Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.92K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Forwarded from MA'NAVIYAT BEKATI
#тадбир

⚡️Олмалиқ шаҳар Ахборот - кутутбхона марказида ғазал мулкининг султони, туркий тиллар адабиётининг асосчиси буюк аллома Мир Алишер Навоийнинг 581 йиллиги муносабати билан "Навоий ёди-ила яшаймиз мудом" мавзусида ижодий учрашув ўтказилди.

♻️Унда шаҳар ҳоким ўринбосари С.Ахмедов, шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзолари Л.Анорқулов ва Г.Абдухаликова, Ёшлар ишлари агентлиги раиси Н.Алимов ва шаҳар "Жилға" этнографик уюшмаси аъзоси, шоир Ботир Мирзо ва ёш ижодкорлар иштирок этишди.

❇️ Шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзолари томонидан Алишер Навоий тўғрисида батафсил маълумотлар бериб, ғазал ва рубоийларни намунали тарзда ёд олишди.

Шунингдек, "Увайсий" маҳалласида яшовчи кекса онахонлар ушбу кутубхонадан узлуксиз фойдаланиб келаётгани ва кутубхонадаги қулайликлар фуқаролар учун манзур бўлаётганлиги алоҳида таъкидланди.

@Olmaliqmanaviyatmarkazi
​​Ўзбекистондаги давлат ташкилотлари ходимларига ҳар 3 ойда камида бир марта концерт ва театрларга бепул чипталар берилиши кутилмоқда

Шавкат Мирзиёев «Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади. «Ўзбекистон 24» телеканали эфирида ушбу қарор шарҳи келтирилди.

Унга кўра, эндиликда барча давлат ташкилотлари, муассасалари ва корхоналари ҳар чоракда камида бир маротаба бюджетдан ташқари ҳамда касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан ўз ходимларига концерт, цирк ва театрларга билет ҳамда абонементлар харид қилиш амалиёти жорий этилади.

Юридик шахслар ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун тадбирлар ўтказиш, чипталар харид қилишга йўналтирилган маблағларга тенг равишда фойда солиғи ва ягона солиқ тўловидан озод қилинади.

@daryo_live
Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори


📍 https://uza.uz/posts/343484

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор

#очиқ_мулоқот

Сектор раҳбарлари фуқаролар билан мулоқотда

⚡️ Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов бошчилигида сектор раҳбарлари бугун 1-сектор штабида фуқароларни қабул қилиб, мурожаатларини тингланди.

📌 Бугунги қабулга олдиндан 31 нафар фуқаро рўйхатга олиниб, улар асосан бандлик, моддий ёрдам, кредит, ер олиш ҳамда бошқа турли шахсий масалалар бўйича мурожаат қилиб келишган. Тингланган мурожаатлар ижобий ҳал этилиши юзасидан масъуллар бириктирилиб, назоратга олинди. Айримларига эса тегишли ҳуқуқий тавсия ва тушунчалар берилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site Telegram Fasebook You tube
#мулоқот

"Журналист бўлмоқчиман"

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов қабулига Пискент туманида яшовчи 18 ёшли Ойсулув Абдумаликова журналист бўлиш истагида иш сўраб мурожаат билан келди.

📌 Ойсулув Абдумаликованинг мурожаати "Олмалиқ ҳаёти" газетаси таҳририяти масъулларига йўналтирилди. Таҳририят ходимлари томонидан О.Абдумаликовага журналист касбини эгаллашда она тили ва адабиёт фанларини чуқур эгаллаши ва олий ўқув юртида сабоқ олиши лозимлиги, шунингдек, шеър ёзишда эътибор бериладиган жиҳатлар юзасидан тавсиялар берилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site Telegram Fasebook You tube
Ободлик бор жойда унум бўлади

⚡️ Юртимизда баҳор нафаси уфуриб турибди. Бу эса ободонлаштириш ходимлари учун атрофни саришталашда айни муддао.

📌 Олмалиқ шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан кўчаларга гул кўчатлари экиш ишлари бошлаб юборилди. Шунингдек, атрофдаги чиқиндилар йиғилиб олиб чиқиб кетилмоқда.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site Telegram Fasebook You tube