Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.92K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
⚡️ Toshkent viloyati aholisi diqqatiga!

📱 Toshkent viloyati hokimi Zoyir Mirzayevga quyidagi bot orqali istalgan paytda murojaat qilishingiz mumkin.

Murojaatingiz zudlik bilan nazoratga olinadi va belgilangan muddatda tezkor ko'rib chiqiladi!

Botga ulanish: https://t.iss.one/tvh_murojaat_bot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

⚡️ "Долзарб қирқ кунлик" доирасида шаҳримизда қандай ишлар амалга оширилди?

📹 Бу ҳақда Олмалиқ шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси Инфратузилма объектларини сақлаш бўлими бошлиғи Алишер Масидиков ОАВ вакиллари ва блогерлар билан бўлиб ўтган брифингда батафсил жавоб берди.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги "Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ–5072-сонли қарорига мувофиқ бюджет харажатларининг 5 фоизи жамоатчилик фикри асосида молиялаштирилиши белгиланган.

📹 Олмалиқ шаҳар Молия бўлими бошлиғи Журъат Раҳмонов мазкур қарор ижроси бўйича ОАВ вакиллари ва блогерларга ахборот берди.

@Olmaliq_shahri
⚡️Болаларда касаллик нега қайталайди?

Мана, совуқ кунлар бошланди. Мавсумий касалликлар янада авж оладиган палла ҳозир. Айниқса, болалар ўртасида бундай хасталикларга чалиниш ҳолатлари кўп бу йил.

Батафсил 👉 https://bit.ly/31zPSHS

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
Ҳоким ёрдамчиси лавозимида олий маълумотга эга бўлмаганлар ҳам ишлаши мумкин

“Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–29-сон, 03.12.2021 й.) қабул қилинди. Фармонга кўра, 2022 йил 1 январдан ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси лавозими таъсис этилади.

Мазкур лавозимга:
— Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Молия, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирликлари, Давлат солиқ қўмитаси, тижорат банклари, иқтисодий ва инвестиция комплексларига кирувчи бошқа идоралар, уларнинг ҳудудий бўлинмаларида бўлим (шўъба) бошлиғидан паст бўлмаган лавозимда ишловчи раҳбар ходимлар, шунингдек, маҳаллий ҳокимликларнинг раҳбар ходимлари тайинланади;
— номзодлар очиқ танловлар асосида ишга қабул қилинади;
— тадбиркорлар, бошқа соҳа вакиллари, фаол ёшлар, раҳбарлик лавозимида фаолият юритмаётган ходимлар ва олий маълумотга эга бўлмаган фуқаролар ҳам ишга қабул қилиниши мумкин.

Фармон билан қуйидагилар ташкил этилди:
— Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари;
— туман (шаҳар) ҳокимликлари таркибида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари.

Агентлик директори Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади.

Фармонга кўра, “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишони таъсис этилди. Ушбу кўкрак нишони билан ҳоким ёрдамчиси лавозимига тайинланган ҳамда улар фаолиятини самарали ташкил этишга жалб қилинган шахслар тақдирланади. Фармон билан шунингдек, Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Халқаро ногиронлар куни доирасидаги меҳр-саховат тадбирлари
#4dec #uzbekiston24

agmk.uz | YouTube | Facebook | Telegram
Ҳоким ёрдамчиси лавозимига номзодлар билан суҳбат бўлиб ўтмоқда

⚡️Айни вақтда Олмалиқ шаҳар ҳокимлигида Олмалиқ, Ангрен, Оҳангарон шаҳарлари ҳамда Оҳангарон туманидан номзоди тавсия этилган бўлажак ҳоким ёрдамчилари билан суҳбат бўлиб ўтилмоқда.

📌Номзодларнинг иш тажрибаси, лаёқати, раҳбарлик салоҳияти ва таржимайи ҳоли Президент администрацияси, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги, Молия Бош бошқармаси ҳамда Давлат хизматлари агентлигининг масъул вакиллари томонидан ўрганиляпти.

@Olmaliq_shahri
#брифинг

Пискент тумани "Намуна" МФЙда деҳқон хўжалиги фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар диққатига!

⚡️Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2021 йил 25 июндаги СҚ-326-IV-сонли қарорига асосан, Тошкент вилояти Пискент туманидан Олмалиқ шаҳар таркибига ўтган “Намуна” МФЙ ҳудудидаги қишлоқ хўжалигига оид ер майдонларидаги барча деҳқон хўжалиги фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларни Кадастр агентлиги Олмалиқ шаҳар бўлимига қисқа муддатда ерга бўлган ҳуқуқий ҳужжатлари (ер ажратиш қарори ва ерга оид ҳужжатлар) билан келишларини сўраймиз.

☎️ Мурожаат учун: +998998193345

Фазлиддин Аманов,
Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси Олмалиқ шаҳар бўлими раҳбари.

@Olmaliq_shahri
#Конституция_бахтимиз_қомуси

⚡️ Жорий йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигига 29 йил тўлиши муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси ҳамда шаҳар Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида бугун 2-умумтаълим мактабида "Конституция - бахтимиз қомуси" мавзусида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси М. Арсланова иштирок этиб, Бош қомусий ҳужжатнинг халқчиллиги, унда миллий урф-одатлар, анъаналар, эътиқод, умуман миллий қадриятлар ҳимояси ва равнақи ҳақида аниқ белгилаб қўйилганлиги тўғрисида ёшларга айтиб ўтди.

♻️Тадбир давомида мактабнинг фаол ўқувчилари ижросида байрам дастури намойиш этилди.

@Olmaliq_shahri
#Дайжест

❗️6 - декабр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Бўстонлиқ тумани. Ғолиблар махсус кубок соҳибига айланди

*Янгийўл тумани. Янгийўлликлар Жиззах вилоятида

*Пискент тумани. Сектор раҳбарлари “Оқтепа” хонадонларида бўлдилар

*Нурафшон шаҳри. Тошкент йўлининг янги қиёфаси

*Оҳангарон тумани. ЖИЭМда нималар бўляпти?

*Тошкент тумани. Маҳалла ёшларига “етакчи”лар сараланмоқда

*Ўрта Чирчиқ тумани. Хонадон иссиқхонасидан – Туркияга

*Паркент тумани. Ҳимматнинг ҳикмати катта

*Зангиота тумани. Халқ ва армия бир тану бир жон

*Юқори Чирчиқ тумани. Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшилик

*Қуйи Чирчиқ тумани. Қадр — инсонни улуғлаб, жамиятни ­безайди

*Бўка тумани. Бўкаликлар бош қўшаётган саховат

*Олмалиқ шаҳри. Бюджет жараёнида фуқаролар иштирокининг аҳамияти

*Чирчиқ шаҳри. Эл саодатининг мустаҳкам асоси

*Бекобод тумани. Ҳарбийлар ва ёшлар бир даврада

*Қибрай тумани. Бош қомусимиз шодиёналари кенг нишонланди

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
⚡️ Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (737-сон, 06.12.2021 й.) билан Нотурар жойларда истиқомат қилаётган, шунингдек, ота-онасидан ёки уларнинг биридан айрилган ҳамда ёлғиз онаси, ёлғиз отаси ёки бошқа шахслар қарамоғида бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/31A2xKK

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
Сурхондарёда юз берган портлаш ҳақида ФВВ дастлабки маълумотни берди

7 декабрь куни соат 03:57да Денов шаҳар Мустақиллик кўчасида жойлашган 2 қаватли “Инденим” савдо мажмуаси биносида чақнаш содир бўлган. Чақнаш натижасида савдо мажмуасининг деворлари қулаб тушган.

Ёнғин-қутқарув бўлинмалари соат 04:02 воқеа жойига етиб бориб, чақнаш натижасида содир бўлган ёнғинни соат 04:25 да ўчирган.

Чақнаш натижасида 9 нафар фуқаро тан жароҳати олган бўлиб, улар шаҳар шифохонасига ётқизилган.

Ҳодиса жойига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Раматов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси сафарбар этилган.

Ҳукумат комиссияси таркибига ИИВ, ФВВ, Миллий Гвардия, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа идоралар вакиллари киритилган.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қомусимиз_бахтимиз

⚡️ОКМК АЖ тасарруфидаги 33-МТТ тарбиячиси-услубчиси Гулсанам Холмирзаева томонидан Бош Қомусимизнинг 29 йиллиги муносабати тайёрланган лавҳа

@Olmaliq_shahri