Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.92K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📊 Ахборот хизмати раҳбарлари фаолияти самарадорлиги рейтинги эълон қилинди

2022 йилнинг январь-февраль ойларида АОКА томонидан республика даражасидаги 139 та ташкилот ва идора, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда 206 та туман ва шаҳар ҳокимликлари матбуот котибларининг 2021 йил II ярим йилликдаги фаолияти самарадорлиги ўрганилди ҳамда Адлия вазирлигида 3187-рақам билан рўйхатдан ўтказилган Низомга кўра 10 та асосий мезон бўйича баҳоланди.

● Республика даражасидаги 139 нафар матбуот котибидан 45 нафарининг иш натижалари юқори, 57 нафариники ўрта, 33 нафариники қониқарли, 4 нафарининг фаолияти паст даражада, дея баҳоланди.

● Туман ва шаҳарлар ҳокимликлари кесимида 206 нафар матбуот котибидан 14 нафарининг фаолияти юқори, 97 нафариники ўрта, 75 нафариники қониқарли, 9 нафариники эса паст даражада, деб топилди.

📌 Батафсил
〰️〰️〰️〰️〰️

https://t.iss.one/aoka_uz
"Ёш қутқарувчи" мусобақасининг шаҳар босқичи ўз ниҳоясига етди

🥇 Натижаларга кўра, 1-ўринни 19-умумтаълим мактаби, 2-ўринни 20-умумтаълим мактаби ва 3-ўринни 1-умумтаълим мактабининг жамоалари эгаллади. Ғолиблар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Эндиликда мусобақанинг вилоят босқичида 19-мактабнинг "Шижоат" жамоаси Олмалиқ шаҳри номидан иштирок этади.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда

⚡️Ислом Каримов номидаги техника университети Олмалиқ шаҳар филиалида фестивал ғолиблари тақдирланди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда
#матбуот_анжумани
#пресс_тур

⚡️"Олмалиқ шаҳрида маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчилари амалга ошираётган ишлар" мавзусида ўтказилган матбуот анжумани ва пресс-тур "НурафшонТВ" нигоҳида

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
Forwarded from MA'RIFAT TARG‘IBOTCHILAR JAMIYATI (MAXLIYO RUSTAMOVNA)
#xabarlar
#ma'rifat_targ'ibotchilari

#Mudofaa vazirligiga qarashli Toshkent viloyatining Olmaliq shahrida joylashgan toifalangan obyektlarni qo'riqlash qo'mondonligiga qarashli harbiy qismda faxriylar, harbiy xizmatchilar va ularning oila aʼzolari ishtirokida yurtdoshlarimizning Vatan taqdiriga daxldorlik hislarini oshirishga qaratilgan davra suhbati boʻlib oʻtdi.

📚 Tadbirda falsafa fanlari doktori, professor, "Ma'rifat" targ'ibotchilar jamiyati a'zosi Jamila Shermuhammedova tomonidan Prezidentimizning “Yangi Oʻzbekiston Strategiyasi” kitobi taqdimot marosimi oʻtkazildi.

♻️Tadbirda so'z olganlar Qurolli Kuchlarda soʻnggi yillarda amalga oshirilayotgan islohotlar, harbiy xizmatchilar va ularning oila aʼzolari ijtimoiy himoyasini mustahkamlash borasida qilinayotgan ishlarni alohida eʼtirof etishdi.

🔰 Bu kabi uchrashuvlar harbiy xizmatchilar va ularning oila aʼzolarini keng dunyoqarashli va yuksak maʼnaviyatli etib tarbiyalashda muhim ahamiyat kasb etadi.

https://telegram.me/marifat_jamiyati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли "Сув таъминоти" корхонаси истеъмолчилари!

⚡️Етказиб берилаётган ичимлик суви ва кўрсатилаётган оқова сув хизматлари учун уйдан чиқмаган ҳолда тўловларни мунтазам амалга оширишингизда қулай, тезкор ва шаффоф бўлган қуйидаги воситалардан фойдаланишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз:

- cabinet.uzst.uz шахсий кабинети электрон белгиси узсттагида чизиқча бот телеграм боти орқали;

- электрон тўлов тизимлари: clik, paynet, yupay, payme, oson ҳамда тўлов инфокиосклари, тижорат банклари мобил иловалари;

- тижорат банк кассалари, шохобчалари ҳамда почта бўлимлари.

Cув таъминоти корхонаси назоратчилари томонидан ноқонуний пул ундириш ҳолатларига дуч келсангиз 99-766-13-46 телефон рақамига ёки [email protected] электрон почтаси орқали мурожаат қилинг.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
❗️ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

📣Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Тошкент вилояти ҳокимлиги, вилоят Маданият бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, вилоят Ёзувчилар уюшмаси, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлимлари билан ҳамкорликда Тошкент вилояти ҳокими мукофоти учун "Янги Ўзбекистонда янги овозлар" вилоят кўрик-танлови эълон қилинади.

▶️ Танлов йўналишлари:

1. 🪕 Энг яхши миллий мақом ижрочиси;
2. 🎼 Энг яхши фольклор (лапар, ўлан, жиров, оқин, бахшичилик) ижрочилиги;
3. 🎹Миллий эстрада йўналишидаги энг яхши қўшиқ ижрочиси;
4. ✍️ Қўшиқ учун ёзилган энг яхши шеър;
5. 🎼Қўшиқ учун ёзилган энг яхши мусиқа.


🧍‍♂️🧍 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган мақом, миллий эстрада ҳонандалари ва ҳаваскорлари, фольклор жамоалари ва яккахонлари, шоир ва бастакорлар иштирок этишлари мумкин.

Танловга тақдим этиладиган асарларда она-Ватан, баҳор васфи, Наврўз қадриятлари, умуминсоний фазилатлар, меҳр-оқибат, эзгулик ва саҳоват туйғулари тараннум этилиши мақсадга мувофиқдир.

⚠️Танловнинг энг муҳим шарти — тақдим этиладиган асарлар янги тайёрланган ижод намуналаридан иборат бўлиши керак.

🎁Танлов ғолиблари Наврўз байрамига бағишлаб ўтказиладиган оммавий сайил тадбирларида эълон қилинади ва мукофотланади.

🏆Танловда бешта йўналиш бўйича ғолибларни қуйидаги пул мукофотлари кутмоқда:

🥇-ўрин учун 5 миллион сўм;
🥈-ўрин учун 3 миллион сўм;
🥉-ўрин учун 2 миллион сўм.

🎖Шунингдек, ҳар бир йўналиш бўйича биттадан рағбатлантирувчи мукофотлар ҳам таъсис этилган.

Танловга материаллар 2022 йилнинг 15 мартигача (видео, аудио, электрон матн кўринишида) қабул қилинади.

📞Мурожаат учун телефонлар:
99-859-25-11, 97-448-56-57 (мусиқий ва ижрочилик йўналишлари)
99-484-83-34 (шеърият йўналиши)

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Тошкент вилояти маҳаллаларидаги хотин-қизлар фаоли вакант лавозимлари учун очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали Вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

▪️ Ангрен шаҳри маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️ Бекобод тумани маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️ Бекобод шаҳри маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Бўка тумани маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️
Бўстонлиқ тумани маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари

▪️Зангиота тумани маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Қибрай тумани маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Қуйи Чирчиқ тумани маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари

▪️Нурафшон шаҳри маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Оққўрғон тумани маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Олмалиқ шаҳри маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Оҳангарон тумани маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Оҳангарон шаҳри маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Паркент тумани маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Пискент тумани маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Тошкент тумани маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Ўрта Чирчиқ тумани маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Чиноз тумани маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Чирчиқ шаҳри маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Юқори Чирчиқ тумани маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Янгийўл тумани маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Янгийўл шаҳри маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

❗️Ҳужжатлар 2022 йил 15 мартгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

▪️ Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

▪️ Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали@vacancy_argos
#Ёшлар_сиёсати
#онлайн

⚡️Айни дамда "Ёшлар дафтари"га турли имтиёз ва кўмакдан фойдаланиш мақсадида онлайн ариза топширган ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар билан "Ёшлар дафтари" жамғармаси Васийлик Кенгашининг 16-сонли йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

📌Бунда, Васийлик Кенгаши аъзолари ва Ёшлар етакчилари ёшлар муаммоларини қонун доирасида ҳал этиш чораларини кўришмоқда.

Мурожаатчиларнинг ижтимоий аҳволи ва имкониятлари ўрганилиб, кенг муҳокама қилинмоқда.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
#вазият_назоратда

⚡️Бир неча кундан буён давом этаётган ёмғирли об-ҳаво сабаб шаҳримиздаги "Олмалиқсой" маҳалласи, Олмалиқсой кўчасидаги 30-хонадоннинг орқа қисмида йўл нотекислиги сабаб катта кўлмак ҳосил бўлиб, аҳоли учун ноқулайлик юзага келган эди.

📌Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан муаммо ўз вақтида бартараф этилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri