Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.94K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#очиқ_мулоқот

⚡️Айни дамда Олмалиқ шаҳри ҳокими Қобил Хамдамов 1-сектор штабида қабулига ёзилган фуқароларнинг мурожаатларини тингламоқда. Бугунги қабулга 9 нафар фуқаро турли масалалар бўйича ёрдам сўраб келган.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
#тарғибот

⚡️Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД 1-минтақавий ҳудуд 14-сон манзил-колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар билан Олмалиқ шаҳар АБКМ раҳбари С.Қодирхонов, шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси Н.Тўраева иштирокида “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва устувор вазифалар” мавзусида ўтказилган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

♻️Тадбирда соҳа мутахассислари томонидан "Ҳаракатлар стратегиясидан тараққиёт стратегиясига" тамойили асосида кейинги беш йиллик учун мўлжалланган стратегик мақсадлар, яъни "Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси"да белгиланган мақсад ва устувор вазифалар тўғрисида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.

🖋Тадбир кенг муҳокамаларга бой тарзда бўлиб ўтди. Суҳбат якунида маҳкумларнинг қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

@Olmaliqmanaviyatmarkazi
#бандлик

"Меҳнат ярмаркаси"дан корхонага саёҳат

⚡️ Олмалиқ шаҳри ҳокими Қобил Хамдамовнинг ташаббуси билан бугун шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 1-сектор штабида "Меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди.

📌 Ярмаркада "Аrtel" корхонаси томонидан бўш иш ўринлари ҳақида маълумот бериб ўтилди ва ишлаш истагини билдирганларни пойтахтдаги "Артел" корхонасига саёҳатга олиб кетилди.

Ярмаркада иш излаётган 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган ишсиз фуқаролар, ёшлар ва хотин-қизлар иштирок этди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
Президент таълим муассасалари агентлиги таркибида очиладиган ихтисослаштирилган мактаблари учун тест синовлари қачон бўлиб ўтади?

👉 https://idum.uz/uz/archives/16057

———

Когда пройдут тестовые испытания в специализированных школах, открываемых при Агентстве президентских образовательных учреждений?

👉 https://idum.uz/ru/archives/16057

«Таълим/Образование» саҳифалари👇
Telegram | Веб сайт | Youtube
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёноти

Сўнгги вақтларда ҳодисаларни ёритишда холислик ва бетарафликка даъво қиладиган баъзи чет эл нашрлари айрим хорижий давлатлар раҳбарларининг Иттифоқ давлатини кенгайтириш ва унга Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақидаги асоссиз фикрларини тарқатишда давом этмоқда.

Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг хорижий ҳамкорлар билан дўстона муносабатларига путур етказиши мумкин бўлган бундай иғвогар ҳаракатларга йўл қўйилмаслигини яна бир бор таъкидлаймиз.

Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллиги ва суверенитетини таъминлаш мақсадида фақат миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда бундан буён ҳам ўзи танлаган мустақил тараққиёт йўлида қатъий давом этади.

— — —

Заявление Министерства иностранных дел Республики Узбекистан

В последнее время некоторые иностранные издания, претендующие на объективность и беспристрастность в освещении событий, продолжают тиражировать необоснованные высказывания отдельных лидеров зарубежных стран относительно расширения Союзного государства и присоединения к нему Республики Узбекистан.

В этой связи, вновь заявляем о недопустимости подобных провокационных действий, способных нанести урон дружеским взаимоотношениям Узбекистана с зарубежными партнерами.

Республика Узбекистан, в целях обеспечения независимости и суверенитета страны, исходя исключительно из национальных интересов, продолжит твердо следовать избранному курсу самостоятельного развития.

Telegram | YouTube
Forwarded from ТOSHKENT VILOYATI
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

«Алмалыкский рабочий» газетасининг 07.04.2022 йилги 8-сонида Олмалиқ шаҳар Улуғбек кўчасида жойлашган кўп қаватли уй билан боғлиқ танқидий мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
🔎Мазкур мурожаат бўйича Олмалиқ шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими мутахассислари юқорида тилга олинган манзилга чиқиб ўрганиш ишларини олиб боришди.

Ўрганишлар жараёнида “Улуғбек” кўчасида жойлашган 82-сонли кўп қаватли уй яқинида очилган умумий овқатланиш шахобчаси томонидан ушбу кўп қаватли уйнинг атрофига чиқинди ташлаш ҳолатлари кузатилаётганлиги, шунингдек, ҳудуддаги янги савдо марказининг қурилиш жараёнлари туфайли кўчадаги мавжуд ирригация тизимининг ёпилиб қолганлиги ҳолатлари аниқланди.

🔎Ушбу ҳолат бўйича тадбиркорга ирригация тизимини тозалаш, ёғингарчиликлар сабабли кўп қаватли уй атрофига сув йиғилиши ҳолатларига йўл қўймаслик хақида мутахассислар томонидан батафсил тушунтирилиб, огоҳлантирилди.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#тезкор
#огоҳбўлинг

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИГА СЕЛ КЕЛИШИ МУМКИН!

🌨Ўзгидромет хабарига кўра, 9-13 май кунлари об-ҳавонинг кескин ўзгариши ва кучли ёғингарчилик сабабли Республикамизнинг айрим ҳудудларида, жумладан Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида сел хавфи кузатилиши мумкин.
#шукуҳ

⚡️9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтганларни хотирлаш, ҳаёт кечирётганларни қадрлаш ва шунингдек, бугунги тинч-тотув ҳаётимизга шукрона келтириш мақсададида 21-умумтаълим мактабининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Светлана Пак бошчилигида "Хотира азиз - қадр муқаддас" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

🎼Тадбир кўтаринки руҳда ташкиллаштирилиб, унда мактабнинг ижодкор ўқувчилари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар ва миллий рақслар намойиш этилди ва айниқса ёшларнинг ҳарбийча либосда шаҳдам қадам ташлашлари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube