Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.03K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
118 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#маънавий_маърифий_тадбир

Буюк мутафаккир ёди

⚡️Бугун сўз мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги муносабати билан шаҳримиз таълим муассасаларида маънавий-маърифий тадбирлар ташкиллаштирилди.

📌 Хусусан, Республика маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлими билан ҳамкорликда 20-ИДУМда она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари, тарғиботчилар иштирокида "Навоийни ёд этиб" мавзусида маънавий-маърифий, интеллектуал тадбир ўтказилди.

❇️ Тадбирда ўқувчилар буюк мутафаккирнинг она тилимизга қўшган улкан ҳиссаси саҳна кўринишлари ва чиқишлар орқали намойиш этилди. Тадбир якунида иштирокчи ўқувчилар мактаб маъмурияти томонидан бадиий китоблар билан тақдирландилар.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
#ёшлар_сиёсати

Ёшлар билан ишлаш штаби фаолияти давом этади

⚡️Бугун шаҳар ҳокими ўринбосари С.Аҳмедов раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги 92-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича шаҳарда штаб фаолиятини ташкил этиш ва чора-тадбирларни белгилаш юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди.

📌 Ушбу йиғилишда шаҳримизда штабга масъул бўлган барча раҳбарлар ва уларнинг штабга бириктирилган ходимлари ҳамда бошқа тегишли мутасаддилар иштирок этишди.

Шаҳарда ёшлар сиёсатини амалга ошириш ва мониторинг қилиш бўйича махсус штаб жорий йил ҳам ўз фаолиятини давом эттиради.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
#сайёр_қабул
#маҳаллабай

Ҳоким Муса Жалил МФЙ фуқаролари билан учрашди

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов томонидан бугун Муса Жалил фуқаролари билан ҳам сайёр қабул ўтказилди. Қабулда 15 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланиб, атрофлича ечим таклиф этилди.

📌Жумладан, Е.Богданова ишга жойлашиш масаласида ёрдам сўради. Ушбу фуқарони “Жўрабек лабораторияси”га ишга жойлаштириш бўйича топшириқ берилди. Ш.Турдалиева уй ва турмуш ўртоғини ишга жойлаштириш масаласида мурожаат қилди. Ушбу фуқаронинг ҳам мурожаати қаноатлантирилиб, турмуш ўртоғини Қоп заводига ишга жойлаштириш белгиланди. Уй-жой учун субсидияга бирламчи ҳужжатларни тўплаб ДХМга топшириш мумкинлиги тушунтирилди."Ҳимоя ордери" сўраб мурожаат қилган фуқаронинг мурожаати шаҳар ИИБ томонидан назоратга олинди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
Шаҳримизда "Фонон" заводининг заргарлик маҳсулотлари дўкони фаолият бошлади

⚡️ Бугун Олмалиқ шаҳрида “Голд Моон Ташкент” МЧЖ қошида "Фонон" бренди билан Италиянинг етакчи технологиялари асосида ишлаб чиқариладиган заргарлик маҳсулотлари дўкони ўз фаолиятини бошлади. Дўконнинг расмий очилиш тадбирида шаҳар ҳокими ўринбосари С.Ахмедов ва ҳоким маслаҳатчиси Д.Рўзиева иштирок этиб, тадбиркорларга ҳамда тадбир иштирокчиларига самимий тилакларини билдириб ўтишди.

📌 Маълумот ўрнида айтиш жоизки, бугунги кунда "Фонон" заводи 30 турдаги тайёр ва ярим тайёр маҳсулотларни ва мингга яқин заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришни кўзда тутган. Ишлаб чиқарилаётган заргарлик буюмлари, ғурур ва ифтихор билан айтиш лозимки, Ўзбекистонда қазиб олинган олтиндан яратилади. Яъни, олтин ўзимизнинг "ОлмалиқКМК"нинг хомашёсидан ишлаб чиқарилган, кумуш эса "НавоийКМК" маҳсулотидир. Заргарлик дўкони ишга туширилиши билан 7 та янги иш ўрни яратилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube