Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
117 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#ўрганиш

⚡️Олмалиқ шаҳри ҳокими Қобил Хамдамов бугун шаҳримиз ҳудудларидаги бўш турган тадбиркорлик объектлари бўйича ўрганиш олиб борди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
#расмий

⚡️⚡️⚡️ТАЙИНЛОВ

Шоумаров Умид Хикматович — Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи вазифасига тайинланди.

У. Шоумаров мазкур лавозимга тайинлангунга қадар, Олмалиқ шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-шаҳар иқтисодий тараққиёт ҳамда камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#ҳокимлик_соати

⚡️ Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов раислигида навбатдаги "ҳокимлик соати" йиғилиши ўтказилди. Дастлаб йиғилиш аввалида шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Умид Шоумаровнинг бошқа лавозимга тайинланганлиги муносабати билан шаҳар ҳокими ўзининг самимий тилакларини билдириб, келгуси фаолиятига муваффақият тилади.

📌Шундан сўнг Халқ қабулхонаси шаҳар бўлими мутахассиси Гулнора Болтaева томонидан корхона-ташкилотлар кесимида фуқаролар мурожаатлари бўйича ҳисоботи тингланди. Шаҳар ташкилий кадрлар бўлими раҳбари Жасурбек Сафарматов Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармонлари ижроси юзасидан ҳисоботи эшитилди. Шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ҳамидулло Камолов ва шаҳар Экология бўлими мутахассисининг ҳамда коррупция бўйича шаҳар ИИБ бошлиғи Жамолиддин Маназаровнинг маърузалари тингланди.

@Olmaliq_shahri
❗️Диққат! Оммавий ахборот воситалари ва блогерлар ўртасида “Заковат” турнири ўтказилади

Масс-медиа фонди ҳамда “Заковат” интеллектуал клуби томонидан 3 май — Жаҳон матбуоти эркинлиги куни ҳамда 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишлаб “Заковат” турнири ташкил этилмоқда.

Турнирда Ўзбекистон Республикасида расман фаолият кўрсатаётган барча оммавий ахборот воситалари жамоаси, шунингдек блогерлардан таркиб топган эркин жамоалар иштирок эта олади.

💰Турнирнинг умумий соврин жамғармаси 200 миллион сўм! Бунда:

1-ўрин — 100 миллион сўм;
2-ўрин — 60 миллион сўм;
3-ўрин — 30 миллион сўм;
4-ўрин — 10 миллион сўм билан мукофотланади.

ℹ️ Ҳар бир ОАВ номидан 1 та жамоа иштирок этиши мумкин ва таркибга киритилган иштирокчилар ушбу ОАВда расмий меҳнат шартномаси билан ишлаётган ходим бўлиши шарт (блогерлар учун бундай талаб йўқ).

👥 Жамоалар таркиби 6 нафар асосий ва 1 нафар захира иштирокчидан иборат бўлади (захира иштирокчи мажбурий эмас). Жамоалар таркибида “Заковат” клубининг профессионал билимдонлари бўлишига рухсат берилмайди.

📩 Турнирда иштирок этиш учун ОАВлар Низомда кўрсатилган ариза намунасини тўлдирган ҳолда, ОАВ раҳбари ёки бош муҳаррирининг имзоси ҳамда ташкилот муҳри билан биргаликда [email protected] электрон почтаси орқали ариза юборишлари лозим. Блогерлар эса www.zakovat.tv/blogerlar манзили орқали ўтиб, махсус анкетани тўлдириб юборишлари лозим.

📆 Аризалар 2022 йилнинг 5 май (шу куни ҳам) кунига қадар қабул қилинади.

🔰 Турнирнинг асосий босқичи “Заковат” интеллектуал ўйини қоидалари асосида, ярим финал ҳамда финал ўйинлари эса брейн-ринг ўйини қоидалари асосида ўтказилади.

📍Турнирнинг ўтказилиш санаси ва жойи қўшимча маълум қилинади.

🌐 Қўшимча маълумот ва турнир Низоми билан www.zakovat.tv сайтида танишишингиз мумкин.

Барча журналист ва блогерларни интеллектуал турниримизга таклиф этамиз!


@zakovat
Ҳурматли ҳамшаҳарлар, тадбиркорлар!

⚡️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги «Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 666-сонли қарорига мувофиқ Тошкент вилояти ҳокимининг 2019 йил 24 августдаги 639-сонли, Олмалиқ шаҳар ҳокимининг 2019 йил 30 августдаги 1552-сонли қарорлари тасдиқланган.

Ушбу қарорларга асосан Олмалиқ шаҳрида «Фойдаланилмаётган объектларни хўжалик фаолиятига жалб этиш» бўйича 2-ишчи гуруҳи ташкил қилинган.

«Фойдаланилмаётган объектларни хўжалик фаолиятига жалб этиш» бўйича 2-ишчи гуруҳининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

📎 фойдаланилмаётган объектларни ишга тушириш, муаммоларини ўрганиш;

📎 аниқланган муаммоларни ҳал қилиш ва фойдаланилмаётган объектларни ишга туширишга доир лойиҳаларни ишлаб чиқишда ва инвесторларни жалб қилишда мулкдорга кўмаклашиш;

📎 фойдаланилмаётган объект ҳақиқатда хўжалик фаолиятига жалб қилинганлигини жойига борган ҳолда ўрганиш орқали таъсирчан солиқ механизмини тўхтатиш юзасидан давлат солиқ хизмати органларига хулоса тақдим этиш белгиланган.

‼️ Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, объектни ишга туширишда мавжуд муаммолар, таклифлар ва қизиқтирган масалалар бўйича «Фойдаланилмаётган объектларни хўжалик фаолиятига жалб этиш» бўйича Олмалиқ шаҳар 2-ишчи гуруҳига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Қўшимча маълумот учун алоқа:

☎️ (70)-614-10-50,
☎️ (93)-616-50-65,
☎️ (99)-019-00-69.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#назорат

Мурожаатлар эътиборсиз қолдирилиши мумкин эмас

⚡️Айни дамда Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олмалиқ шаҳридаги Халқ қабулхонасида фуқаролар мурожаатлари ечими бўйича масъуллар билан йиғилиш ўтказмоқда.

📌 Йиғилиш давомида мурожаатларга ўз вақтида жавоб бермаётган корхона, ташкилот раҳбарларига муддатли топшириқлар юклатилиб, мурожаатларни ижобий ҳал этиш юзасидан иш ташкил этиш ҳақида кўрсатма берилмоқда.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube