Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.94K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Конституция_бахтимиз_қомуси

⚡️ Жорий йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигига 29 йил тўлиши муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси ҳамда шаҳар Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида бугун 2-умумтаълим мактабида "Конституция - бахтимиз қомуси" мавзусида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси М. Арсланова иштирок этиб, Бош қомусий ҳужжатнинг халқчиллиги, унда миллий урф-одатлар, анъаналар, эътиқод, умуман миллий қадриятлар ҳимояси ва равнақи ҳақида аниқ белгилаб қўйилганлиги тўғрисида ёшларга айтиб ўтди.

♻️Тадбир давомида мактабнинг фаол ўқувчилари ижросида байрам дастури намойиш этилди.

@Olmaliq_shahri
#Дайжест

❗️6 - декабр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Бўстонлиқ тумани. Ғолиблар махсус кубок соҳибига айланди

*Янгийўл тумани. Янгийўлликлар Жиззах вилоятида

*Пискент тумани. Сектор раҳбарлари “Оқтепа” хонадонларида бўлдилар

*Нурафшон шаҳри. Тошкент йўлининг янги қиёфаси

*Оҳангарон тумани. ЖИЭМда нималар бўляпти?

*Тошкент тумани. Маҳалла ёшларига “етакчи”лар сараланмоқда

*Ўрта Чирчиқ тумани. Хонадон иссиқхонасидан – Туркияга

*Паркент тумани. Ҳимматнинг ҳикмати катта

*Зангиота тумани. Халқ ва армия бир тану бир жон

*Юқори Чирчиқ тумани. Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшилик

*Қуйи Чирчиқ тумани. Қадр — инсонни улуғлаб, жамиятни ­безайди

*Бўка тумани. Бўкаликлар бош қўшаётган саховат

*Олмалиқ шаҳри. Бюджет жараёнида фуқаролар иштирокининг аҳамияти

*Чирчиқ шаҳри. Эл саодатининг мустаҳкам асоси

*Бекобод тумани. Ҳарбийлар ва ёшлар бир даврада

*Қибрай тумани. Бош қомусимиз шодиёналари кенг нишонланди

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
⚡️ Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (737-сон, 06.12.2021 й.) билан Нотурар жойларда истиқомат қилаётган, шунингдек, ота-онасидан ёки уларнинг биридан айрилган ҳамда ёлғиз онаси, ёлғиз отаси ёки бошқа шахслар қарамоғида бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/31A2xKK

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
Сурхондарёда юз берган портлаш ҳақида ФВВ дастлабки маълумотни берди

7 декабрь куни соат 03:57да Денов шаҳар Мустақиллик кўчасида жойлашган 2 қаватли “Инденим” савдо мажмуаси биносида чақнаш содир бўлган. Чақнаш натижасида савдо мажмуасининг деворлари қулаб тушган.

Ёнғин-қутқарув бўлинмалари соат 04:02 воқеа жойига етиб бориб, чақнаш натижасида содир бўлган ёнғинни соат 04:25 да ўчирган.

Чақнаш натижасида 9 нафар фуқаро тан жароҳати олган бўлиб, улар шаҳар шифохонасига ётқизилган.

Ҳодиса жойига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Раматов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси сафарбар этилган.

Ҳукумат комиссияси таркибига ИИВ, ФВВ, Миллий Гвардия, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа идоралар вакиллари киритилган.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қомусимиз_бахтимиз

⚡️ОКМК АЖ тасарруфидаги 33-МТТ тарбиячиси-услубчиси Гулсанам Холмирзаева томонидан Бош Қомусимизнинг 29 йиллиги муносабати тайёрланган лавҳа

@Olmaliq_shahri
🔰🔰🔰🔰🔰🔰🔰

Автомобилда йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерлар электрон ташкил этилади

«Автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 январдан 1 мартгача йўловчи ташиш йўналишларини очиқ тендерлар орқали бириктириш бўйича электрон тизим тест режимида жорий этилади.

2022 йил 1 мартдан шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини бириктириш юзасидан очиқ тендерлар фақат электрон тизим орқали ўтказилади.

Қарор билан тендерни ўтказиш тартибига оид низом тасдиқланди.

Низомда тендер таклифларига қўйиладиган талаблар, ғолибларни аниқлаш, шартнома тузиш ва бошқа қоидалар белгиланди.

2022 йил 1 июлгача ҳудудларда жамоат транспортини ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилади.

@Olmaliq_shahri
Конституция – эркинлигимиз кафолати

⚡️Бугун «Металлург» маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29 йиллигига бағишланган “Конституция-эркинлигимиз кафолати” мавзусидаги тадбир ташкил этилди. Унда шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

📌 Тадбир аввалида ОКМК Бошқарув раиси, сенатор Абдулла Хурсанов ва шаҳар прокурори ўринбосари Абдулазиз Бабаев сўз олиб, миллий Қомусимизнинг давлатимиз ва халқ ҳаётидаги ўрнига тўхталиб, барчага самимий тилакларини билдириб ўтишди.

🔰Тадбир давомида ижодкорлар ва мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар ва саҳна кўринишлари намойиш этилди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q

Телеграм Youtube
#тарғибот

🔰Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти биринчи минтақавий худуд 14-сонли жазони этиш манзил колониясида бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси ҳамда ЎзМТДП шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида "Конституция - ҳуқуқ эркинликларимиз кафолати", "Коррупция - ривожланишимизга тўсиқ" мавзуларида тарғибот тадбири ўтказилди.

♻️Тадбирда "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзолари С. Ўсаров, Г. Маматқуловалар иштирок этиб, бугунги кунда коррупцияга қарши курашиш ҳар бир инсоннинг бурч ва вазифаси бўлиши, коррупция жамият тараққиёти учун тўсиқлардан бири эканлиги, ривожланишни таназзулга олиб келишини таҳлилий мисоллар билан айтиб ўтди. Бу иллатга қарши нафақат соҳа ходимлари балки барча баробар курашиши кераклиги, шунингдек, Қомусимизнинг тарихий-ҳуқуқий аҳамияти борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

❇️Тадбир сўнгида ходимлар ўзлари қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

@Olmaliq_shahri