иқтисодиётининг минтақа ва бошқа давлатлар иқтисодиётлари билан ташқи савдо борасида ҳамкорликнинг кенгайиб ва эркинлашиб бориши ҳолатида мамлакат ичидаги нархларни қўшни давлатлардагига нисбатан кескин фарқ қилувчи даражада сақлаб туришнинг деярли имкони бўлмайди”, дейилади расмий изоҳда.

Билдирилишича, жорий йил мамлакатда шакар ишлаб чиқариш ҳажми январь-май ойларида ўтган йил шу даврига нисбатан 35 минг тонна ёки 16 фоизга кўпроқни (224 минг тоннадан 259 минг тоннагача ошган), яъни таклиф ҳажми ошганлигига қарамай (биржа орқали сотилган ҳажм 177 минг тоннадан 186 минг тоннагача кўпайган) шакар нархи, асосан, ташқи омиллар таъсирида ўсиши кузатилган.

Вазирлик изоҳида айтилишича, республикада шакар танқислиги мавжуд эмас ва ички бозорни йил якунига қадар шакар билан тўйинтириш бўйича барча захиралар яратилган.

Жумладан, шакарга бўлган талабнинг мавсумий ошиши шароитида (мева-сабзавотларни консервация қилиш мавсуми) нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида биржа савдоларига чиқариладиган шакар ҳажми жорий йил июнь ойидан бошлаб 50 фоизгача оширилади. Биржадаги савдоларга қўйилаётган шакар ҳажми амалдаги 2 000 тоннадан 3 000 тоннагача оширилади.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#сайёр_қабул
#маҳаллабай

⚡️ Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамовнинг навбатдаги сайёр қабули сектор ҳудудидаги М.Беҳбудий МФЙда бўлди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri