Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Савоб ишнинг бошида туриб

⚡️Олмалиқ шаҳар прокурори Музаффар Маматов томонидан 2-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда комлекс ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, эҳтиёжманд, ногирон ва кам таъминланган оилаларнинг яшаш шароити ўрганилди.

📌 Хусусан, дастлаб Т.Малик ва С.Оллоёр маҳаллалари ҳудудида ободонлаштириш ишлари ўрганилиб, МФЙ раислари томонидан доимий равишда ободонлаштириш ишларини ташкил этиш бўйича керакли тавсиялар берилди ҳамда ҳудуддаги 2 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилиши бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди.

📎Жумладан, Сўфи Оллоёр МФЙда яшовчи 2-гуруҳ ногирони Галия Ганиевага маҳалла раиси Ш.Очилов билан биргаликда ногиронлик аравачаси олиб берилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site Telegram Fasebook You tube
⚡️Тезкор

CCВ: Мамлакатимизда ўқув жараёнлари анъанавий шаклга ўтказилади

Сўнгги кунларда юртимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати камаяётгани кузатилмоқда.

Касалликнинг тарқалганлик даражаси 0,8 ни ташкил этмоқда (ЖССТ экспертлари хулосасига кўра бу кўрсаткич 1,0 гача бўлса вазият барқарорлигини англатади).

Шунингдек, стационардан чиқарилаётганлар сонининг стационарга ётқизилаётганлар сонига нисбатан ҳамда карантиндан чиқарилаётганлар сонининг карантинга олинаётганлар сонига нисбатан ҳам ижобий томонга силжиш кузатилмоқда.

Касалликнинг юқтириб олиш манбаи 35-43 % ҳолатда касалланган оила аъзоси ёки қариндошлари, 6-7 % ҳолатда бемор кўшнилари, 10-12 % ҳолатда жамоат жойларидаги мулоқот ва 4-5 % ҳолатда иш жойидаги мулоқот экани аниқланмоқда.

Таҳлилларига кўра, боғча ёшидаги (3-6 ёш) болалар ўртасида касалланиш, уй қарамоғидаги шу ёшдаги болаларга нисбатан (3-3,5 марта) кам учрамоқда.

Республика махсус комиссияси томонидан ушбу жиҳатлар инобатга олиниб, бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

❗️Хусусан, 2022 йил 7 февралдан бошлаб умумтаълим мактаблари, профессионал, касб-ҳунар таълим ва олий таълим муассасалари, академик лицейлар ҳамда нодавлат таълим ташкилотларида ўқув жараёни анъанавий шаклга ўтказилади.

Бунда, барча таълим ташкилотларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш ва антисептик воситалардан мунтазам фойдаланиш талаб этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@Olmaliq_shahri
#ёшлар_сиёсати

⚡️Олмалиқ шаҳри Увайсий МФЙга тайинланган ёшлар етакчиси Дониёр Абдураимов томонидан "Заковат" ўйини ўтказилди.

📹 Батафсил: https://youtu.be/6ZLpQdtPLGo

@Olmaliq_shahri
Чиқиндилар билан ишлаш тизими ва экологик ҳолатни яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Маиший чиқинди тўплаш қамровини 95 фоизга, қайта ишлаш ҳажмини 40 фоизга етказиш вазифаси қўйилди.
Органик, қурилиш ва тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилишнинг хавфсиз тизимини яратиш зарурлиги қайд этилди.
1 мартдан “Яшил йиллик” умуммиллий тадбири бошланиши эълон қилинди.

Состоялось видеоселекторное совещание по улучшению системы обращения с отходами и экологической обстановки, реализации общенационального проекта «Яшил макон».
Поставлена задача довести охват услугами по сбору отходов до 95 процентов, уровень их переработки – до 40 процентов.
Отмечена необходимость создания безопасной системы утилизации органических, строительных и медицинских отходов.
Объявлено о старте с 1 марта общенациональной акции «Зеленый год».

#Mirziyoyev #videoselektor #ekologiya #Yashilmakon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#шахсий_намуна

Сектор раҳбарлари бошчилигида соғлом ҳаёт сари 5000 қадам

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 6099-сонли фармони ижроси юзасидан бугун Олмалиқ шаҳар сектор раҳбарлари бошчилигида "Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам" шиори остида юриш марафони ташкил этилди.

📌 Марафонда шаҳримизнинг барча корхона-ташкилот раҳбарлари "шахсий намуна" тамойили асосида ходимлари билан 1-сектор ҳудудидан бошлаб пиёда 5000 қадам босиб ўтишди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site Telegram Fasebook You tube
#шахсий_намуна
#спорт

⚡️Сектор раҳбарлари бошчилигида босиб ўтилган 5000 қадамдан сўнг марафон иштирокчилари билан бадантарбия машғулотлари ўтказилди. Марафонда шаҳримиз корхона-ташкилотларидаги жами 500 нафар вакил фаол иштирок этишди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site Telegram Fasebook You tube