Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.88K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
122 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Камалак_билимдонлари

⚡️ Ўзбекистон ёшлар иттифоқи "Камалак" болалар ташкилоти томонидан "Камалак билимдонлари" кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

📌Қувонарлиси, "Камалак билимдонлари" кўри- танловининг вилоят босқичида Олмалиқ шаҳри ёшлари 1-ўринни эгаллаб, танловнинг Республика босқичига йўл олишди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#туризм

⚡️Бугун шаҳримиз ҳудудида жойлашган диққатга сазовор жойлардаги шарт-шароитларни ўрганиш, зарур ҳолларда мазкур сайёҳлик жойларини янада кенгайтириш ва ички туризмни ривожлантириш мақсадида Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашига ЎзМТДПдан сайланган бир гуруҳ депутатлар томонидан Парпи ота зиёратгоҳига саёҳат уюштирилди.

♻️ Саёҳат давомида “Олтин ҳалқа” туризм концепцияси доирасида шаҳримизнинг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш, туризм салоҳияти юқори ҳудудларнинг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш орқали туристлар саёҳати учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шаҳримизнинг ўзига хос табиий ҳудудларида янги туризм йўналишларини ташкил этиш, туристлар оқимини янада кўпайтириш ишлари режалаштирилиб олинди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#ҳоким_ёрдамчиси_фаолиятидан

⚡️ Олмалиқ шаҳар Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази бошлиғи Акром Нишонов "Камалак" ва Увайсий МФЙлари ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиб чиқди.

📌 Увайсий МФЙда бўш турган бинодан унумли фойдаланиш мақсадида тадбиркорга хусусий боғча очиш учун таклиф берилди. "Камалак" МФЙда Амир Темур кўчаси, 35-уй ертўласидаги нотурар бинода Холбоева Мохигул Зокир қизи томонида 10 нафар фуқаро иш билан таъминланиб, тикув цехи очилиш арафасида.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Тошкент шаҳрида хорижий туристларни камида 3 кун олиб қолиш ва “1 минг долларлик хизматлар пакети”ни тақдим қилиш бўйича алоҳида дастурни амалга ошириш вазифаси қўйилди. Бу орқали пойтахтда қўшимча 1 миллион сайёҳни жалб қилиш имконияти бор.

Тошкент шаҳри ҳокимига пойтахтда:

- йил давомида ишлайдиган замонавий аквапарк, аттракцион, сафари гуллар, чироқлар ва бошқа мавзули парклар;

- туну-кун ишлайдиган камида 5 та гастрономик ва савдо кўчалари;

- ресторан ва меҳмонхоналар, жамоат жойларида жонли ижро концертларини йўлга қўйиш;

- очиқ осмонда шоу (дорбозлик, мусиқа ва рақс дастурлари) ва фестиваллар (гуллар, гастрономик, музқаймоқ, опера) ташкил этиш ишларини бошлаш бўйича топшириқ берилди.

Президент жорий йилда ички туризм оқимини камида 10 миллионга етказиши шартлигини таъкидлади.

Бунинг учун туман, шаҳар ҳокимлари олдига туризм салоҳияти юқори 28 та туман ва шаҳар, 135 та маҳалла имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш, инфратузилма муаммоларини ҳал қилиб бериш вазифаси қўйилди.
Давлатимиз раҳбари Ромитан туманидаги “Бухоро оазис”, Поп туманидаги Чодак ва Самарқанд туманидаги Конигил қишлоқларида ташкил этилган мажмуаларнинг ички туризмни ривожлантиришдаги ижобий натижаларини қайд этди.

Бундай лойиҳаларни Ангрендаги Лашкарак, Паркентдаги Кумушкон, Шаҳрисабз туманидаги Ғелон, Сувтушар, Китобдаги Жовуз, Варганза ва Башир, Чироқчидаги Тарағай ва Лангар, Хўжаободдаги Имом ота, Нуротадаги Сентоб, Зоминдаги Дуоба, Фарғона туманидаги Саткак қишлоқларида ҳам амалга ошириш бўйича кўрсатма берди.

Бундан ташқари, ҳоким ёрдамчилари 85 та маҳаллада йўл, электр, ичимлик суви, алоқа масалалари ҳал қилиб берилса, 100 миллион долларлик лойиҳаларни амалга ошириши ва камида қўшимча 3 миллион турист жалб қилиш ташаббусини билдираётгани қайд этилди.
Сектор раҳбарлари маҳаллаларда сайёр қабулда

⚡️Айни дамда Олмалиқ шаҳар сектор раҳбарлари - ҳоким, прокурор ва ИИБ бошлиғи 1-секторда жойлашган "Саховат" маҳалласи биносида фуқароларнинг мурожаатларини тинглашмоқда.

📌 Маҳаллабай тизим асосида ташкил этилган ушбу қабулга 15 нафар фуқаро келиб, турли масалалар бўйича муаммо ва таклифларини билдиришмоқда. Бу каби сайёр қабул бугун барча сектордаги маҳаллаларда ўтказилиши режалаштирилган.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube