Forwarded from MA'NAVIYAT BEKATI
#Оталар_куни
#5_ташаббус
Беш ташаббус – Оталар эътиборида
⚡️Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси ва шаҳар Халқ таълим бўлими ҳамкорлигида 2-умумтаълим мактабида "Оталар куни" муносабати билан “5 ташаббус – 5 имконият” шиори остида тадбир ташкил этилди.
📌Тадбирда шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзолари, оталар ва ижодкор ўқувчилар иштирок этишди. Унда ижодкор ўқувчилар ўз иқтидорлари билан 5 ташаббуснинг 5 йўналиши бўйича истеъдодларини намойиш этиб, ўз оталарини хурсанд этишди.
♻️ Тадбирда фаол иштирок этган ижодкор ўқувчилар фахрий ёрлиғи билан тақдирланди. Тадбир кўтаринки руҳда ташкил этилиб, барча иштирокчиларда катта таасурот қолдирди.
✅ Шунингдек, тадбирда иштирок этган Оталар байрам ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб, ташкилотчиларга ҳамда фидоий устозларга миннатдорчилик изҳор этишди.
@Olmaliqmanaviyatmarkazi

#форум
Ҳамшаҳримиз эътироф этилди
⚡️Тошкент вилоятида илк маротаба "Келажак лидерлари форуми" ўтказилди. Форумда клуб аъзоларининг 90 кунлик иш фаолияти сарҳисоб қилинди. Унда клуб аъзоларининг жойлардаги ишлаб чиқариш, халқ хўжалигининг турли тармоқлари ва давлат идораларидаги фаолияти билан танишув жараёнлари намойиш этилди.
📌Тадбирда ёшларнинг турли стартап лойиҳалари тақдимоти ҳам ўтказилди. Фахрланарлиси, шундаки, клуб аъзоларининг орасида Олмалиқ шаҳри фарзанди Жасурбек Якупбеков ҳам ўз лойиҳалари билан иштирок этиб, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
@Olmaliq_shahri

⚡️ UzAuto Motors тўртта автомобилига буюртма олишни тўхтатди
UzAuto Motors компанияси 2022 йил 1 февралга қадар тўртта автомобилларини сотиш бўйича янги аризалар қабул қилишни тўхтатди.
Батафсил 👉 https://bit.ly/3soW6We
Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official

#Баёнот
Болалар хавфсизлиги ҳамда турли пул йиғимларининг олдини олиш мақсадида мактабларда янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ айрим чекловлар жорий қилинмоқда
Республика махсус комиссиясининг йиғилиш баёни ҳамда Халқ таълими вазирлигининг тегишли буйруғига асосан жорий йилда умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирокида таълим муассасалари ҳудудида янги йил байрамини режалаштириш ва ўтказиш мумкин эмас.
Шу муносабат билан, вазирлик томонидан умумтаълим мактабларида янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ қуйидаги ҳолатлар тақиқланганлигини маълум қиламиз:
- юқори синф ўқувчилари иштирокида Янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ ҳар қандай тадбирларни режалаштириш ва ўтказиш;
- байрам билан боғлиқ тадбирларни ўтказиш мақсадида ота-оналардан турли хил ноқонуний пул йиғимларини амалга ошириш;
- мактаб фойеси ва синф хоналарини сунъий арча ва электр чироқлар билан безатиш (ўқувчилар қўл меҳнати билан ясалган турли безаклар бундан мустасно).
Истисно тариқасида бошланғич синф ўқувчиларига синф раҳбари ҳамда ота-оналар иштирокида карантин қоидаларига риоя этган ҳолда, ўз синф хоналарида, дарс машғулотларига халақит бермаган ҳолда байрам тадбирларини ўтказиш ҳамда мактаб ҳовлисида янги йил арчасини безатишга рухсат берилади.
Халқ таълими вазирлиги

Mактаб ўқитувчилари малакаси оширилмоқда
Халқ таълими вазирлигининг ташаббуси билан жорий йилнинг 1 декабридан умумтаълим мактабларининг Информатика ва АТ фани ўқитувчилари учун C++ дастурлаш тилини ўрганиш бўйича ўқув курслари бошланди.
Мазкур ўқув курси Олмалиқ шаҳар халқ таълими бўлими
193 -сонли буйруғига асосан тренер 22-сонли умумий ўрта таълим мактаби Информатика ва АТ фани ўқитувчиси Умида Абдуллаева ва 3,11,14,13,17,22,18,20,19-мактаб ўқитувчилари «Смартгов Гроуп» нодавлат таълим муассасаси томонидан қамраб олинди.
Мазкур курсларни ташкил этишдан мақсад умумтаълим мактаблари информатика фани ўқитувчиларининг замонавий дастурлаш тиллари бўйича билим ва кўникмаларини шакллантириш, инновацион педагогик технологиялар ва усуллардан фойдаланиш компетенцияларини ривожлантиришдан иборатдир.
Ўқув курси давомида тингловчиларнинг билими тест синови ва амалий машғулотлар ёрдамида баҳолаб борилмоқда.

⚡️21—22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда — Ўзгидромет.
@Olmaliq_shahri
@Olmaliq_shahri
⚡️ Дўстлик метро бекатидан Янги Ўзбекистон боғига бепул автобус қатнови йўлга қўйилди
Кириб келаётган Янги йил байрами муносабати билан "Янги Ўзбекистон" боғига ташриф буюрувчи фуқаролар ва пойтахтимиз меҳмонларига сифатли ва қулай транспорт хизматини кўрсатиш мақсадида, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ томонидан "Дўстлик метроси - Янги Ўзбекистон боғи" йўналишида ҳаракатланувчи махсус бепул автобуслар ишга туширилди.
Ушбу йўналишда автобуслар қатнови жорий йилнинг 20 декабрь кунидан бошлаб, 2022 йилнинг 10 январь кунига қадар амалга оширилади.
Қатновлар соат 08:00 дан 22:00 га қадар давом этади. Автобуслар ҳаркатининг оралиқ интервали 10-11 дақиқани ташкил этади.

⚡️ Президент фармони билан 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:
➖ барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 3 январь - душанба, 22 март - сешанба, 23 март - чоршанба, 11 июль - душанба, 2 сентябрь - жума;
➖ олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 4 январь - сешанба, 4 май - чоршанба, 5 май - пайшанба, 12 июль - сешанба, 3 сентябрь - шанба ва 31 декабрь - шанба.
Шунингдек, 2022 йилда беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қўйидаги тартибда кўчирилди:
8 январь - шанба кунидан 4 январь - сешанба кунига;
7 май - шанба кунидан 4 май - чоршанба кунига;
14 май - шанба кунидан 5 май - пайшанба кунига;
16 июль - шанба кунидан 12 июль - сешанба кунига.

#давра_суҳбати
⚡️Бугун Олмалиқ шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти ташаббуси билан шаҳар Халқ таълим бўлими тасарруфидаги 7-умумтаълим мактабида "Ҳадис ва ҳаёт" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
♻️ Унда шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзолари, маҳалла фаоллари, ҳожи онахонлар, шифокорлар, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этишди.
✅ Суҳбат давомида соҳа мутахассислари томонидан дунёвий ва диний томонлама тушунчалар берилиб, миллий қадриятларимиз, урф-одатлар ва гигиеник қоидалар тўғрисида сўз юритилди.