Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.92K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#эътироф
#Замонамиз_қаҳрамонлари

"Ёшлар штаби" ишчи гуруҳ аъзолари рағбатлантирилди

Бугун шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов Олмалиқ шаҳрида ёшлар билан янгича ишлаш тизимини жорий қилиш мақсадида ташкил этилган "Ёшлар штаби"да фаоллик кўрсатиб келаётган бир қанча ташкилот вакиллари ҳамда кўнгилли ёшлар билан ҳам бир пиёла чой устида учрашиб, суҳбатлашди.

Ҳоким ёшлар билан ишлашда ишчи гуруҳ аъзоларининг ўрнини алоҳида эътироф этиб, келгуси йилда ҳам катта мақсадлар сари биргаликда фаолиятни давом эттиришда барчага соғлик, тинчлик, шижоат ва сабр-матонат ҳамроҳлигини тилади.

Учрашув якунида ишчи гуруҳ аъзолари шаҳар ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

👉🏻 @Olmaliq_shahri

Web-site Telegram Fasebook You tube
#назорат

Бозордаги нархлар - назоратда

Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов бугун Янги йил савдо ярмаркалари ташкил қилинган "Ойдин" деҳқон бозорида бўлиб, озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг сунъий ошиб кетишини назоратдан ўтказди.

Нархлар сунъий оширилишига йўл қўйган тадбиркорларга масъуллар томонидан огоҳлантириш берилмоқда. Бозорда шунингдек, Жамоатчилик комиссияси аъзолари ҳам фаолият юритаяпти.

👉🏻 @Olmaliq_shahri

Web-site Telegram Fasebook You tube
#сессия_45

Айни вақтда Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ навбатдаги қирқ бешинчи сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессиянинг кун тартибига қуйидаги масалалар ўрин олган:

1. 2021 йил маҳаллий бюджет даромадлари режа кўрсаткичларини бажарилиши ҳолати

2. Олмалиқ шаҳрининг 2022 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш

3. Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелда “Обод Қишлоқ” ва “Обод Маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ-5048-сон қарори ижроси юзасидан Олмалиқ шаҳрида амалга оширилган ишлар

5. Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг 2021 йил 1 мартдаги “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурини Олмалиқ шаҳрида амалга оширишга оид “Йўл харитаси” ижроси

6. “Халқпарвар” комиссиясининг 2021 йил давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботини эшитиш

7. Олмалиқ шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижаларини муҳокама қилиш.

👉🏻 @Olmaliq_shahri

Web-site Telegram Fasebook You tube
#онлайн
#сессиядан_иқтибос

Журъат Раҳмонов, Олмалиқ шаҳар Молия бўлими раҳбари:

- Яна бир муҳим ўзгариш, тадбиркорлик ва аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида маҳаллабай ишлашнинг янги тизими, яъни ҳоким ёрдамчилари институти жорий этилди.

Жорий йилда ҳоким ёрдамчиларини сақлаш харажатлари учун 1,168 млрд.сўм маблағ ажратилиши назарда тутилмоқда.

@Olmaliq_shahri
#сессия
#онлайн

Алишер Самадов, "Халқпарвар" комиссияси раиси:

Олмалиқ шаҳар Хотин-қизлар Кенгаши томонидан "Халқпарвар" комиссиясига “Аёллар дафтари” хатловлари натижасига кўра 82 нафар нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар-жой мавжуд бўлмаган хотин-қизлар рўйхати тақдим этилган.

Шундан сўнг комиссия аъзолари томонидан 82 нафар аёлнинг оилавий яшаш шароитлари, муҳтожлигини ўрганиш ишлари олиб борилди.

Жумладан, шу кунга қадар комиссия аъзолари томонидан 61 нафар фуқаронинг уйларида бўлиб, яшаш шароити ўрганилди.

Комиссия томонидан шу кунга қадар 4 маротаба йиғилиш ўтказилиб, 2 маротаба жойларда қурилаётган қўп қаватли уйларнинг жараёнлари билан яқиндан танишилди.
Натижада 3 нафар фуқарога кафиллик асосида субсидия ажратилиши учун хулосалар берилди.

@Olmaliq_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

Янги йил байрами ва дам олиш кунлари турли кўринишдаги овқатдан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича тавсиялар

● ҳар бир маҳсулотни фақат рухсат этилган жойлардан харид қилинг;
● маҳсулот сифатини кафолатловчи ҳужжатлар мавжудлигига ишонч ҳосил қилинг;
● маҳсулотларнинг истеъмолга яроқлилик муддатига эътибор қаратинг;
● маҳсулотнинг сифати ва айнан шу маҳсулотга хос белгиларнинг ўзгармаганига ишонч ҳосил қилинг.

〰️〰️〰️
АОКАда Санитария-эпидемологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқарма бошлиғи Абдураҳмон Исмоилов иштирокида ўтказилган брифинг тафсилотлари:

✍️ Батафсил
___________
Келгуси йилги вазифалар кўрсатиб ўтилди

📍https://uza.uz/uz/posts/334202

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор