Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.06K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
112 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Давлат солиқларини ундириш бўйича масъулларга топшириқлар берилмоқда

⚡️Олмалиқ шаҳри маҳаллий бюджет даромадларининг 2022 йил 1-чорак якуни натижалари бўйича шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов ҳамда сектор раҳбарлари бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Бунда белгиланган солиқ турлари: фойда солиғи, айланма солиқ, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, якка тартибдаги тадбиркорлардан қатъий солиқ, акциз солиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиғи, недра, сув солиқлари ҳамда давлат божи, йиғим ва жарималарни ўз вақтида ундириш бўйича масъулларга топшириқлар берилмоқда.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
Ҳурматли ҳамшаҳарлар, тадбиркорлар!

⚡️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги "Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 666-сонли қарори, Тошкент вилояти ҳокимининг 2019 йил 24 августдаги 639-сонли, Олмалиқ шаҳар ҳокимининг 2019 йил 30 августдаги 1552-сонли қарорлари тасдиқланган.

Ушбу қарорларга асосан Олмалиқ шаҳрида «Фойдаланилмаётган объектларни хўжалик фаолиятига жалб этиш» бўйича 2-ишчи гуруҳи ташкил қилинган.

«Фойдаланилмаётган объектларни хўжалик фаолиятига жалб этиш» бўйича 2-ишчи гуруҳининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

фойдаланилмаётган объектларни ишга тушириш муаммоларини ўрганиш;

аниқланган муаммоларни ҳал қилиш ва фойдаланилмаётган объектларни ишга туширишга доир лойиҳаларни ишлаб чиқишда ва инвесторларни жалб қилишда мулкдорга кўмаклашиш;

фойдаланилмаётган объект ҳақиқатда хўжалик фаолиятига жалб қилинганлигини жойига борган ҳолда ўрганиш орқали таъсирчан солиқ механизмини тўхтатиш юзасидан давлат солиқ хизмати органларига хулоса тақдим этиш белгиланган.

‼️Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, объектни ишга туширишда мавжуд муаммолар, таклифлар ва қизиқтирган масалалар бўйича «Фойдаланилмаётган объектларни хўжалик фаолиятига жалб этиш» бўйича Олмалиқ шаҳар 2-ишчи гуруҳига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Қўшимча маълумот учун алоқа:

☎️ 70-614-10-50,
☎️ 93-616-50-65,
☎️ 99-019-00-69.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
#Deputatlik_nazorati

Xalq deputatlari Olmaliq shahar Kengashi kotibiyat mudiri Ergash Abdurayimov va doimiy komissiya raisi Atham Xasanovlar bozorlardagi narx-navo, arzonlashtirilgan yarmarkalardagi holat bilan tanishdi.

@olmaliq_deputatlari
#Ёшлар_сиёсати
#спорт

Футбол бўйича терма жамоамиз кумуш медал билан тақдирланди

⚡️ Тожикистонда бўлиб ўтган Ўрта Осиё “CAFA U-18 women's championship 2022” мусобақасида шаҳримизнинг БЎСМ футбол жамоаси тренери Даврон Расулжонов ва "ОКМК-W" бош тренери Илхом Ханжариевнинг 9 нафар ўқувчиси ҳам иштирок этишди.

📌Ёш футболчи қизларимиздан ташкил топган "Ўзбекистон аёллари У-18" терма жамоаси мусобақада 2-ўринни эгаллаб, кумуш медал билан тақдирланди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Маҳаллий_кенгаш_фаолияти

Ҳаётимни ўзгартирган кун!

⚡️Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши қошида ташкил этилган Ёшлар парламенти вакиллари мактабининг навбатдаги машғулотларида Фарғона шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бобур Мўминов иштирок этиши кутилмоқда.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
#Ёшлар_сиёсати
#спорт

Киберспорт мусобақаси давом этмоқда!

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-92-сон қарорига асосан Олмалиқ шаҳар 18-25 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида ахборот технологияларига йўналтириш мақсадида Рақамли технологиялар ўқув маркази ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими билан ҳамкорликда Киберспорт мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада жами 37 нафар ёшларимиз фаол қатнашишди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Адлия тизими янада ихчамлаштирилди

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

🔰 Фармонга кўра, адлия тизимида ягона бошқарувни жорий қилиш учун Давлат хизматлари агентлиги ва Интеллектуал мулк агентлиги бевосита Адлия вазирлигига, уларнинг ҳудудий тузилмалари эса ҳудудий адлия органларига қўшилди.

● Натижада бошқарув ходимлари сони 110 тага, яъни 2,2 фоизга (биргина марказий аппарат 10 фоизга яъни 356 тадан 320 тага) қисқартирилди.

● Вазирлик тизимидаги бир-бирини такрорловчи вазифалар 35 тадан 23 тага (34 фоизга) ва функциялар эса 388 тадан 215 тага (46 фоизга) қисқарди.

☑️ Ҳудудлардаги Давлат хизматлари бошқармалари ҳамда Интеллектуал мулк марказлари ҳудудий адлия бошқармалари таркибига ўтказилди.

Тумандаги давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ва юридик хизмат кўрсатиш марказлари туман адлия бўлимлари билан бирлаштирилиб, битта бинода фаолият юритувчи ягона Адлия бўлимларига айлантирилади, унинг таркибида интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш бўйича алоҳида масъуллар фаолият юритади.

📋 Фармон билан Адлия вазирлиги фаолияти самарадорлигини янада ошириш ҳамда рақамлаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

➡️ Дастур доирасида бир-бирига боғлиқ бўлган давлат хизматларини, жумладан кўчмас мулк ҳамда манзилга рўйхатга қўйиш, ногиронлик ва турли касалликларга оид нафақалар тайинлашни композит тарзда, яъни бир вақтда кўрсатиш тизими жорий этилади.

📁 Шунингдек, 1990-2016 йиллар оралиғида қабул қилинган Ҳукумат қарорлари хатловдан ўтказилиб, фуқароларга ва тадбиркорларга енгиллик яратиш нуқтаи-назаридан қайта кўриб чиқилади.

🖥 Фармонга кўра, “е-shartnoma” тизими ягона электрон портали яратилади. Тизим орқали тадбиркорлар онлайн равишда турли шартнома намуналарини бепул олиши мумкин бўлади.

Халқ депутатлари кенгашларининг ҳудудлардаги ислоҳотлар устидан назоратини кучайтириш мақсадида депутатлик назоратининг янги шакли – “кенгаш сўрови” жорий этилади.

📌 2023 йилдан
муаллифлик ҳуқуқи объектларининг электрон назорат нусхаларини Ягона базада жамлаш тартиби жорий қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Ёшлар_сиёсати

Жиноятчиликнинг олдини олиш долзарб масала

📌 "Коинот" МФЙ ҳудудида жойлашган 15-умумтаълим мактабида навбатдаги "Жиноятнинг салбий оқибатлари" мавзусида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда вояга етмаганлар масалалари бўйича катта инспектор, психолог, подполковник Феруза Халменова ва 11 та МФЙ ёшлар етакчиси қатнашди.

Суҳбат давомида жиноятчилик қанчалар салбий эканлиги, инсон, аввало, ўзини ҳурмат қилса жамиятга зарари тегмаслиги тушунтирилди.

📎Жиноятнинг олдини олиш мақсадида юртбошимиз томонидан ёшлар учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги таъкидланди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube