Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.94K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
"Дўстлик" МФЙда сайёр кўрик ташкил этилди

⚡️ “Дўстлик” МФЙ аҳолисига қулай шарт-шароитни яратиш мақсадида Тиббиёт бирлашмаси томонидан маҳаллада сайёр тиббий кўрик ташкил этилди.

📌 7-умумтаълим мактабида маҳалла фуқаролари малакали шифокорлар томонидан тиббий кўрикдан ўтқазилиб, саломатлигидан шикояти борлар алоҳида рўйхатга олинди ва даволашга йўналтириляпти.
Маҳалланинг имконияти чекланган қатламига эса шифокор ва ҳамширалар уйма-уй кўрикни амалга оширишмоқда.

“Дўстлик” кўчаси, 38-хонадонда истиқомат қилувчи, 3 йилдан буён инсульт ва қандли диабет касалликлари сабаб, ётиб қолган Комила ая Айнабоеванинг ҳолидан хабар олинди. Аянинг оиласи жами 7 кишидан иборат бўлиб, маҳалланинг намунали оилаларидан саналади. Маҳалла йиғини масъуллари томонидан аядан тез-тез хабар олиб турилади.

@Olmaliq_shahri
10 йилдан буён тўшакка михланиб қолган бемор кўрикдан ўтказилди

⚡️ “Дўстлик” маҳалласи Қўрғонча кўчаси, 32-хонадонда бир нафар фарзанди ва турмуш ўртоғи билан яшовчи Шавкат Ниёзов маҳаллага бириктирилган шифокор ва ҳамшира томонидан кўрикдан ўтказилди ва уйнинг ўзида даволаш курси бошланди.

📌Бемор иккинчи гуруҳ ногирони бўлиб, 10 йил аввал Россия Федерациясида қурилиш жойида тепаликдан тушиб кетганлиги сабаб, юролмай қолган.

@Olmaliq_shahri
#онлайн
#сессия

⚡️ Айни дамда Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг навбатдаги 46-сессияси ўтказилмоқда.

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар ўрин олган:

1. Шаҳар Халқ таълими тизимидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари тўғрисида

2. Шаҳар ҳокимлигига келиб тушган мурожаатлар таҳлили

3. Олмалиқ шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор ижроси тўғрисида

4. Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тўғрисида ҳамда бошқа масалалар.

@Olmaliq_shahri
#онлайн

Сессия иши тўғридан-тўғри телеграм ва фейсбук тармоқлари орқали ёритилмоқда.

Ҳаволалар:
1. https://t.iss.one/Olmaliq_shahri?livestream=7995a9b99b0bd2fbc7

2. https://www.facebook.com/100073671944200/videos/978154319575841/

3. https://www.facebook.com/olmaliqdeputatlari/videos/511433030206261/
#сессия

⚡️ Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг 46-сессияси кун тартибидаги масалалар тингланиб, муҳокама қилингач, тегишли қарорлар қабул қилинди.

@Olmaliq_shahri