Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
⚡️Айни дамда Президент Давлат маслаҳатчиси ўринбосари Қ.Қўчқорович ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги директори А.Саъдуллаев бошчилигида “Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда
маҳалладаги ёшлар етакчиларининг ўрни” мавзусидаги
Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтмоқда.

📌Конференцияда шаҳримиздаги ёшлар етакчилари ҳам иштирок этмоқда.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
#биласизми #ер_назорати

⚡️Ўзбошимча қурилмалар билан шуғулланувчи давлат органлари

📌Вазирлар Маҳкамасининг 05.07.2017 й, №467-сонли қарорига мувофиқ, қуйидагилар ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ва уларни бартараф этишда ваколатли орган ҳисобланади:

🔹Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари;

🔹Кадастр агентлиги ҳамда унинг ҳудудий органлари ;

🔹Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий органлари;

🔹Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари;

🔹Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари.

❗️Ушбу ваколатли органлар маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда фаолият юритади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
Forwarded from Yoshlar ishlari agentligi Olmaliq shahar bo'limi️️ (Norxo'jayev_Javohir)
#uchrashuv

Joriy yilning 14-aprel kuni Olmaliq shahrida 1-3-4-sektorlarida "Sektor rahbari va yoshlar" uchrashuvi bo‘lib o‘tdi.

Ushbu uchrashuvda yoshlarimiz o'zlarini qiynab kelgan muammolar va mavjud takliflari shuningdek, jamiyatda o'z o'rnini topishga qiynalayotgan jami 56 nafar uyishmagan yoshlar qatnashidi.

Uchrashuv davomida 14 nafar yoshlar o‘z takliflarini sektor rahbarlariga bildirishgan bo'lsa yana 15 nafar yoshlar o'z muamolarini ko‘tarishdi hamda 11 nafar yoshlarning muamolari joyida hal etildi.

Bizdan uzoqlashmang😉
#эълон

Ҳамшаҳарларимиз диққатига!

Маълумки, жорий йил май ойида маҳалла фуқаролар йиғини раислиги (оқсоқоли) учун сайловлар бўлиб ўтади.

Ҳурматли фуқаролар, сизда ушбу сайловда ўз номзодингизни қўйиш истаги бўлса, ў‌зингиз яшаб турган маҳалла ишчи гуруҳига ёки шаҳар комиссиясига ўзингиз ҳақингиздаги маълумотнома (объективка) билан мурожаат қилинг.

▶️ Эслатма!

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар:

▫️ Ўзбекистон фуқароси бўлиши;
▫️ қоида тариқасида олий маълумотга эга бўлиши;
▫️ бевосита сайловга қадар камида 5 йил тегишли ҳудудда доимий яшаётган бўлиши;
▫️ ташкилотчилик қобилиятига, давлат органларида ёки нодавлат нотижорат ташкилотларида ёхуд тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти соҳасида иш тажрибасига, шунингдек ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлиши керак.

📌 Шунингдек, ўқитувчи, ҳарбий, ИИБ, прокуратура ёки ФВБ соҳасида фаолият юритаёган фуқаролар ҳам фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига ўз номзодларини беришлари мумкин.

👉 Сайловга кўмаклашувчи шаҳар комиссияcи штаби Касб-ҳунар мактаби биноси (собиқ Кончилик касб-ҳунар коллежи)да жойлашган.

Қўшимча маълумотлар юзасидан алоқа рақамлари:

☎️ +998-99-873-11-35 (Ҳамидулла Камолов)
☎️ +998-99-858-44-79 (Эргаш Абдураимов)

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Дунёда содир бўлаётган воқеалар сабаб жаҳон бозоридаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўтган асрнинг 80-йилларидагидан ҳам юқори даражаларда ўсаётгани таъкидланди.

Хусусан, март ойида дунё бўйича озиқ-овқат нархлари 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 34 фоизга ошди.

Айниқса, йил бошидан жаҳон бозорларида буғдой нархи20 фоиз, маккажўхори – 19 фоиз, озуқа донлари – 20 фоиз ва ўсимлик ёғи – 23 фоизга кўтарилди.

Жорий йилда ёғингарчилик ҳисобига, водий, Тошкент вилояти ва Самарқандда сув захираси 20 фоизга кўпайгани билан, Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразмда сув таъминоти бўйича қийинчиликлар бўлади.

Жаҳон бозорида минерал ўғитлар ва ёқилғи нархлари 2 бараварга ошгани, албатта, кластер, фермер ва деҳқонларнинг етиштираётган маҳсулотларининг таннархига ҳамда молиявий аҳволига таъсир қилади.
#Аҳоли_саломатлиги

Олис ҳудудда чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди

⚡️Бугун шаҳримизнинг олис ва тоғли ҳудуди бўлмиш Абдулла Қодирий МФЙда Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан бепул сайёр тиббий кўрик ташкил этилди.

📌 Кўрикда тор доирадаги мутахассислар - лор, неврапотолог, хирург, окулист, терапевт, гинеколог, УТТ, ЭКГ лаборатория, оила шифокори, патронаж хамширалари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.
Тиббий кўрикда умумий 200 нафардан ошиқ маҳалла фуқаролари иштирок этишди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
#эътироф

Ҳамшаҳримиз меҳнати эътироф этилди

⚡️15 апрель – Ўзбекистон Республикаси Маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан Маданият вазирлиги ва Тошкент вилояти ҳокими вилоятимизнинг энг фаол маданият ва санъат ходимларининг меҳнатларини муносиб тарзда эътироф этди.

📌 Эътироф этилганлар орасида Олмалиқ шаҳар Маданият бўлими раҳбари Шахноза Норматованинг борлиги қувонарли. Ш.Норматова маданият бошқармаси тизимидаги самарали меҳнати, ёшларни миллий қадриятлар ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашда эришган муваффақиятлари, шунингдек, ўзининг ёрқин истеъдоди, билим ва маҳорати, фидокорона меҳнати билан жамиятимизнинг маданий-маърифий тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётганлиги учун вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг "Маданият ва санъат фидокори" кўкрак нишони билан мукофотланди.

Ушбу муваффақияти билан Шахноза Мирзатиллаевнани шаҳар ҳокимлиги номидан самимий қутлаймиз.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube