Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.9K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
122 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари учун уч босқичли ўқув семинарининг иккинчи куни бошланди

⚡️Семинар бошида ҳоким ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Камола Умаралиева томонидан ўқув семинарининг аҳамияти, ундан олинадиган кўникма ва билимлар борасида гапириб ўтилди.

📌 Айни дамда ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор Гулноза Сабриева фаолларга хотин-қизларни зўравонлик ва тазйиқдан ҳимоя қилишда ҳимоя ордерини бериш тартиби, унинг амал қилиш муддати борасида батафсил маълумот бермоқда.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#эълон

Ҳурматли Олмалиқ шаҳар фуқаролари!

Жорий йил 28 апрель куни соат 10:00 -12:00 гача сизларни 5/2 даҳасида жойлашган Болалар-ўсмирлар спорт мактабида ташкиллаштирилаётган "Очиқ эшиклар куни"га таклиф этамиз.

📌 Ушбу тадбирда сиз ёки оила аъзоларингиз спорт мактаби томонидан йўлга қўйилаётган турли спорт тўгаракларига рўйхатдан ўтиб, тўгарак аъзоси бўлишингиз мумкин.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#маънавий_маърифий_тадбир

⚡️Айни дамда Олмалиқ шаҳри "Металлург" маданият саройида Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ходимларининг оила аъзолари учун ташкиллаштирилган концерт дастури бўлиб ўтмоқда.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇯🇺🇿ОКМК чиқиндилари Тожикистонда қайта ишланади

Айни пайтда пойтахтимизда бўлиб ўтаётган " ИННОПРОМ. Марказий Осиё халқаро саноат кўргазмасида Тожикистон саноат ва янги технологиялар вазири Шерали Кабирнинг чиқишидан.
————
🇹🇯🇺🇿 Отходы АГМК перерабатываются в Таджикистане

Из выступления Шерали Кабира, министра промышленности и новых технологий Таджикистана на главной пленарной сессии 2-й Международной выставки «ИННОПРОМ. Центральная Азия», проходящей в г. Ташкенте 25-27 апреля 2022 г.

agmk.uz | YouTube | Facebook | Telegram
Тадбиркорлар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 апрелдаги “Ҳудудларда тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш механизмларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-212-сонли қарори тасдиқланган бўлиб, ҳудудларда амалга оширилаётган тадбиркорлик лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик ташаббусларининг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш орқали кичик ва ўрта тадбиркорликни янада ривожлантириш мақсадида тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар ажратилиши кўзда тутилган.

Шу билан бирга тижорат банклари томонидан кредитлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш (бундан қурилиш, савдо, воситачилик соҳасидаги лойиҳалар, шунингдек, акцизости товарлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар ҳамда айланма маблағларни тўлдириш ҳолатлари мустасно) учун йиллик 14 фоиз ставкада, 5 йилгача муддатга, шу жумладан,2 йилгача бўлган имтиёзли давр билан 5 миллиард сўмгача миқдорда ажратилади.

Тадбиркорлик субъектларининг фаолият даври 6 ойгача бўлганда
1 миллиард сўмгача, 6 ойдан 1 йилгача бўлганда 2 миллиард сўмгача,
1 йилдан 2 йилгача бўлганда 3 миллиард сўмгача, 2 йилдан 3 йилгача бўлганда 4 миллиард сўмгача ва 3 йилдан ошганда 5 миллиард сўмгача кредитлар ажратилиши белгиланган.

Юқоридагиларга асосан имтиёзли кредит олиш истагида бўлган тадбиркорларни таклиф лойиҳалари билан бирга қизиқтирган саволлар учун қуйидаги телефон рақамларга алоқага чиқишини сўраймиз:

☎️ +99899-019-00-69
☎️ +99870-614-10-50
☎️ +99893-575-92-09
☎️ +99894-933-77-55.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм соҳасини янада ривожлантириш, ички туризм бозорини кенгайтириш, туризм объектларини кўпайтириш ҳамда музейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам дальнейшего развития сферы туризма, расширения внутреннего туристического рынка, увеличения числа объектов туризма и совершенствования деятельности музеев.

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Yoshlar ishlari agentligi Olmaliq shahar bo'limi️️ (Наврўзбек Алимов Олмалиқ шаҳар)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#олмалиқ
⚡️"Ёшлар сиёсати амалда!"
Олмалиқ шаҳрида ёшлар сиёсати "Ёш етакчилар" томонидан шиддат билан тарғиб қилинмоқда.
Жумладан, "М. Бехбудий" МФЙ ёшлар етакчиси Назокат Умарова, ўз йўналишида масъулият билан ишлаб келмоқда.
📎Иш куни давомида, тартиб бўйича ўз хонасида ёшларни илиқ кайфиятда қабул қилиб муаммоларини тинглаб келмоқда. Шу билан чекланиб қолмай, маҳалла ёшлари билан юзма-юз учрашиб, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганиб чиқмоқда.
Муаммолардан ташқари 5- ташаббус бўйича ва ёшларнинг вақтини мазмунли ўтишини таъминлаш мақсадида қизиқарли спорт ўйинлари ташкил этмоқда.
📌Ёшларни қийнаётган барча турдаги муаммолар, тартиби билан қонун доирасида хал этиб келинмоқда.