Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.96K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#шукуҳ
#айнидам

🌸Нурафшонда катта Наврўз сайли кўтаринки кайфиятда давом этмоқда

Умумхалқ сайли марказий "Тошкент йўли" кўчаси бўйлаб жойлашган вилоят бошқарма ва ташкилотлари бинолари олдида тикланган муаззам саҳналарда, туман ва шаҳарлар учун ажратилган байрам нуқталарида давом этаяпти. Чор тарафдан гурас-гурас одамлар келмоқда Наврўзни тантана қилгани.

Дастурхонларда баҳор таомлари тортилмоқда. Ҳар бир сайил иштирокчилари улардан тотиб кўришлари ва ҳудудларимизнинг азалий пазандалик ва меҳмоннавозлик қадриятларига баҳо беришлари мумкин.

Асосий амфитеатр атрофида вилоятнинг иқтидорли ва ҳаваскор ҳунармандлари, қўли гул мусаввирлари, соҳиби маҳорат бўлган уста ва устазодаларининг қўл меҳнати билан яралган буюм ва асарлар, ижод намуналари кўргазма-савдоларини ташкил этилди.

Асосий тадбирлар ҳали олдинда. Бизни кузатиб боринг.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
 "Элга хизмат" расталарида арзонлаштирилган маҳсулотлар савдоси йўлга қўйилди  

⚡️"Наврўз" байрами муносабати билан шаҳримизнинг "Ойдин" деҳқон бозорида "Элга хизмат" савдо расталари йўлга қўйилиб, арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари сотилмоқда.

📌 Жумладан, бугун шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов ташаббуси билан 240 килолик новвос сўйилиб, арзонлаштирилган савдо ярмаркасига топширилди.
Килоси 50 000 сўмдан сотилаётган гўшт маҳсулотини истеъмолчилар мамнуният билан харид қилишмоқда. Бундан ташқари тухум, шакар, ёғ ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳам арзонлаштирилган нархларда сотилаяпти.

@Olmaliq_shahri
75 нафар шахс афв этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами арафасида 75 нафар шахсни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Афв этилган шахсларнинг:

- 4 нафари
асосий жазодан тўлиқ озод этилди;
- 53 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди;
- 2 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди;
- 16 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг:

- 18 нафарини чет эл фуқаролари;
- 17 нафарини аёллар;
- 15 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар;
- 6 нафарини ногиронлар;
- 9 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#шукуҳ
#айнидам

⚡️Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев, вилоят фаоллари, оқсақоллар, депутатлар, элимиз ардоғидаги санъат вакиллари, байрам иштирокчилари билан бирга Наврўз умумхалқ сайли бўлаётган марказий "Тошкент йўли" кўчаси бўйлаб айланмоқда.

Атрофда айём кайфияти ҳукмрон. Сайилга гувоҳ бўлаётганлар шоду ҳуррам. Марказий кўча узра жойлашган вилоят бошқарма ва ташкилотлари бинолари олдидаги саҳналар атрофидаги томошаларни, мақом ва эстрада йўналишидаги чиқишларни , шўх-шаън рақсларни ҳамма завқ билан томоша қилмоқда.

Зойир Мирзаев ҳар бир нуқтада алоҳида тўхталиб, сайил иштирокчиларини Наврўз билан табрикламоқда, вилоятимиз аҳли даврасида қадам-бақадам юриб, тантаналарни нишонламоқда.

Бизни кузатиб боринг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#айём

Байрам маҳаллаларда давом этмоқда

⚡️ Олмалиқ шаҳридаги маҳаллаларда "Наврўз" байрами муносабати билан ташкиллаштирилган байрам тадбирлари давом этмоқда.

📌 Хусусан, бугун "Намуна" маҳалласида яшовчи ҳамшаҳарларимиз байрам дастурхони атрофида жамулжам бўлиб, айёмни биргаликда нишонламоқда. Байрам давомида маҳалла ёшлари ўртасида турли спорт мусобақалари ҳам ўтказилмоқда.

@Olmaliq_shahri