Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Чиқиндилар билан ишлаш тизими ва экологик ҳолатни яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Маиший чиқинди тўплаш қамровини 95 фоизга, қайта ишлаш ҳажмини 40 фоизга етказиш вазифаси қўйилди.
Органик, қурилиш ва тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилишнинг хавфсиз тизимини яратиш зарурлиги қайд этилди.
1 мартдан “Яшил йиллик” умуммиллий тадбири бошланиши эълон қилинди.

Состоялось видеоселекторное совещание по улучшению системы обращения с отходами и экологической обстановки, реализации общенационального проекта «Яшил макон».
Поставлена задача довести охват услугами по сбору отходов до 95 процентов, уровень их переработки – до 40 процентов.
Отмечена необходимость создания безопасной системы утилизации органических, строительных и медицинских отходов.
Объявлено о старте с 1 марта общенациональной акции «Зеленый год».

#Mirziyoyev #videoselektor #ekologiya #Yashilmakon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#шахсий_намуна

Сектор раҳбарлари бошчилигида соғлом ҳаёт сари 5000 қадам

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 6099-сонли фармони ижроси юзасидан бугун Олмалиқ шаҳар сектор раҳбарлари бошчилигида "Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам" шиори остида юриш марафони ташкил этилди.

📌 Марафонда шаҳримизнинг барча корхона-ташкилот раҳбарлари "шахсий намуна" тамойили асосида ходимлари билан 1-сектор ҳудудидан бошлаб пиёда 5000 қадам босиб ўтишди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site Telegram Fasebook You tube
#шахсий_намуна
#спорт

⚡️Сектор раҳбарлари бошчилигида босиб ўтилган 5000 қадамдан сўнг марафон иштирокчилари билан бадантарбия машғулотлари ўтказилди. Марафонда шаҳримиз корхона-ташкилотларидаги жами 500 нафар вакил фаол иштирок этишди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site Telegram Fasebook You tube
#Инсон_қадри_учун

Давлат хизматчилари учун тиббий кўрик ташкил этилди

⚡️Аҳолининг соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш, жамоат саломатлигини сақлашда касалликлар профилактикаси, инсон иммунитетини мустаҳкамлаш мақсадида вилоят ва туман-шаҳар ҳокимликларининг хизматчилари учун сайёр тиббий кўрик ташкил этилмоқда.

📌 Давлат хизматчилари фаолиятида соғлом турмуш тарзини кундалик ҳаётга айлантириш ҳамда улар саломатлигини доимий назорат қилиб бориш заруратидан келиб чиқиб ташкил этилаётган ушбу тиббий кўриклар давлат органлари ва ташкилотлари фаолият самарадорлиги ошишига замин яратиши шубҳасиз.

👨‍🔬Жумладан, бугун Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги хизматчилари учун ҳам шаҳар Тиббиёт бирлашмаси мутахассислари томонидан бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари ташкил этилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site Telegram Fasebook You tube