Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.96K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#ободлик

⚡️ Олмалиқ шаҳри ИИБ 3-сектор ҳудудидаги Ҳамза МФЙда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
Ёшлар билан тадбиркорлик бўйича семинар-тренинг ўтказилди

⚡️Бугун "Қалмоққир", "Бирдамлик", М.Улуғбек, "Мустақиллик", А.Навоий маҳаллаларининг Ёшлар етакчилари ташаббуси билан 21-сонли мактаб маъмурий биносида тадбиркорлик қилиш истагини билдирган Ёшлар ўртасида ўқув семинари бўлиб ўтди.

📌Семинарда Халқ банки ходими Зулхумор Тошпўлатова, тадбиркор ва "Олмалиқсой" маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси Даврон Санақулов, Савдо -саноат палатаси мутахассиси Абдуғофур Сайдулаев ҳамда жами 28 нафар ёш иштирок этди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
Барчаси - инсон қадри учун

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармони ва шу асосда 2022 йил 28 февралдаги 106-10-0-Q/22-сонли Тошкент вилояти ҳокимининг қарори асосида бугун "Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси ва Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида ушбу Фармон ва қарор ижросини таъминлаш мақсадида жамоатчилик мониторинги эшитуви ўтказилди.

📌 Эшитув давомида Олмалиқ шаҳридаги бузилишга тушган уйлар бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда давлат дастури ижроси юзасидан масъулларнинг ҳисоботи ва маърузалари тингланди. "Юксалиш” умуммиллий ҳаракати бўлинма бошлиғи Тоҳир Саидов ва шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов мамлакатимиз бўйлаб "Инсон қадри учун" тамойили асосидаги тадбирлар негизи оиладан бошланиши кераклигини таъкидлади.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
Мажбуриятини бажармаган ота-оналар жаримага тортилди

⚡️Куни кеча Олмалиқ шаҳар 21-сонли умумий ўрта таълим мактабида Болалар масалалари бўйича миллий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши сайёр тартибда бўлиб ўтди.

📌Йиғилиш кун тартибида 11 та масала кўриб чиқилди. Комиссия қарори асосида 3 нафар вояга етмаганлар шаҳар ИИБнинг якка тартибда профилактика ишлари олиб бориш рўйхатига қўйилди ҳамда таълим муассасасидан мураббий бириктирилиб, фан ва спорт тўгаракларига жалб этилди.

📃 Шунингдек,10 нафар ота-онага фарзандига таълим ва тарбия бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий жарима белгиланди ҳамда вояга етмаган болаларнинг тарбияси назоратга олинди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, жаҳон иқтисодиётидаги мураккаб вазиятдан келиб чиқиб ҳудуд ва тармоқларни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Ойнинг бошида алоҳида комиссия тузиб, барча хавф-хатарларни ҳисоб-китоб қилганимиз ва энг долзарб йўналишларда ўз вақтида тезкор чораларни кўришни бошлаганимиз ўз натижасини бера бошлади”, деди давлат раҳбари йиғилиш аввалида.

Тошкент товар-хомашё биржасида чет эл корхоналари буғдой, ун, шакар, ўсимлик ёғи каби маҳсулотларни савдога қўйишни бошлади. Бунга, темир йўлда ташишга ички тарифлар қўлланилмоқда.

Бу ишларнинг давоми сифатида бир ҳафта муддатда:

- хорижий йирик ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи савдо ташкилотларини Товар-хом ашё биржаси савдоларига кенг жалб қилиш;

- темир йўл тарифлари ва таннархни ичига кириб, уларни янада пасайтириш чораларини кўриш вазифаси қўйилди.
Давлатимиз раҳбари валюта бозорини барқарорлаштириш борасида кўрилаётган чораларни қайд этди.

Жумладан, валюта бозори ва айирбошлаш курси барқарорлашди, биржада рубль ва юань бўйича савдолар бошланди.

“Бу борада халқимизда ортиқча хавотир ёки безовталик бўлмаслиги керак. Валюта бозорида кескин тебранишларнинг олдини олиш учун захираларимиз етарли, - деди Президент.

Марказий банкка пухта ўйланган, оғир ва вазмин валюта ва монетар сиёсатни олиб боришни давом эттириш топширилди.

Марказий банкнинг вилоятлардаги раҳбарлари тадбиркорлар билан ҳар куни учрашиб, уларга валюта бозоридаги вазиятни, экспорт-импорт ҳисоб-китобларини амалга ошириш ва янги кредит механизмларини тушунтириб боради.

Халқаро экспертлар жаҳон иқтисодиётидаги ҳозирги мураккаб вазият узоқ давом этишини прогноз қилишмоқда.

Масалан, сўнгги бир ойда жаҳон бозорларида буғдой нархи 36 фоизга, шакар хом ашёси 10 фоизга, ўсимлик ёғи нархи 2 баробарга ошган.
“Ҳозир дунёда жуда мураккаб давр давом этаяпти. Ҳар куни янги синовлар билан тўқнаш келаяпмиз.

Лекин, бу – эртага нима бўлади деб, кутиб ўтириш керак, дегани эмас. Муаммоларни тезкор аниқлаб, ҳал қилиш ва янги имкониятларни излаб топишимиз зарур”, деди Президент.

Қорақалпоғистон, Андижон, Сурхондарёда тадбиркорларнинг муаммоларини ичига кириб, кўп таклифлар тайёрлангани қайд этилиб, қолган вилоятларнинг ҳаракати суст, ташаббус ва таҳлил йўқлиги танқид қилинди.

Масалаларни доимий таҳлил қилиш ва тезкор чораларни кўриб бориш мақсадида, Бош вазир бошчилигида кундалик ишлайдиган Республика штаби ташкил этилади. Ушбу штабга вилоят ҳокимлари ва тегишли вазирлар ҳам аъзо бўлади.

Штаб олдига бозордаги нарх-навони кундалик аҳволи бўйича зарур тезкор чораларни кўриб бориш вазифаси қўйилди.
Кўрсатилган тезкор амалий ёрдам сабабли бозорларда гўшт, сут, картошка, тухум, гуруч нархлари барқарорлиги сақланмоқда. “Демак, ҳаракат қилсак, албатта натижа бўлади”, деди Президент.

Давлат раҳбари Республика штабига қуйидагиларни топширди:

- зарур озиқ-овқат маҳсулотлари импорти учун аввал берилган 500 миллиард сўм имтиёзли ресурсларнинг қайтариш муддати йил якунига қадар узайтирилсин;

- бир ҳафта муддатда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи барча тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг юзага келган муаммоларини кундалик ҳал этиш тизими жорий этилсин;

- биржа савдоларида озиқ-овқат ва хом ашёнинг тўлиқ қўйилиши устидан кунлик назорат ўрнатсин ва сунъий равишда нарх ошишининг олдини олиш бўйича тезкор чораларни кўриб борсин;

- уч кун муддатда шакар, ун, ёғ, гўшт, чой, болалар овқатлари, сут маҳсулотлари каби озиқ-овқат маҳсулотлари импортига акциз солиғи ва божхона божларини қайта кўриб чиқиш бўйича асосланган таклиф киритсин.
“Биронта ҳоким ва тармоқ раҳбарининг иш ўринларини камайтиришга, бандлик режаларини бажармасликка ҳаққи йўқ.

Агар қайси ҳоким бу ишларни қилмаса, унга нисбатан қатъий чоралар кўрилади”, дея огоҳлантирди Президент.

Ташқи хавф-хатарларни юмшатиш мақсадида тадбиркорларни қўшимча қўллаб-қувватлаш чоралари белгилаб олинди.
Жумладан:

- банклар томонидан тадбиркорларга хом ашё сотиб олиш ва айланма маблағлар учун қўшимча 10 триллион сўм “револьвер” кредитлар ажратилади. Ушбу маблағлар биринчи галда экспортчилар, озиқ-овқат ва истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчиларга ажратилади;

- давлат дастурлари доирасида мева-сабзавот етиштиришга, оилавий тадбиркорлик, ипотека ва таълимга ажратиладиган кредитлар ҳажми ва имтиёзли ставкалари сақлаб қолинади.

“Қанчалик оғир бўлмасин, ажратиладиган маблағларни камайтирмаймиз ва юкини оширмаймиз”, деди Президент.