Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.01K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
118 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳ_бўлинг

Ушбу видеолавҳани 18 ёшга тўлмаган, юраги хаста ҳамда таъсирчан инсонлар кўриши тавсия этилмайди!

❗️Чирчиқ шаҳар ҳудудида каналлар мавжудлигини инобатга олган ҳолда, аҳолидан сув билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга ва шундай ҳолатлар содир бўлганда, фавқулодда вазиятларга тайёр туриш ва тўғри ҳаракат қилиш талаб этилади. Фавқулодда вазият юзага келса, дарҳол 101 телефон рақамига хабар беринг!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Yoshlar ishlari agentligi Olmaliq shahar bo'limi️️ (Наврўзбек Алимов Олмалиқ шаҳар)
#Элон

⚡️Шаҳримизнинг "Қалқон" гуруҳи аъзолари учун ажойиб янгилик‼️

📌29-май куни соат 9:00 да шаҳримизнинг барча маҳалла ҳудудларида "Қалқон" гуруҳига аъзо бўлган ёшлар ўртасида катта 🏆 мусобақага старт берилади.

🔴Иштирокчилар мусобақада қуйидаги йўналишларда беллашадилар:
1. АК-74 ҳарбий қуролини сочиш ва йиғиш.
2.Камондан ўқ отиш.
3.Tирдан ўқ отиш.
4.Cиёсий савол-жавоб.
5.Газга қарши ҳимоя воситасини тақиш.


🥇Ғолибликни қўлга киритган "Қалқон" жамоаси аъзолари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади ҳамда беллашувнинг сектор босқичига йўлланма эгасига айланишади.

Қалқон гуруҳи ўзи нима🤔

🛡Қалқон гуруҳи маҳаллаларда ўз иш фаолиятини бошлаган ёшлар етакчилари томонидан маҳалла ҳудуди тинчлигини сақловчи 30 ёшдан ошмаган фаол ёшлардан ташкил топган гуруҳ.Агар сиз ҳам ушбу гуруҳ аъзоси бўлсангиз сизларни ушбу беллашувга таклиф этиб қоламиз.

Қолган маълумотларни маҳалла ёшлар етакчиларидан билиб олишингиз мумкин.

Ушбу хабарни барча танишларингизга юборинг😉

Биздан узоқлашманг🙃
#QVZ

Besh tashabbus doirasida

⚡️Bugun Toshkent viloyatining Yoshlar markazida "Quvnoqlar va zukkolar" tanlovining viloyat bosqichi oʻtkazildi.

Quvonarlisi shundaki unda Olmaliq shahar nomidan qatnashgan (Doʻstlik MFY dagi 7- maktab oʻquvchilaridan tuzilgan jamoa) 1-o'rini egallab, respublika bosqichiga yo‘llanmani qo‘lga kiritdi.

G‘alaba muborak bo‘lsin respublika bosqichida ham omad tilaymiz👍👏

👉
@Olmaliq_sardorlari
⚡️ Хотин-қизлар гранти учун тавсияномалар 30 майдан берила бошлайди

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тавсияномасига эга эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар учун ОТМга киришда қўшимча 4 фоизли грант ажратилади. Қўмита тавсияномалар бериш учун мурожаатлар қабули қачондан бошланишини маълум қилди.

Тошкент шаҳар Oила ва хотин-қизлар бошқармасининг хабар беришича, тавсиянома учун талабгорлар ҳужжатлари xotin-qizlar.uz платформаси орқали электрон шаклда жорий йилнинг 30 майидан 8 июнига қадар қабул қилинади.

Тавсиянома олишга талабгорлар қуйидаги тоифалардан бирига мос бўлиши керак:

Кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар (оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 0,527 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадга эга бўлган оила);

Тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;

Турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;

Ногирон фарзанди бўлган, эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;

14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида (ижарада) яшаётган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;

Ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.

Эслатиб ўтамиз, ТАВСИЯНОМА ОЛИШНИНГ ЎЗИ ТАЛАБА БЎЛИШНИ АНГЛАТМАЙДИ. Бироқ тавсиянома билан танловда иштирок этган хотин-қизлар орасидан энг юқори натижа кўрсатганлар тўплаган баллари кетма-кетлигига кўра давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

@Olmaliq_shahri
Донни қабул қилиш ва омборлардан чиқариш бўйича d-xarid.uz ахборот тизими ишга туширилади

Қарорга кўра, донни қабул қилиш ва омборлардан чиқариш жараёни тезкор ва шаффоф амалга оширилишини таъминлаш мақсадида d-xarid.uz ахборот тизими ишга туширилади.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3wYoQHi

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
#спорт

Маҳалладаги ёшлар ўртасидаги мусобақага старт берилди

⚡️Шаҳримизнинг маҳаллалари ёшлари ўртасида "Қалқон" гуруҳига аъзо бўлган ёшлар ўртасидаги мусобақага старт берилди.

📌 Иштирокчилар мусобақада қуйидаги йўналишларда беллашадилар:
1. АК-74 ҳарбий қуролини сочиш ва йиғиш;
2.Камондан ўқ отиш;
3.Tирдан ўқ отиш;
4.Cиёсий савол-жавоб;
5.Газга қарши ҳимоя воситасини тақиш.

🥇Ғолибликни қўлга киритган "Қалқон" жамоаси аъзолари эсдалик совғалар билан тақдирланади ҳамда мусобақанинг сектор босқичида беллашадилар.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#эслатма

Бугун, 30 май куни Олмалиқ шаҳрининг қуйидаги маҳаллаларида маҳалла раислигига (оқсоқоли) сайловлар бўлиб ўтади
:

1. М.Улуғбек МФЙ – соат 18:00 да М.Улуғбек маҳалла гузарида;

2. С.Оллоёр МФЙ – соат 18:00 да 15-МТТ биносида;

3. Ибн Сино МФЙ – 18:00 да, И.Каримов номидаги ТДТУ Олмалиқ филиали биносида(собиқ 15-КҲК);

4. Ш.Рашидов МФЙ – соат 18:00 да, ОКМК спорт мажмуаси автотураргоҳида.

5. "Чамбил" МФЙ – "Чамбил" МФЙ гузарида.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
Ўзбекистон ички бозорида ун ва дон маҳсулотлари нархининг ўсиши ва тақчиллигининг олдини олиш бўйича Республика штаби ташкил этилади.
❗️«Ғалла бозорининг эркинлинлашиши — нарх ошади, дегани эмас. Бу — бозордаги нархнинг тан олиниши», — Молия вазирлиги

АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Молия вазирлиги депертамент мудири Тўлқин Мирзаев ғалла бозорининг эркинлашиши борасида ўз фикрларини билдирди.

«Олиб борилаётган ислоҳотларнинг асл мазмун-моҳияти — барча турдаги маҳсулотларни ҳақиқий нархини билиш ва бозор нархида сотиш. Агар маҳсулот бозор нархида сотилмаса кўплаб ноқулайчиликлар туғилади.

Буғдойнинг биржага чиқарилишидан ваҳимага тушишга ҳожат йўқ. Чунки бизда, биринчидан етарли буғдой захираси мавжуд, иккинчидан, бу борада тажрибамиз бор — пандемиягача ҳам буғдой биржада эди, ва унинг нархи бор-йўғи 10 фоизга ошган.

Бугунги кунда барча таҳлиллар қилинган, бозордаги нарх-навони яхши биламиз. Арзон деб аталган қолипли нон нархи фақат Тошкент шаҳрида сақлаб қолинган, холос. Бир куннинг уннинг нархи ҳеч қаерда 2 минг 800 сўм эмас. Уннинг ўртача баҳоси 5 000 сўм ва ундан юқори. Буни ҳаммамиз биламиз.

Ғалла бозорининг эркинлашиши нарх ошади, дегани эмас. Бу — бозордаги нархни тан олиш дегани», — дея таъкидлади Мирзаев.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🌾 «Ҳали буғдой ва ун нархи тушади. Бозор «ўпкасини босиб олишини» кутяпмиз», — Тўлқин Мирзаев

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Молия вазирлиги депертамент мудири Тўлқин Мирзаев бозорларда ошган ун нархи юзасидан муносабат билдирди.

«Ҳа, бозорларда ун нархи кўтарилгани ҳақиқат. Бироқ бу — вақтинчалик ҳолат.

Нарх ошишининг асосий сабаби — Россия ва Украина ўртасидаги сиёсий инқироз туфайли жаҳон бозора юзага келган ҳолат ҳамда импорт қилинаётган ун нархи қимматлиги билан бевосита боғлиқ. Аммо Ўзбекистонда етарли равишда ун захираси мавжуд. Яқин кунларда бозорга қўшимча 50 минг тонна маҳаллий ун киритилади. Шу орқали нарх барқарорлашади.

Ун нархининг эркинлашиши — рақобат муҳитини юзага келтиради. Нархлар ошмайди, фақатгина Тошкент шаҳрида қолипли нон (халқ таълида — буханка) нархида ўзгариш бўлишини кутяпмиз. Бозорларда эса, аксинча, нарх тушиши прогноз қилиняпти. Қўпол қилиб айтганда, бозор «ўпкасини босиб олишини кутяпмиз», — деди Мирзаев.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#фестивал

Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга қурамиз

⚡️Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан 10-умумтаълим мактабининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси М.Ибрагимжонованинг "Дунёни беринг болаларга" номли сарҳисоб фестивали ўтказилди.

♻️ Фестивалда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва соғлом турмуш тарзида тарбиялаш мақсадида ижодкор ёшлар ўртасида миллий қўшиқ, рассомчилик ҳунармандчилик, назм, наср ва спортнинг турли йўналишлари бўйича танловлар ташкил этилди.

📚Шу билан бир қаторда "Заковат" интеллектуал ўйинлари ҳам ташкил этилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube