Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#жараён
#Тошкент_вилояти

Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими, вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги ПҚ-5040-сонли Қарорига асосан умумтаълим мактабларида жорий этилган Ижодий-маданий масалалар бўйича тароғиботчилар фаолиятига бағишланган қўшма семинар ташкил этилди.

Семинарда РМММ вилоят бўлими раҳбари Ирода Мухамедазизова, Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азамат Камалов, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Маҳмуд Тоир ҳамда ушбу ташкилотларнинг туман-шаҳарлардаги ташкилий тузилмалари раҳбарлари иштирок этишди.

Семинарда ИММБТ фаолиятларида юзага келаётган муаммолар ва камчиликларни тизимли ҳал этиш юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, уларнинг фаолиятлари самарадорлигини янада ошириш юзасидан таклифлар билдирилиб, ташкилотлар ўртасида муҳим келишувларга эришилди.

@Olmaliq_shahri
#хайрия

⚡️Ҳамза МФЙ фуқаролари маҳалладаги тадбиркор Г.Исмоилова ҳомийлигида 80- сонли махсус мактаб-интернати тарбияланувчиларининг 230 нафарига янги йил байрам совғаларини тарқатишди.

@Olmaliq_shahri
#диққат
#эшитмадим_деманглар
#муҳим

⚡️Кучли фуқаролик жамияти сари:
Зойир Мирзаев бугун вилоят аҳлига Мурожаат йўллайди

Нурафшон шаҳрида жорий йилнинг 25 декабрь куни соат 10.00 дан бошлаб Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг сессиясида вилоят аҳлига Мурожааат йўллайди.

Сессияда депутатлар, вилоят фаоллари ва жамоатчилиги, марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар иштирок этадилар.

Вилоят аҳли ҳаёти, ҳудуднинг эртанги истиқболи йўлида муҳим ўрин тутувчи мазкур воқелик вилоят ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги платформаларида, шунингдек, "Тошкент" телеканалида тўғридан-тўғри намойиш этилиши режалаштирилган.

Вилоят ҳокими Мурожаатини ижтимоий тармоқда қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин.

➡️
https://www.facebook.com/toshvilhokimiyat/

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Меҳнат таътили кунлари узайтирилиши мумкин

👉 https://xs.uz/uzkr/70166

Расмий саҳифаларимиз 👇

Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

⚡️Олмалиқ шаҳри аҳолисини уй-жой билан таъминлаш ҳамда қурилиш материаллари саноатини янада ривожлантириш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

📹 Бу ҳақда шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов иштирокидаги брифингда батафсил жавоб берилди
.

https://youtu.be/VYGGJIIulGA

@Olmaliq_shahri
Forwarded from Bahodir Ahmedov
Ҳокимият эшигига ётиб оладиганлар

Битта одам соғлиғи яхшимас бўлгани учун оғир иш қилолмас экан. Ҳокимиятга арз билан бориб ёрдам беришларини талаб қилибди. Прям талаб қилибди. Битта меҳнаткашроқ укахонимиз цехи бор экан. Ўша ерда ҳалиги одамнинг аёли ишларкан. Укамиз ҳам анжанчасига айтганда учар (ушлаган ерини узиб оладиган) бола эмасми, бояги аёлга "эрингга иш бор, бир фермада мол-қўйга қараса яхши пул қилиб берамиз" деса у кишим ишламасканлар. Бўлмас экан бунақа иш.

Укамизам "унда ака уйда ўтироринг галстук тақиб, хотинди қўлига қараб" дебди😏

Холис инсон сифатида айтаман, ҳокимликлар эшигини тақиллатган ҳамма ҳам адолатсизликка учраган эмас. Тайёрига айёр бўлган одамлар ҳам тўлиб ётибди. Мен уларни коррупционерлар билан бир сафга қўяман. Улар ростан шароити оғир одамларнинг нонини тортиб олмоқда. Шулар сабаб асл эгалари ёрдамдан мосуво бўлади.

Аъзо бўлинг👇
👉@bahodirahmedoff👈
#диққат

⚡️Вилоят ҳокими Мурожаатини ижтимоий тармоқда қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин

➡️https://fb.watch/a6ppSw-6aZ/
#иқтибос
#мурожаат

📌Тилламиз бор, заргарлик саноатимиз йўқ - Зойир Мирзаев

⚡️Айни вақтда Тошкент вилояти ҳокимининг мурожаати "Тошкент" каналида тўғридан тўғри эфирга узатилмоқда.

➡️https://uztv.tv/channels/toshkent

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#диққат
#муҳим

⚡️Зойир Мирзаев: вилоятдаги 218,6 минг нафар боғча ёшидаги болаларнинг 66,3 фоизи мактабгача таълимга қамраб олинди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#сессия
#мурожаат
#онлайн

Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтмоқда.

Сессияда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев вилоятда 2021 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунлари ҳамда келгуси йилда амалга ошириладиган вазифалар тўғрисидаги маълумот бермоқда.

Зойир Мирзаев,
Тошкент вилояти ҳокими:
- Туман ҳокимлари ёзиб олсин. Оққўрғон, Ўрта Чирчиқ туманида сутни қайта ишлайдиган технологиялар йўқ. Чорвачилик учун барча шароит ва имконият бор ҳудудларда шу ишни амалга оширасдан туриб қандай қилиб одамларни ҳаётини яхшилашни ўйлаш мумкин?

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#диққат
#муҳим

⚡️Вилоят ҳокими барча ҳудудлардаги комплекс раҳбарларни ҳушёрликка чақирди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#муҳим
#онлайн

⚡️Вилоят ҳокими: Халқ ва қабулхона ўртасидаги деворни олиб ташланг

Сессия давомида вилоят ҳокими аҳоли мурожаатлари билан ишлаш масалаларига тўхталиб ўтди.

Куни кеча мен Zoom платформаси орқали 27та фуқаро билан гаплашдик. Масала ҳал бўлса бўлгани, — деди вилоят ҳокими. Одамларни дардини эшитиш учун темир ирода ва асаб керак.

Ҳудудлардаги раҳбарларга тавсия: Энг ишонган одамингиз қабулхонада ўтирсин. Халқ ва қабулхона ўртасидаги деворни олиб ташланг.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Аҳолининг айрим қатламларига 800 минг сўм миқдорида бир марталик ёрдам пули тарқатилмоқда

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан бугун
- 2021 йил давомида «Темир дафтар» рўйхатида бўлган оилаларга;
- 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларга;
- 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилиши бошланди.

Хусусан, бугун шаҳримизнинг бир неча маҳаллаларидаги рўйхатдаги фуқароларга моддий ёрдам пули, вилоят ҳокимлигининг Янги йил табрикномаси ҳамда шаҳар ҳокимлигининг ва тадбиркорларнинг ҳомийлик совғалари топширилди.

👉🏻 @Olmaliq_shahri

Web-site Telegram Fasebook You tube